Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 31 июлдаги “Қишлоқ хўжалиги машинасозлигини жадал ривожлантириш, аграр секторни қишлоқ хўжалиги техникалари билан таъминлашни давлат томонидан қўллаб-қувватлашга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори ижроси юзасидан “Ўзагротехсаноатхолдинг” АЖ таркибига кирувчи корхоналарда талабалар дарс машғулотлари ҳамда амалиёт ўтказиши учун шинам ва замонавий аудиториялар қуриб битказилиб, улар зарур жиҳоз ва воситалар билан тўлиқ таъминланди.
Эндиликда, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти, Тошкент давлат техника университети, Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети ва Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтининг соҳага оид тегишли кафедраларининг филиаллари ташкил этилиб, талабалар машғулот ва амалиёт дарсларини бевосита корхоналар ҳудудида ўташмоқда. Хусусан, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтининг “Тошкент қишлоқ хўжалиги техникалари заводи” АЖда ташкил этилган филиалида 5430100 – Қишлоқ хўжалигини механизациялаш таълим йўналиши III-босқич 2-гуруҳ талабалари “Трактор ва автомобиллар” ва “Қишлоқ хўжалиги техникалари” каби йўналишларда назарий ҳамда амалий машғулотларда фаол иштирок этишмоқда.
Бундан ташқари, Ислом Каримов номидаги Тошкент Давлат техника университетининг 5310600 – “Ер усти транспорт тизимлари ва уларнинг эксплуатацияси”, 5610600 – “Хизмат кўрсатиш техникаси ва технологияси”, 5312800 – “Қуймакорлик технологиялари” ва 5320300 – “Технологик машиналар ва жиҳозлар” сингари бакалавриатура таълим йўналишларидаги талабалар “Қишлоқ хўжалиги машинасозлик конструкторлик-технологик маркази”даги аудиторияда ўзларининг билим ва маҳоратларини оширмоқда.
Талабалар куннинг иккинчи ярмида технологик жараёнларни лойиҳалаш ва лойиҳа конструкторлик йўналиши бўйича топшириқларни бажариш, битирув-малакавий ишлар устида ишлаш, мустақил таълим олиш, иш жойларида касбий малакаларини шакллантириш, технологик жараёнлар билан танишиш имконига ҳам эга бўлишмоқда. Мухтасар айтганда, республикамизнинг тўртта олий таълим даргоҳининг юзлаб талабалари “Ўзагротехсаноатхолдинг” АЖ тизимидаги корхоналарда ҳам ўқиб, ҳам уқиб илм-фан, техника сирларини қунт билан эгалламоқда.
Саидолим Ҳайдаров.
Каналга уланиш👇👇👇
http://t.me/uzatsx