Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Қўқон шаҳридаги 16-мактаб раҳбарияти томонидан йўлга қўйилган ташаббус — юқори синф ўқувчилари учун 45 дақиқалик катта танаффус давомида мактаб ҳовлисида дискотека ташкил этилиши ота-оналар орасида жиддий баҳс ва эътирозларга сабаб бўлмоқда.
Ота-оналарнинг маълум қилишича, ушбу тадбирга ўқитувчилар раҳбарлик қилмоқда ва ўқувчи қизлар ҳам унда иштирок этишга мажбурланмоқда.
Дискотекада қатнашишни истамаган қизлар синф хонасига кириш имконидан маҳрум қилинаётгани ва уларни рақсга туришга мажбурланаётгани қайд этилмоқда.
“Ўғил болалар-ку, майли, лекин қизларчи?” – дея хавотир билдирган ота-оналар мактабда бундай тадбирларнинг ўтказилиши қизларнинг тарбияси ва одобига салбий таъсир кўрсатиши мумкинлигини таъкидлашмоқда. Улар таълим даргоҳи рақсга эмас, илм олишга йўналтирилиши кераклиги ҳақида гапириб, ушбу ташаббусга жиддий ёндашишни талаб қилишмоқда.
👇👇👇👇
https://t.me/ustozlar_uchun