Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ўзбекистон энг кам иш ҳақи миқдори бўйича 154 та мамлакат орасида 111-ўринни эгаллади.
Бу ҳақдаги “World Population Review” томонидан эълон қилинган рейтингда сўз боради.
Рўйҳатда мамлакатларнинг йиллик ҳамда соатлик энг кам иш ҳақи миқдори АҚШ доллари кўринишида ҳисоблаб чиқилган.
Натижаларга кўра, Австралия йилига 35 515 доллар, соатига эса 17,47 доллар миқдоридаги энг кам иш ҳақи билан энг юқори ўринни эгаллаган. Кейинги ўринни эса Янги Зеландия эгаллаган. Ушбу мамлакатда йилига 33 487 доллар, соатига эса 16,10 доллар энг кам иш ҳақи тўланади. Учинчи ўринни Люксембург йилига 32 103 доллар, соатига 15,43 доллар билан эгаллаган. Ўзбекистон эса энг кам иш ҳақи бўйича 111-ўринни банд қилиб, йилига 1 041 доллар, соатига эса 0,50 доллар қайд этилган.
Марказий Осиё мамлакатларидан Қирғизистон йилига 162, соатига эса 0,08 доллар билан 148-ўриндан жой олган. Тожикистон йилига 265, соатига 0,13 доллар билан 143-ўринни эгаллаган.
P.S. Биз эса газ, свет нархи бўйича халқаро стандартга ўтяпмиз...!
@ulugbekalimov