ДЕПРЕССИЯНИ ПСИХОТЕРАПИЯСИЗ ДАВОЛАБ БЎЛМАЙДИМИ?
Ҳа, бўлмайди! Ҳар қандай депрессияда даволаш жараёни психотерапия билан бошланиши ва психотерапия билан тугалланиши керак. Фармакотерапиядан олдин ўтказилган психотерапия даволаниш жараёнини енгиллаштирса, ундан кейин ўтказилган психотерапия депрессия қайталанишининг олдини олади. Психотерапия, айниқса, депрессиянинг енгил ва ўрта даражадаги турларида жуда самаралидир. Тўғри танланган психотерапия ёрдамида, аксарият ҳолларда, беморга антидепрессантлар тавсия этмасдан туриб уни депрессиядан чиқариш мумкин. Шунингдек, антидепрессантнинг ножўя таъсирлари кўп бўлган ҳолатлар ёки уларни белгиланган терапевтик дозаларда қабул қила олмаса ҳам психотерапияни босқичма-босқич ва давомли ўтказиш орқали беморни депрессиядан холос қилиш мумкин. Айниқса, депрессиядаги хавотирли бузилишлар ва ҳарактердаги ўзгаришлар психотерапия ёрдамида яхши бартараф этилади. Ҳар қандай психотерапиянинг асосий мақсади – беморнинг соғлом психологик портретини қайта тиклашдан иборат бўлмоғи керак.
Бугунги кунда беморларни даволаш жараёнида қўлланиладиган психотерапевтик усуллар жуда кўп бўлиб, уларнинг баъзилари ҳақида тўхталиб ўтамиз.
Биз сизга хамиша рухий саломатлик тилаймиз.
Каналимиз: @tibbiypsixologiya
Расмий веб-сайтимиз: asab.uz