Forward from: Zarifboy Ibodullayev
Нега илм-фан ўчоғи бўлган Ироқ ва Сурияни хонавайрон қилдинг?! Энди Эронга кўз олайтираяпсан. Ахир улар улуғ мутафаккирларни дунёга келтирган юртларку! Не-не олиму-фузалоларни дунёга келтирган Сурия халқининг тарихини йўқ қилдинг?! Нега! Сенинг бомбаларингдан мажруҳ бўлаётганлар қарғиши, қирилиб қабр кўрмаётган ёш болалар ва чақалоғини бағрига босиб йўлларда ўлиб ётган ва қочаман деб денгизларга чўкиб балиқларга ем бўлаётган она-болаларнинг чинқираган руҳлари шу балони бошингга ёғдирди! Ёруғлик тезлигидан бир неча баробар тез учадиган қуролларни яратаётган миянгни бир ишга солиб кўр! Нега Оллоҳ юборган вирус коронавирус деб номланади?! Менимча “сorona” – бу қиролларга қирон келтирувчи вирус дегани. Бир ўйлаб кўрчи? Эй Қирол! Бу сенга ва дин-диёнатни унутган сенинг халқингга қирғин келтирадиган вирус деган маънони англатмайдими? Эътибор қил! Коронавирус 10 ёшгача бўлмаганларни қонига тушса-да, уларга зиён қилмайди! Чунки улар бегуноҳ! 60 ёшдан ошган қариларга эса қирон келтиряпти. Демак, улар гуноҳкор! Нега шундай деса, “Ҳа, боланинг иммунитети юқори, қарияларда эса паст” деб жавоб бераяпмиз. Балким ундай эмасдир! Қарисакда иммунитет эмас, балки дин-диёнатимиз пастлигидадир, 60 ёшдан ошсак-да, Оллоҳни танимаслигимиздадир асосий сабаб. Коронавирус қирон келтираётган қиролларнинг аксарияти 60 eшдан ошган шахслар. Бунда катта мантиқ бор! Ўрта ёшдагиларнинг ярми тузалиб кетаяпти, ярми эса – йўқ! Демак, унисини ҳам бунисини ҳам Оллоҳ синаяпти.
Ўзбекистончи?! Уйлайманки, бизнинг халқимиз бундан ўзига яраша хулоса чиқариб олади ва эл бошига тушган ушбу синовдан албатта чиқади! Ҳаётимиз яна ўз измига тушади. Ушбу синовдан биз нафақат соғлом турмуш тарзига риоя қилишни ўрганишимиз, балким тарбия борасида ҳам кўп хулосалар чиқариб олишимиз керак. Қайтаётган меҳр-оқибатни қайта тиклайлик! Меҳр-оқибатли бўлайлик! Ота-оналарни ҳурмат қилишни, фарзандларимизга тўғри тарбия беришни эсдан чиқармайлик! Ҳар қандай балони енгувчи куч – бу илм-маърифат эканлигини ҳар доим эсда тутайлик!
Ҳаммага соғлиқ тилаб, профессор Зарифбой Ибодуллаев
22 март 2020 йил