#Бизнес_солиқ
КИМЛАР МОЛ-МУЛК ВА ЕР СОЛИҒИДАН ОЗОД ҚИЛИНАДИ?
Солиқ кодексининг 421-436-моддаларига мувофиқ уруш ногиронлари ва қатнашчилари, шунингдек, доираси қонун ҳужжатлари билан белгиланадиган уларга тенглаштирилган шахслар жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк ва ер солиқларидан тўлиқ озод қилинади. Мазкур имтиёз уруш ногиронининг (қатнашчисининг) тегишли гувоҳномаси ёки мудофаа ишлари бўлимининг ёхуд бошқа ваколатли органнинг маълумотномаси асосида, бошқа ногиронларга (қатнашчиларга) эса ногироннинг (қатнашчининг) имтиёзларга бўлган ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳнома асосида берилади. Ушбу солиқ имтиёзлари, якка тартибдаги уй-жой қурилиши, деҳқон хўжалигини юритиш учун берилган ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи органда рўйхатдан ўтказган жисмоний шахсларга берилади.
Бунда мазкур солиқ имтиёзлари солиқ тўловчининг танлови бўйича фақат битта яшаш учун мўлжалланган кўчмас мулк объектига татбиқ этилади.
Шунингдек, солиқ имтиёзларига эга бўлган шахслар солиқ имтиёзларини олиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларини ер участкаси жойлашган ердаги солиқ органларига мустақил равишда тақдим этади.