Суҳайл ибн Амр аёли билан сафарда кетар экан, йўлтўсарларга дуч келиб қолишди. Бу йўлтўсар ўғрилар улардаги бор таом ва молларини, улардаги ҳамма нарсани тортиб олишди.
Ўғрилар улардан ўмарган таом ва егуликларни ея бошлашди. Суҳайл ибн Амр қараса, ўғриларнинг бошлиғи уларга таомда шерик бўлмади. Суҳайл ундан: «Сен нега улар билан бирга таомланмаяпсан?» деб сўради.
Ўғриларнинг бошлиғи: «Мен рўзадорман», дея жавоб қилди.
Суҳайл ҳайратланиб: «Ҳам ўғирлик қилсан, ҳам рўза тутасанми?» деди.
Ўғрибоши: «Мен ўзим билан Аллоҳ орасида бир эшик қолдираман. Эҳтимол бир кун ундан кирарман», деди.
Орадан бир ё икки йил ўтиб Суҳайл уни ҳажда Каъба ёпинчиқларига осилиб ибодат қилаётганини кўрди. У олим ва зоҳид инсонга айланган эди.
Суҳайл ибн Амр уни таниди ва деди: «Ким Аллоҳ билан ўзининг орасида бир эшик қолдирса, бир кун келиб ундан киради!».