Оила ўчоғини ёқиб туриш — бу ҳам алоҳида меҳнат. У ҳар қандай бошқа иш сингари осон эмас, енгил эмас ва албатта, кам аҳамиятли ҳам эмас. Аслида, бу инсоннинг энг муҳим ишларидан бири саналади.
Оила — инсон ҳаётининг асоси, унинг бахти, қувончи ва руҳий қувватининг манбаидир. Оилани мустаҳкам тутиш, уйда тинчлик ва ҳотиржамлик муҳитини яратиш катта масъулият ва меҳнат талаб қилади. Уй ўчоғини доим ёқиб туриш, бу нафақат уйни иситиш, балки оила аъзолари ўртасидаги муҳаббат ва бирдамликни сақлаб туришдир.
Бу ишни асосан хотин-қизлар ўз зиммаларига олишади. Улар кундалик ишлар, болалар тарбияси ва оилавий масалаларни ҳал этишда жуда катта куч ва меҳр сарфлайдилар. Уларнинг бу меҳнати қадрланиши керак, чунки бу меҳнат ортида ҳар бир инсоннинг бахти ва келажаги ётади.
Аммо эркак кишида ҳам бу ишда катта маъулият ва вазифа бор. Бу ишни амалга оширишда таъминотдан ташқари, жипслаштириш, ўзига масъулият олиш, мехр, кенгилик қилиш ва ҳимматли бўлиш каби аҳамиятли жихатари бор. Эркак деган сўз айни шу жойда асқотади ва намоён бўлади.
Шунинг учун ҳам уйдаги ишларга “оддий” ёки “ахамиятсиз” иш сифатида қараш нотўғри. Аксинча, бу ишни ўз вақтида ва мароми билан бажариш — оиланинг ёруғ келажагига қўйилган асосий қадамдир.
✍️ Umid Hudoyberdiev|Online