🇺🇦🇷🇺 Украина Курскда йирик ҳужум операциясини бошлади — ОАВ
Рус ҳарбий муҳбирлари Украина Қуролли кучларининг Курск вилоятидаги кенг кўламли ҳужуми ҳақида хабар бермоқда.
Россия Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, 6 феврал куни эрталаб Украина Қуролли кучлари Черкасская Конопелка ва Уланок аҳоли пунктлари йўналишида “аксил-ҳужум ҳаракатларини ўтказишга уринишган”. Вазирликнинг қайд этишича, Украина ҳарбийлари ҳужумга зирҳли техникага эга иккита механизациялашган гуруҳни йўналтирган.
Россия Мудофаа вазирлиги баёнотида қайд этилган аҳоли пунктлари ўтган йилдан бери Украина Қуролли кучлари назоратида бўлган Суджа шаҳридан бир неча километр жануби-шарқда жойлашган.
Украина Қуролли кучлари Курск вилоятидаги ҳужум ҳақидаги хабарларга ҳозирча изоҳ бермади.
👉 @turnauz