Posts filter




Президент Нукусда йилига 200 тонна балиқ ва 5 миллион дона балиқ личинкалари етиштирадиган МЧЖ фаолияти билан танишди

Президент Шавкат Мирзиёев 2 октябрь куни Нукус шаҳридаги «Қорақалпоқ балиқ саноат» масъулияти чекланган жамият фаолияти билан танишди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар бермоқда.

Бу корхона йилига 200 тонна балиқ ва 5 миллион дона балиқ личинкалари етиштириш, 5 минг тонна озуқа ем тайёрлаш қувватига эга. У шу йил июлда фаолият бошлади, 35 та иш ўрни яратилди.

Лойиҳанинг аҳамияти шундаки, корхонада ёпиқ сиғимда интенсив усулда балиқ етиштирилади. Яъни, сувдан такроран фойдаланиш эвазига катта ҳажмда сув тежалади. Масалан, 200 тонна балиқ етиштириш учун оддий шароитда 1,5 миллион метр куб сув сарфланса, бу ерда 250 метр куб етарли. Бу Қорақалпоғистон учун жуда муҳим.

Корхонада, шунингдек, қайта ишлаш қуввати ва музлатгич ташкил этилган.

Қорақoлпоғистондаги энг тезкор хабарларни @Qoraqolpogistonliklar каналида кузатиб боринг❗️👇


Шавкат Мирзиёевнинг Қорақалпоғистонга сафари якунига етди

Давлат раҳбари сафар давомида дастлаб Нукус шаҳрида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг навбатдан ташқари саккизинчи сессиясида қатнашиб, Жўқорғи Кенгес раиси лавозимига Камалов Мурат Қаллибековични сайлаш жараёнида иштирок этди.

🔷Жўқорғи Кенгес сессиясида президент ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратди.

🔷Шундан кейин Шавкат Мирзиёев Нукус шаҳрида Опера ва бахшичилик мактабини бориб кўрди.

🔷Шунингдек, Президент Нукусда йилига 200 тонна балиқ ва 5 миллион дона балиқ личинкалари етиштирадиган МЧЖ фаолияти билан танишди.

🔷Сафар якунида Президент Нукусдаги 16 қаватли турар жой мажмуаси билан танишди.

🔷Шу тариқа давлат раҳбарининг Қорақалпоғистонга бир кунлик сафари якуни етиб, Тошкентга қайтиб келди.

Қорақoлпоғистондаги энг тезкор хабарларни @Qoraqolpogistonliklar каналида кузатиб боринг❗️👇

3 last posts shown.

85

subscribers
Channel statistics