Метан заправкалар қачондан тўлиқ иш режимига ўтиши маълум қилинди
👉 @uZavtoNews Шопирларга керакли маълумотлар ва видеоларни бизда кузатинг
Энергетика вазири матбуот котиби Ҳасан Тошхўжаев “Дарё”нинг қачон ва қай шароитда чекловлар бутунлай олиб ташланиши мумкинлиги ҳақидаги сўровига жавоб берди.
“Куз-қиш фаслининг ҳар қандай об-ҳаво шароитида фаолият кўрсатиш бўйича ишлаб чиқилган алгоритмларга кўра, аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларининг табиий газга нисбатан талаби камайгани сайин метан заправкаларга қўйилган чекловлар юмшатилиб, вазиятдан келиб чиқилган ҳолда бекор қилинади.
Келгуси 10 кунлик ва ой якунига қадар “Ўзгидромет” томонидан берилган прогнозлардан келиб чиқиб, келгуси ҳафтадан эътиборан барча АГТКШлар тўла қувват билан ишлашини тахмин қилишимиз мумкин”, — деди Ҳасан Тошхўжаев.
Қўшимча қилинишича, ташқарида об-ҳавонинг қандай бўлишига боғлиқ равишда, ҳудудлар доирасида вақт бўйича чекловлар сақланиб қолиши ҳам мумкин.
👉 @uZavtoNews Шопирларга керакли маълумотлар ва видеоларни бизда кузатинг