Forward from: Акрамжон Азизов
"Рамазон илҳомлари" туркумидан
ДУО ҚАЧОН БЎЛГАЙ ИЖОБАТ?!..
Дуо қачон бўлгай ижобат,
Ҳаволарни ёрган пайт "Азон".
Қуръон ўқиб қилсанг ибодат,
Ва Каъбани тавоф этган он...
Дуо қачон бўлгай ижобат,
Ёғса ёмғир, осмондан сим-сим.
Душман сени қилган вақт ғорат,
Зулм кўрсанг - дуолар айт жим...
Дуо қачон бўлгай ижобат,
Ихлос билан сақлаб жонингда.
Фарз намозин айлаб ниҳоят,
Аллоҳ номин айтган онингда...
Дуо қачон бўлгай ижобат,
Ҳар Жумада келтирсанг иймон.
Ражабнинг илк кечаси хилват,
Қоим бўлсанг ўн беши Шаъбон...
Дуо қачон бўлгай ижобат,
Арафа кун жўш уриб юрак.
Рамазоннинг ҳар они хушвақт,
Ифтор вақти билдирсанг тилак...
Дуо қачон бўлгай ижобат,
Ишинг бўлмай дунёлар билан.
Каъбадан кўз узмай бир муддат,
Кўнглинг беза дуолар билан!..
Акрамжон АЗИЗОВ,
Фарғона, Олтиариқ тумани.