TOSHKENTDA BIZ | ТОШКЕНТДА БИЗ | РАСМИЙ КАНАЛ


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek


Toshkent va O’zbekiston yangiliklari kanaliga xush kelibsiz!
Taklif, Murojaat va shikoyatlar uchun
👉 @Toshkentda_bugun_bot
Toshkent va O’zbekistonda bo'lgan voqea va hodisalarga guvoh bo'lsayiz foto va videolarini yuboring.

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


Ана ҳолос: Хитой компанияси уйланмаган ходимларни ишдан бўшатиш билан таҳдид қилмоқда

Агар ходимлар жорий йилнинг биринчи чораги охиригача «шахсий муаммосини» ҳал қила олмасалар, ёзма тушунтириш беришлари керак бўлади. Шунингдек, 2025 йил 30 сентябргача никоҳдан ўтмаётганлар ишдан бўшатилиши мумкинлиги таъкидланган.

Канал манзили
📌
@TOSHKENTDA_BIZ


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#ана_холос

💥 Машҳур турк актёри Бурак Ўзчивит қизнинг ёнида ўтириб, у билан суратга тушгани учун 1 миллион доллар олди 😨

Саудия Арабистонлик қиз бу суммани тўлаб, актёр билан бир стол атрофида ўтириш ва суратга тушиш имкониятига эга бўлди. Қизнинг шахси ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ.

БУРАК ТОШКЕНТГА 350 МИНГ ДОЛЛАРГА КЕЛГАН ЭДИ...)

Канал манзили📌
@TOSHKENTDA_BIZ


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🚨Тошкентда 20 ёшли "мойкачи" Gentra’да ЙПХ ходимларидан қочди, аммо охири қўлга тушди

Маълум бўлишича, у ишониб топширилган машинани эгасига айтмасдан ҳайдаб, пойтахт бўйлаб сайр қилган.

Рейд давомида ЙПХ ходимлари ундан тўхташни сўраганда, у ишорага бўйсунмай қочиб кетган.

Вақт ўтгач, у қўлга олиниб, тегишли чора кўрилган.

Канал манзили📌
@TOSHKENTDA_BIZ


❗️USAID ёпилиши мумкин. Депутат грантларни назорат қилиш кераклигини айтди

USAID ташкилоти ёпилиши ҳақида хабар берилди. У кўп йиллардан бери биздаги таълим, соғлиқни сақлаш ва иқтисодиёт соҳаларига ёрдам бериб келарди. Агар USAID ёпилса, бу соҳаларнинг аҳволи қандай кечади?

Депутат Нодир Тилаволдиев хорижий грантлар устидан назоратни кучайтириш кераклигини ёзди. У грантлар кимга ва қандай берилаётгани шаффоф кўриниб туриши шарт, деб таъкидламоқда. Бу борада қонунларга ўзгариш киритилиши ҳам мумкин.

Канал манзили📌
@TOSHKENTDA_BIZ


❗️Келгуси ўқув йилидан бошлаб ўқувчилар ўртасида муҳандислик олимпиадалари ва танловларини ўтказиш йўлга қўйилади. Ғолиб бўлган битирувчи ёшлар техника олийгоҳларига грант асосида ўқишга киради.

Канал манзили
📌
@TOSHKENTDA_BIZ


⚡️‼️Маҳаллалар йириклаштирилади, яъни бир нечтаси биттага бирлаштирилади

2025 йил май ойида маҳалла раислари сайлови бўлиб ўтиши олдидан уларнинг ваколати 5 йилга узайтирилди.

Маълумотларга кўра, Ўзбекистонда маҳаллалар йириклашуви бўлади, яъни бир неча маҳаллалар биттага бирлаштирилади. Бунинг натижасида, штатлар қисқариши ва бюджет харажатлари камайиши кутилмоқда.

Канал манзили
📌
@TOSHKENTDA_BIZ


❗️Xусусий ўқув марказларида хорижий тилларни ўрганадиган ёшларга харажатлари “2+6” шаклида қоплаб берилади. Бунда ўқув харажатларининг дастлабки 2 ойи ўқувчиларнинг ўз маблағидан, қолган 6 ойи давлат ҳисобидан тўлаб берилади.

Канал манзили📌
@TOSHKENTDA_BIZ


#диққат

❗️Тадбиркорлар ёш ходимларни ишга олиб, камида 3 миллион сўм ойлик тўласа, ижтимоий солиқ 1 фоиз бўлади

Бу имтиёз 3-йил амал қилади. Бу орқали тадбиркор ҳам манфаат кўради, ёшлар расмий ишлаб, даромади ошади.

Умуман, “Ёшлар дафтари” тизимини ҳам янгилаш, трансформация қилиш вақти келгани таъкидланди.

Канал манзили📌
@TOSHKENTDA_BIZ


#диққат

❗️Ўзбекистонда паррандачилик билан шуғулланувчи тадбиркорларни ер солиғидан озод этиш таклиф қилинмоқда.

Яқинларга юбориб қўйинг

Канал манзили📌
@TOSHKENTDA_BIZ


#Диққат

❗️Ўзбекистонда автомобилга газ баллон ўрнатиш учун рухсатномани энди онлайн олиш мумкин

Ҳеч қандай ортиқча ҳужжатлар талаб этилмайди, my.gov.uz орқали онлайн тарзда ариза тўлдириб, уни YHXXга юбориш керак. Хизмат учун тўлов – 112 500 сўм.

Канал манзили📌
@TOSHKENTDA_BIZ


❗️Ходимни ҳомиладорлиги учун ишдан бўшатиш тақиқланди

Ўзбекистонда ҳомиладорлиги ёки фарзанди борлиги сабабли ходимни ишдан бўшатишга тақиқ жорий этилди. Бу ҳақда кеча, 13 февраль куни қабул қилинган Меҳнат кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси қонунида сўз боради. 

Канал манзили
📌
@TOSHKENTDA_BIZ


#Тезкор #Диққат
⚡️⚡️Энди уй-жойни топшириш кечикса жарима тўланади

2025 йилдан бошлаб Ўзбекистонда қурилиш компанияларига нисбатан янги мажбуриятлар жорий этилди.

Қурилиш компанияси эндиликда уй-жойни топшириш кечиккан ҳар бир кун учун катта жарима тўлайди ёки маблағларни тўлиқ қайтариб беради.

Агар кечиктириш 6 ойдан ошса, фуқаролар шартномани бекор қилиб, банкдаги махсус ҳисобдан пулларини тўлиқ қайтариб олиш ҳуқуқига эга бўлади.

Канал манзили📌
@TOSHKENTDA_BIZ


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
❗️Oгоҳлик: Расул Кушербаев огоҳлантириш билан чиқди.

«Мошенниклар энди "РОВД"данмиз, сизга жиноят иши очилди деб тел қилишяпти»

Яқинларга юбориб огоҳлантириб қўямиз.

Канал манзили
📌
@TOSHKENTDA_BIZ


⚡️Бугун шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд топган кун.

Заҳириддин Муҳаммад Бобур 1483 йил 14 февралда таваллуд топган.

Ҳар кимки, вафо қилса, вафо топқусидир,
Ҳар кимки, жафо қилса, жафо топқусидир,
Яхши киши кўрмагай ёмонлиқ ҳаргиз,
Ҳар кимки, ёмон бўлса, жазо топқусидир!

Канал манзили📌
@TOSHKENTDA_BIZ


🌙🌹✨АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ЖУМА МУБОРАК БЎЛСИН! ЯҚИНЛАРИМ ВА ДЎСТЛАРИМ🕋 🌙 🤲

✨ Яхши амал жаннатга йўлак,
✨ Савобларнинг совғаси бўлак.
✨ Чин юракдан билдирай тилак,
✨ ЖУМА АЙЁМИНГИЗ БЎЛСИН МУБОРАК!

🤲 Бу кунда Аллоҳ дуоларимизни ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин! Аллоҳнинг паноҳида бўлинг!

ЖУМА МУБОРАК!

Канал манзили
📌
@TOSHKENTDA_BIZ


#Тезкор

⚡️iPhone 16 нархлари кескин тушиб кетмоқда

Сўнгги кунларда iPhone 16 нархларида кескин пасайиш кузатилмоқда. Айниқса бу ҳолат Россия бозорида сезиларли бўлган. Смартфон бир ҳафта ичида 50 фоизгача арзонлаб кетган. Айни вақтда iPhone 16 смартфони 750 доллардан бошлаб таклиф этилмоқда.

Канал манзили📌
@TOSHKENTDA_BIZ


❗️Россияда доллар рекорд даражада қуламоқда курс 89 рублга тушди

Бугун Россия рубли АҚШ долларига нисбатан мустаҳкамланиб, унинг курси 89 рублга тушди. Бу сўнгги беш ой ичидаги энг юқори кўрсаткич ҳисобланади. Энди мигрантлар ўз ватанига камроқ рубльга кўпроқ доллар юборишлари мумкин.

Канал манзили
📌
@TOSHKENTDA_BIZ


❗️Дудбурондан фойдаланиш қоидаларини бузган 103 та иссиқхона фаолияти тўхтатилди

Тошкент вилоятининг Тошкент шаҳрига туташ ҳудудларидаги иссиқхоналар фаолияти 11 феврал куни тунги вақтда ўрганилди.

Ўрганиш давомида айрим иссиқхоналар атмосферага меъёридан ортиқ зарарли моддалар чиқараётганлиги, филтр ўрнатилмаганлиги ва бошқа ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланди. 

Канал манзили
📌
@TOSHKENTDA_BIZ


❗️Навоий вилоятида чиқинди хизмати учун тўлов тарифи белгиланди

Навоий вилоятининг Ғозғон шаҳри ҳамда Хатирчи, Навбаҳор, Нурота ва Конимех туманларида жисмоний шахслар яъни аҳоли учун 4 950 сўм (ҚҚС билан) ҳамда юридик шахсларга 1 м³ учун 80 080 сўм (ҚҚС билан) миқдорида тўлов тасдиқланди.

Маиший чиқиндиларни жойлаштириш, сақлаш, утилизация қилиш, зарарсизлантириш хизмати учун Навоий вилояти бўйича 1 м³ — 20 160 сўм (ҚҚС билан) ҳамда 1 тонна — 48 933 сўм (ҚҚС билан) этиб белгиланди.

Канал манзили
📌
@TOSHKENTDA_BIZ


⚡️Камбағал оилаларга субсидия ажратилади

2025 йил 1 апрелдан Қорақалпоғистон ва Хоразмда камбағал оилалар сув таъминоти учун субсидия олади. Давлат артезиан қудуқ қазиш, сув насоси ўрнатиш ва ичимлик сув фильтри харид қилиш харажатларининг 90 фоизини қоплайди.

Шунингдек, кам таъминланган оилалар учун янги нафақалар жорий этилади. Озодликдан маҳрум этиш жойидан чиққан шахсларга бир марталик нафақа тўланади.

Канал манзили📌
@TOSHKENTDA_BIZ

20 last posts shown.