Бир киши донишманддан сўради:
Қанча есам бўлади?
Донишманд жавоб берди:
Очликдан юқори, тўқликдан қуйи даражада.
Киши сўради:
Қай даражада кулсам бўлади?
Донишманд деди:
Чеҳранг ёришадиган ва овозинг баланд кўтарилмайдиган даражада.
Киши сўради:
Қай даражада йиғлай?
Донишманд жавоб берди:
Аллоҳдан қўрқиб йиғлашдан ҳечам малолланма.
Киши сўради:
Солиҳ амалимни қай даражада махфий қилай?
Донишманд деди:
Имконинг етганича.
Киши деди:
Қай даражада ошкора қилай?
Донишманд деди:
Сендан ўрнак олишлари даражасида.
Киши сўради:
Агар одамлар мени мақтасалар, қай даражада хурсанд бўлай?
Донишманд жавоб берди:
Аллоҳ сендан рози ёки норози эканлигини билганинг даражасида.
Киши яна сўради:
Агар одамлар мени ёмонласалар, қай даражада ҳафа бўлай?
Донишманд жавоб берди:
Агар Аллоҳнинг наздида мақтовли бўлсанг, одамларнинг ёмонлаганини зарари йўқ.
https://t.me/tuhur