⚡️🤑
ЎЗБЕКИСТОНДА ЎРТАЧА ОЙЛИК ИШ ҲАҚИ 7,1 МЛН СЎМГА ЕТДИМарказий банкнинг 2026-йил II чорак меҳнат бозори шарҳига кўра, январ–июн ойларида Ўзбекистонда номинал иш ҳақи 18,4 фоизга, реал иш ҳақи эса 10,9 фоизга ошган.
Реал иш ҳақининг энг юқори ўсиши Жиззахда — 13,3 фоиз, Наманганда — 11,8 фоиз ва Тошкент шаҳрида — 10,7 фоиз қайд этилган.
Ўртача иш ҳақи энг юқори бўлган соҳалар — молия ва суғурта — 19,1 млн сўм, ахборот ва коммуникация хизматларида эса 17,4 млн сўм.
Энг паст ўртача иш ҳақи қишлоқ хўжалигида — 3,5 млн сўм, ижтимоий хизматларда эса 4,7 млн сўмни ташкил этган.
Иш ҳақининг энг юқори ўсиши ташиш ва сақлаш соҳасида — 22,8 фоиз, ижтимоий хизматларда — 20,2 фоиз, қурилишда эса 19,9 фоиз бўлган.
Батафсил 👉
@TORAQORGON