Убайдулло Мирзо


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek


Ҳуқуқшунос У. Мирзаевнинг расмий канали.
Официальный канал юриста Мирзаева У.
Мурожаатлар учун: @yuristbekobotbot

Related channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


❗️1-январдан камбағал оилалар фарзандлари давлат боғчаларига имтиёзли асосда қабул қилиниши белгиланган

📄 Президентнинг 23.09.2024 йил кунги ПҚ-330-сон Қарорига асосан, 

▪️ 2025 йил 1 январдан:

➖ камбағал оилалар фарзандлари давлат мактабгача таълим ташкилотларига имтиёзли асосда қабул қилинади;

✔️ 2025/2026 ўқув йилидан, камбағал оилалар фарзандларининг давлат ОТМ талабалар турар жойларидаги яшаш харажатлари Давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади;

✔️ 2025 йилдан “Эл-юрт умиди” жамғармаси томонидан камбағал оилаларнинг фарзандлари учун алоҳида квоталар ажратилади.

https://t.me/ubaydullo_mirzo


Хурматли гуруҳ аъзолари. Шахсийга мурожаат қилиш учун ушбу ботга ёзишингиз мумкин.
@yuristbekobotbot


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Адвокат Абдумаликович томонидан судга шикоят аризаси тайёрлаб берилган ва натижада Мультирадар орқали амалга оширилган жарима СУД тартибда бекор бўлган.


❗️МАШИНАМНИ СОТГАНМАН, ЛЕКИН ҲАЛИ ХАМ РАДАРЛАРДАН ЖАРИМА МЕНГА КЕЛЯПТИ..

⚡️ САВОЛ:
Мен автомашинамни ишончнома билан бошқа шахсга сотганман. Сотганимга 1 йилдан ошди. Ҳозирги кунда мени номимга ўша сотган машинам учун кўчадаги радарлардан жарималар келмоқда. Жаримага мен тушмаган бўлсам хам жарима солиш тўғрисидаги қарор мени номимга келиши қонунийми ?

⚡️ ЖАВОБ:
Бундай ҳолатда жарима солиш тўғрисидаги қарор Сизни номингизга келиши қонуний ҳисобланади. Чунки Сиз машинангизни ишончнома орқали сотгансиз. Сотган одамингизга машинангизни олди-сотди шартномаси орқали сотганингизда бундай ҳолат бўлмас эди.

📄 Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 17 прим 1-моддасига асосан,

➖ махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги қайд этилган тақдирда, маъмурий жавобгарликка транспорт воситасининг МУЛКДОРИ тортилади деб кўрсатилган. Бу ҳолатда мулкдор Сизни ўзингиз ҳисобланасиз. Шунинг учун радарлардан келаётган жарималар Сизни номингизга келиши қонуний ҳолат ҳисобланади.

✏️ Қонунни билмаслик жарималардан озод қилмайди..


https://t.me/ubaydullo_mirzo


❗️Soliq hisobotini o‘z vaqtida taqdim etmagan tadbirkorlar 3 mln 750 ming so‘mgacha jarimaga tortiladi

Soliq hisobotini o‘z vaqtida taqdim etmaganlik uchun soliq to‘lovchi bo‘lgan yuridik shaxsning mansabdor shaxsi yoki soliq to‘lovchi bo‘lgan jismoniy shaxs ma’muriy javobgarlikka tortiladi.
👉Soliq kodeksi 220-modda

Maʼmuriy javobgarlik to‘g‘risidagi kodeksga muvofiq, soliq hisobotlarini o‘z vaqtida taqdim etmaslik:
🔹YATTlarga – BHM*ning 3 baravari miqdorida,
🔹Yuridik shaxsning rahbariga – BHMning 10 baravari miqdorida jarima solishga sabab bo‘ladi.
👉MJTK 175-modda 2-qismi

Soliqlar va yig‘imlarni to‘lash uchun to‘lov topshiriqnomasini xizmat ko‘rsatayotgan bankka taqdim etmaslik yoki o‘z vaqtida taqdim etmaslik yuridik shaxsning rahbari va YTTga – BHMning 5 baravari miqdorida jarima solishga sabab bo‘ladi.
👉MJTK 175-modda 5-qismi

Qanday hollarda soliq hisobotlarini taqdim etmaganligi uchun soliq to‘lovchining bank hisobvaraqlari bo‘yicha operatsiyalari to‘xtatiladi?
Soliq to‘lovchilar soliq hisobotlarini belgilangan muddat tugaganidan keyin 10 kun ichida taqdim etmaganda ularning bankdagi hisobvaraqlari bo‘yicha operatsiyalari to‘xtatib turiladi.
👉 Soliq kodeksi 111-modda 3-qism 1-band

Qanday hollarda soliq to'lovchilar soliq hisobotlarini taqdim etmaganlik hamda to’lov intizomini buzganlik uchun ma'muriy javobgarlikdan ozod qilinadi?
Mazkur huquqbuzarlik birinchi marotaba sodir etilganda huquqbuzarlik aniqlangan paytdan eʼtiboran 30 kun ichida ixtiyoriy ravishda bartaraf etilgan taqdirda javobgarlikdan ozod etiladi.
👉 MJTK 271-modda 11-band

Ma’muriy huquqbuzarliklar uchun jarima solish to‘g‘risidagi qaror qancha muddatda yuboriladi?

Soliq organlarining axborot tizim orqali qayd etilgan ma’muriy huquqbuzarliklar uchun jarima solish to‘g‘risidagi qaror jarima solish to‘g‘risidagi qaror chiqarilgan kundan e’tiboran 3 kun ichida soliq to‘lovchining shaxsiy kabinetiga yuboriladi.
👉 MJTK 309-prim 3-modda / Soliq kodeksi 56-modda

2024-yil 1-oktabrdan boshlab BHM 1 baravari = 375 000 so‘m

https://t.me/ubaydullo_mirzo


⚡️✅ Qanday qilib qonuniy qarz berish mumkin ?!

📑 Qarz berayotganda uni oddiy yozma shartnoma bilan rasmiylashtirish kerak.

📊 Qarzning miqdori BHMning 10 baravaridan (3 mln 750 ming so‘mdan) ko‘p bo‘lsa, yozma shartnoma tuzilishi shart.

📬 Qarz oluvchi yoki beruvchining biri yuridik shaxs bo‘lganida esa qarz miqdoridan qat’i nazar yozma shartnoma tuzilishi kerak.

📨 Qarz oluvchidan tilxat olish yoki qarz berilganligini tasdiqlaydigan har qanday hujjat ham yozma shartnomaning o‘rnini bosadi.                                                                 

https://t.me/ubaydullo_mirzo


Қуйидаги жойларда тамаки маҳсулотларини истеъмол қилманг!

✅савдо ва хизмат кўрсатиш объектларида, шу жумладан умумий овқатланиш корхоналарида;
✅кинотеатрларда, театрларда, циркларда, концерт, кўрик ва кўргазма залларида ҳамда оммавий дам олиш учун мўлжалланган бошқа ёпиқ иншоотларда;
✅клубларда, дискотекаларда, компьютер залларида, Интернет жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланиш хизматларини кўрсатиш учун жиҳозланган хоналарда ёхуд бошқа кўнгилочар  жойларда;
✅музейларда ва ахборот-кутубхона муассасаларида;
✅ жамоат транспортларида;
✅ ер ости ўтиш жойларида, метрополитен станцияларида, транспорт бекатларида ва автотранспорт воситалари вақтинчалик сақланадиган ёпиқ жойларда;
✅ темир йўл вокзаллари, автовокзаллар, аэропортлар, дарё бандаргоҳлари, метрополитен станцияларига кириш жойидан камида беш метр масофада бўлган очиқ ҳаводаги жойларда;
✅ ёнғин хавфи мавжуд бўлган жойларда, шу жумладан автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларида;
аэропортларнинг, темир йўл ва автомобиль вокзалларининг, дарё бандаргоҳларининг биноларида;
✅ корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва давлат органларининг биноларида, шу жумладан лифтларда, зинапояларда, вестибюлларда, ҳожатхоналарда, дам олиш хоналарида;
✅соғлиқни сақлаш тизими ташкилотларида, дорихоналарда, таълим ташкилотларида, маданият муассасаларида, жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотларида, санаторий муассасаларида ва тиббий-ижтимоий муассасаларда;
✅ уй-жой хизматлари, меҳмонхона хизматлари, вақтинчалик жойлаштириш ва (ёки) вақтинчалик яшаб туришни таъминлаш бўйича хизматлар кўрсатиш учун мўлжалланган хоналарда;
✅кўп квартирали уйларнинг йўлакларида, шунингдек болалар ва спорт майдончаларида;
✅хиёбонларда, боғларда, пляжларда.

"Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилишини ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисидаги" Қонунга кўра юқоридаги жамоат жойларида тамаки маҳсулотларини истеъмол қилиши тақиқланади.

https://t.me/ubaydullo_mirzo


#имтиёз

Ассалому алайкум, бир саволим бор эди : тўланган контрактнинг 12 фоизини қайтариб олиш мумкинлигини эшитдим.
Мени фарзандим хусусий мактабда ўқийди ва тўлови анча қиммат.Биз ҳам шу тўлаётган тўловимиздан 12%ни қайтариб олишимиз мумкинми?


📚📖 Амалдаги Солиқ кодексининг 378-моддасига кўра  фарзандларига нодавлат таълим ташкилотлари ва (ёки) мактаблар кўрсатадиган таълимга оид хизматлар учун ота-она (фарзандликка олувчилар) томонидан солиқ солинадиган даромадлари хисобидан ҳар бир фарзанд учун тўланадиган ойига 3 миллион сўмгача бўлган тўловларининг 12 фоизи қайтарилади.

✳️ Хулоса қиладиган бўлсак,бундай вазиятда сиз агар тўловни солиқ солинадиган даромадингиз хисобидан амалга оширган бўлсангиз, 3 миллион сўмгача бўлган миқдорнинг 12 фоизини қайтариб олишингиз мумкин.

https://t.me/ubaydullo_mirzo


Оқ ҳассали пиёдаларга йўл беринг!

Одатда, ҳайдовчилар пиёдалар ўтиш жойидан бошқа жойда йўлни кесиб ўтаётган фуқароларга йўл бермайди. Бироқ Йўл ҳаракати қоидаларининг 113-бандида, барча ҳолларда, шу жумладан, пиёдалар ўтиш жойларидан ташқарида ҳам ҳайдовчи оқ ҳасса билан ишора бераётган кўзи ожиз пиёда(лар)ни ўтказиб юбориши кераклиги белгиланган.

Чунки кўзи ожизларга пиёдалар ўтиш жойигача етиб боришнинг ўзи қийинчилик туғдиради. 

Демак, оқ ҳассали йўловчи кўринганда, йўлнинг қаеридан ўтишидан қатъий назар, автомашина ҳайдовчилари уларга йўл бериш керак.

https://t.me/ubaydullo_mirzo


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Мана бу ҳолат МЖтК 194-моддаси (Ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) нинг яққол намунаси бўлибди.

Бу ҳаракат БҲМ нинг 1 бараваридан 12 баравари (4 500 000 сўм) гача жарима солишга асос бўлади.

Бир йил давомида такрор содир этилса, БҲМ нинг 12 бараваридан 15 бараваригача миқдорда жарима солишга ёки 15 суткагача маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.

Шунингдек, иш кўриб чиқилгунга қадар транспорт воситаси ушлаб турилиши мумкин.
https://t.me/ubaydullo_mirzo


💫 Ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилинганлик ва ҳайдовчилик гувоҳномасини йўқотиб қўйганликнинг ҳуқуқий оқибатлари турлича!

📌 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 408-сонли қарорига кўра :

✅ Йўқолган миллий ҳайдовчилик гувоҳномасининг дубликати транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилган ҳайдовчилик гувоҳномалари маълумотлар базасидан текширилганидан сўнг имтиҳонларсиз берилади.

✅ Автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинган шахслар, миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини қайтариб олиш учун, маҳрум қилиш муддатидан қатъи назар, маъмурий жазо муддати ниҳоясига етгач, мажбурий тиббий кўрикдан ўтишлари, малака оширишлари, назарий ҳамда амалий имтиҳонлардан ўтишлари шарт.

❇️ Демак, автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинган шахсларнинг мақоми автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқига эга бўлмаган шахсларникига тенг бўлади.

https://t.me/ubaydullo_mirzo


🙋‍♂ Ассалому алайкум, хайдовчилик гувоҳномасини олиш учун автомактабга қанча тўлов қилинади. Яна амалий ва назарий имтиҳонларга киришга ва агар имтиҳондан йиқилса қайта имтиҳонга кириш учун тўловлар ва қайта имтиҳонга кириш муддатлари ҳақида маълумот бероласизми?

Бугунги кунда автомактабларда ўқитиш уч, ҳатто тўрт сменада олиб борилмоқда.Тўловлар ҳам сменанинг турига , ҳайдовчилик гувоҳномасининг тоифасига ва автомактабнинг жойлашган жойига қараб фарқ қилиши мумкин.

📌 Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2303-сонли буйруғининг бешинчи бобида ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун ўтказиладиган имтиҳонлар  учун тўловлар қуйидагича  белгиланган:
✅Назарий имтиҳон топшириш учун --- базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи миқдорида (бугунги кунда 37 500 сўм)
✅ Ҳар бир қайта назарий имтиҳон топшириш учун --- базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 фоизи миқдорида (бугунги кунда 56 250 сўм).
✅Амалий имтиҳон топшириш учун --- базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи миқдорида (бугунги кунда 37 500 сўм).
✅Ҳар бир қайта амалий имтиҳон топшириш учун --- базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 фоизи миқдорида (бугунги кунда 56 250 сўм).
✅Ҳайдовчилик гувоҳномасини бериш учун --- базавий ҳисоблаш миқдорининг 70 фоизи миқдорида (бугунги кунда 262 500 сўм).

‼️ Талабгор назарий имтиҳондан ўтганидан кейин 2 ой ичида амалий имтиҳон топшириши лозим.Агар 2 ойда амалий имтиҳон топширмаса яна қайта назарий имтиҳондан ўтишига тўғри келади.
Имтихонни қайта топширишга аввалги имтиҳондан  камида 7 кундан кейин йўл қўйилади.

https://t.me/ubaydullo_mirzo


Ассалому алайкум, мени "В" тоифадаги миллий хайдовчилик гувоҳномам бор.Энди мен "А" тоифали транспорт воситасини бошқаришим учун "А" тоифали миллий хайдовчилик гувоҳномасини олишим керакми?
Агар "А" тоифали миллий хайдовчилик гувоҳномасини олишим керак бўладиган бўлса, мен яна автомактабда ўқишимга тўғри келадими?


📌 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 31.05.2018-йилдаги 408-сонли қарорида бу масала қуйидагича белгиланган:
✅ «B», «C», «D», «BE», «CЕ» ва (ёки) «DE» тоифадаги автотранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларига эга бўлган лекин охирги ўн икки ой мобайнида автотранспорт воситасини бошқармаган, қўшимча «А» ёки «B» тоифадаги автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун мурожаат қилган шахсларнинг ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштиришда, улардан сўралаётган «А» ёки «B» тоифадаги автомототранспорт воситасини бошқариш бўйича ҳам назарий хам амалий имтиҳон олинади.

✅ «B», «C», «D», «BE», «CЕ» ва (ёки) «DE» тоифадаги автотранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларига эга бўлган ва охирги ўн икки ой мобайнида автотранспорт воситасини бошқарган, қўшимча «А» ёки «B» тоифадаги автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун мурожаат қилган шахсларнинг ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштиришда, улардан фақат сўралаётган «А» ёки «B» тоифадаги автомототранспорт воситасини бошқариш бўйича амалий имтиҳон олинади.

❇️ Хулоса қиладиган бўлсак, агар «B», «C», «D», «BE», «CЕ» ва (ёки) «DE» тоифадаги автотранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларига эга бўлсангиз ва охирги ўн икки ой мобайнида автотранспорт воситасини бошқарган бўлсангиз фақат амалий имтиҳон топширасиз. Агарда охирги ўн икки ой мобайнида автотранспорт воситасини бошқармаган бўлсангиз ҳам назарий ҳам амалий имтиҳон топширасиз.
https://t.me/ubaydullo_mirzo


Диққат! Бекободликлар учун юридик маслахат берувчи гуруҳ ташкил қилинди.
Гуруҳга қўшилиб олишингиз мумкин.


https://t.me/bekobodyurist


Ijtimoiy tarmoqlarda “Elektr energiyasi iste’moli 200 kilovatdan oshsa, har bir kilovatt uchun 900 sо‘m emas, 540 sо‘mdan tо‘lanadi” mazmunidagi xabarlar tarqalmoqda.

“Hududiy elektr tarmoqlari” AJ mazkur xabar mutlaqo asossiz ekanligini ma’lum qiladi.

Xabarda "Hisob-kitob davrida iste’molchilar tomonidan (maishiy iste’molchilardan tashqari) elektr energiyasi iste’moli shartnomaviy miqdordan 10 foiz va undan ortishiga yо‘l qо‘yilgan taqdirda, ortiq iste’mol qilingan elektr energiyasi uchun belgilangan tarifning ikki baravari miqdorida qо‘shimcha tо‘lov undiriladi." keltirilgan jumlani о‘zidayoq maishiy iste’molchilardan tashqari deb aniq ifoda etilgan

Hukumatning tegishli qaroriga asosan bu tartib  faqatgina yuridik shaxslar uchun amal qiladi.

Ijtimoiy tarmoqdagi turli xil kanallar adminlari va egalaridan bunday assosiz xabarlarni taratmaslikni sо‘rab qolamiz.
https://t.me/ubaydullo_mirzo


Юқоридаги қарор талабларига асосан 2025 йил 1 январдан бошлаб ўз-ўзини банд қилган шаҳс сифатида йўналишсиз таксиларга лицензия бериш тўхтатилади.
Балки қарорга ўзгартириш киритилиб, муддат узайтирилса лицензия бериш яна давом эттирилади.

https://t.me/ubaydullo_mirzo


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 07.07.2022 й. ПҚ-311-сон "Автотранспорт воситаларини бошқаришда ва йўналишсиз такси фаолиятини амалга оширишда қўшимча қулайликлар яратиш тўғрисида"ги Қарорига асосан
2022 йил 1 сентябрдан 2024 йил охирига қадар шундай тартиб жорий этилган эдики, унга мувофиқ:

йўловчиларни ҳайдовчидан ташқари тўрттадан ортиқ бўлмаган ўриндиқларга эга бўлган енгил автотранспорт воситаларида ташиш фаолияти ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият (ишлар, хизматлар) турлари рўйхатига киритилади;

ўзини ўзи банд қилган шахслар томонидан йўловчиларни енгил автотранспорт воситаларида ташиш фаолияти лицензия варақасига асосан амалга оширилади;

лицензия варақаси беришда автомобилнинг эксплуатация даврига қўйилган талаб бекор қилинади;

йўловчиларни енгил автотранспорт воситаларида ташиш фаолияти билан шуғулланадиган ўзини ўзи банд қилган шахслар (кейинги ўринларда - ўзини ўзи банд қилган ташувчилар) бир йилда бир маротаба транспорт воситасини техник кўрикдан ўтказиши шарт;

ўзини ўзи банд қилган ташувчилар "Uztrans" ахборот тизими базасига киритилган кўп тармоқли поликлиникалар ва хусусий тиббиёт муассасалари орқали бир йилда бир маротаба тиббий кўрикдан ўтиши шарт;

йўналишсиз такси фаолияти учун лицензия варақаси берилганлиги учун давлат божи барча турдаги ташувчилардан йилига базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баробари миқдорида ундирилади. Бунда давлат хизматларини кўрсатганлик учун йиғим ундирилмайди;

йўналишсиз такси хизмати фаолиятига рухсат берувчи лицензия варақаларида фаолият ҳудуди акс эттирилади;

ўзини ўзи банд қилган ташувчиларнинг автомобиль транспорти том қисмига "TAXI" таниш белгили тўқсариқ рангли фонарь ўрнатилади;

бошқа соҳаларда меҳнат шартномасига асосан банд бўлган шахслар бир вақтнинг ўзида йўловчиларни енгил автотранспорт воситаларида ташиш фаолияти билан ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтган ҳолда шуғулланишлари мумкин.


https://t.me/ubaydullo_mirzo


2028-yilgacha QQS va foyda solig‘i stavkalari  oshirilmaydi

"Tadbirkorlar uchun teng sharoitlar va adolatli raqobat muhitini ta’minlash bo‘yicha navbatdagi chora-tadbirlar to‘g‘risida"gi Prezident farmoni qabul qilindi.

Farmonga ko‘ra:

➖ qo‘shilgan qiymat solig‘i va foyda solig‘i stavkalari 2028-yil 1-yanvarga qadar oshirilmaydi;

2025-yil 1-yanvardan 2028-yil 1-yanvarga qadar tikuv-trikotaj, poyabzal va charm-attorlik sanoati yo‘nalishlarida ishlab chiqarish faoliyatini yuritayotgan va quyidagi barcha shartlarga bir vaqtning o‘zida javob beradigan tadbirkorlik subyektlari uchun foyda solig‘i va o‘zlarining xodimlari uchun jismoniy shaxslardan olinadigan daromad solig‘i stavkalari 1 foiz etib belgilandi:

— jami xodimlar sonining kamida 15 foizi Ijtimoiy himoya yagona reyestri yoki Kambag‘al oilalar reyestriga kiritilgan oilalarning a’zolaridan tashkil topganda;

— har oyda har bir xodimga ish xaqi miqdori mehnatga haq to‘lashning eng kam miqdorining ikki baravaridan kam bo‘lmagan miqdorda hisoblanganda;

— soliq davrida tikuv-trikotaj, poyabzal yoki charm-attorlik mahsulotlarini realizatsiya qilishdan tushgan umumiy tushumi jami tovarlarni (xizmatlarni) realizatsiya qilishdan olingan daromadning kamida 90 foizini tashkil etganda.

2025-yil 1-apreldan boshlab daromadidan qat’i nazar, farmatsevtika mahsulotlari savdosi bilan shug‘ullanuvchi yoki tibbiy xizmat ko‘rsatuvchi yuridik shaxslar qo‘shilgan qiymat solig‘ini to‘lovchilar deb e’tirof etildi.


👉 @xushnudbek 👈


#adliya_xabari 📣

Davlat xizmatlari markazlari fuqarolarning rejalashtirgan ishlarini yakunlab olishlari va xalqqa qulaylik yaratish maqsadida bugun soat 15:00 ga qadar ish faoliyatini davom ettirishini ma’lum qilamiz.

📌 https://t.me/ubaydullo_mirzo


Кафе ва ресторанларга солинадиган солиқ тенг ярмига камайтирилади

Қонунчиликка кўра, 2028 йил 1 январгача умумий овқатланиш корхоналарига фойда солиғи ставкаси 50 фоизга камайтиради.

Шунингдек, умумий овқатланиш хизматларини кўрсатувчи тадбиркорларга 2028 йил 1 январгача ҳар ойнинг 25 санасига қадар тўланган ҚҚСнинг бир қисмини қуйидаги миқдорларда республика бюджетидан қайтариш тизими жорий этилади:

ойлик товар айланмасининг нақд пулсиз қисми:

➖60 фоиздан ошган умумий овқатланиш корхоналарига – бюджетга тўланган ҚҚСнинг 40 фоизи;

➖60 фоиздан кам умумий овқатланиш корхоналарига – бюджетга тўланган ҚҚСнинг 20 фоизи;

туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи тадбиркорларга – бюджетга тўланган ҚҚСнинг 20 фоизи.

https://t.me/ubaydullo_mirzo

20 last posts shown.