📖
#Марғилон_алломалари 🌴
ХУРМО ТАНАСИНИНГ ЙИҒЛАШИ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг масжидлари хурмо шохлари ва таналаридан қилинган бўлиб, у зот бир хурмо ғўласининг олдида намоз ўқир, хутбани ҳам устун олдида қилар эдилар. Баъзилар: «Ё Pacyлаллоҳ, бир минбар қилиб берсак, хутбани ўша ерда қилар эдингиз, одамлар ҳам яхшироқ эшитишар эди», деди. У зот айлаҳиссалом қабул қилдилар.
Минбар ясалиб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кўрсатган жойига қўйилгач, унинг устида хутба бошладилар. Бир куни хутба учун кетаётиб, хурмо устуни ёнидан ўтдилар. У зот ўтиб кетгач устундан йиғлаган каби овоз чиқа бошлади, гўё ёрилгудек эди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам овозни эшитиб, минбардан тушдилар, унинг олдига келиб муборак қўллари билан уни силадилар ва минбарга қайтдилар. Шунда у йиғидан тўхтади. Масжид янгиланганида ушбу устунни Убай ибн Каъб розияллоху анху ўзи билан олиб кетди ва у зотнинг уйида то чириб йўқ бўлгунича турди».
Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу қилган ривоятда: «Хурмо устуни ёш бола йиғлаганидек йиғлади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уни йиғлаётган болани юпатганлари каби бағриларига босиб, юпатдилар», дейилган.
Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ ҳар гал ушбу воқеани айтса йиғлар ва: «Оддий бир устун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ажрагани учун шунчалик йиғлаган. Сизлар ундан кўра у зотга муштоқроқсизлар, демак ундан кўра кўпроқ йиғлашингиз керак!» дер эдилар.
📚 Устоз Раҳматуллоҳ Файзуллаевнинг:
"РАСУЛУЛЛОҲ ОЛИБ ҚОЛГАН ЗОТ (ёхуд Бузрукхон эшон Машҳадий маноқиби)" китобидан.
👉 🕌
ТУШИМДА РАСУЛУЛЛОҲНИ КЎРДИМ!📞
Ушбу китобни харид қилиш учун қуйидаги рақамларга қўнғироқ қилинг:+998913960936✈️
Telegram |✅
Facebook🌐 Instagram |📹
YouTube🌐 Umma life |
✅ Tik tok