“КИТОБ ДУНЁСИ” маънавий-маърифий, адабий-бадиий, ижтимоий-сиёсий газета, 2022 йил, 23 февраль, 2 (360)- сон.
Анвар ЭМИН
озод заминдир бу замин, эркин замондир бу замон!..
Эркин ВОҲИДОВ
Замона зайли бу – фурсат мисли ўқ,
Ажиб бир кунларга етдик ҳозирлар –
Кечагидек инжиқ муҳаррирлар йўқ.
Йўқ – ўзга сўзига масъул нозирлар.
Ижодкор бир умр орзу қилган ҳол –
Ҳеч ким таҳрир қилмас бирор сўзингни,
Биров “сен кимсан”, деб сўраши маҳол,
Хоҳлаган мақомда кўрсат ўзингни:
Қўлдан келмаса ҳам қовоқ чизиш,
Минг йиллик санъатга дадил бер баҳо;
Ақлинг етмаса ҳам қил китобни тафтиш,
Шу ишдан бошлаган Гитлердек даҳо;
Тупроғини топта ёки бу юртни
Нафрат билан қараб унинг элига,
Ота-бобонг юз йил осилиб ўтди,
Энди сен осилгин ўзбек тилига;
Ойнаи жаҳонда кураш аёвсиз,
Ғарбча қарашга топ аксил чорани,
Ўзинг эшакдамас, “Мерседес”да кез.
Хориж пулида ол, лекин, порани;
Бир умр топганинг туюлса ҳаром,
Куйдириб кул қилгин йиққан молингни,
Хоҳласанг тақирбош кезгин батамом.
Тиззага туширгин ё соқолингни.
Хоҳласанг – хоч таққин, уюштир йиғин,
Хоҳла – деворга айт, йиғлаб, додингни.
Хоҳласанг – бор ана эшакка сиғин,
Менга тиқиштирма эътиқодингни.
Анвар ЭМИН
озод заминдир бу замин, эркин замондир бу замон!..
Эркин ВОҲИДОВ
Замона зайли бу – фурсат мисли ўқ,
Ажиб бир кунларга етдик ҳозирлар –
Кечагидек инжиқ муҳаррирлар йўқ.
Йўқ – ўзга сўзига масъул нозирлар.
Ижодкор бир умр орзу қилган ҳол –
Ҳеч ким таҳрир қилмас бирор сўзингни,
Биров “сен кимсан”, деб сўраши маҳол,
Хоҳлаган мақомда кўрсат ўзингни:
Қўлдан келмаса ҳам қовоқ чизиш,
Минг йиллик санъатга дадил бер баҳо;
Ақлинг етмаса ҳам қил китобни тафтиш,
Шу ишдан бошлаган Гитлердек даҳо;
Тупроғини топта ёки бу юртни
Нафрат билан қараб унинг элига,
Ота-бобонг юз йил осилиб ўтди,
Энди сен осилгин ўзбек тилига;
Ойнаи жаҳонда кураш аёвсиз,
Ғарбча қарашга топ аксил чорани,
Ўзинг эшакдамас, “Мерседес”да кез.
Хориж пулида ол, лекин, порани;
Бир умр топганинг туюлса ҳаром,
Куйдириб кул қилгин йиққан молингни,
Хоҳласанг тақирбош кезгин батамом.
Тиззага туширгин ё соқолингни.
Хоҳласанг – хоч таққин, уюштир йиғин,
Хоҳла – деворга айт, йиғлаб, додингни.
Хоҳласанг – бор ана эшакка сиғин,
Менга тиқиштирма эътиқодингни.