Ўзбекистон Республикаси Президентининг Тадбиркорлар учун тенг шароитлар ва адолатли рақобат муҳитини таъминлаш бўйича навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида Фармонидан
10. 2025 йил 1 январдан бошлаб:
Ўзбекистон Республикасининг божхона чегарасидан олиб чиқиладиган ҳар бир килограмм пахта ип-калаваси учун йиғим унинг экспорт нархидан 2 фоиз миқдорда, бироқ 0,05 АҚШ долларидан кўп бўлмаган миқдорда ўрнатилсин;
Ўзбекистон Республикасининг божхона чегарасидан олиб чиқиладиган ҳар бир килограмм трикотаж мато учун йиғим унинг экспорт нархидан 1 фоиз миқдорда ўрнатилсин.
11. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича жамоатчилик кенгашининг (кейинги ўринларда — Жамоатчилик кенгаши) қуйидаги таклифлари маъқуллансин:
http://lex.uz//uz/docs/7283088