Ассалом, соядаги бизнес.
Солиқ базасини аниқлашнинг янги тартиби жорий қилинади
2022 йилдан бошлаб кадастр органларида давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим бўлган бинолар ва иншоотлар (шу жумладан - тўлиқ амортизация қилинган) бўйича солиқ базаси қуйидаги миқдорларда 1 кв. метр учун мутлақ миқдорда белгиланган минимал қийматдан паст бўлиши мумкин эмас:
• Тошкент шаҳрида - 2,5 млн сўм;
• Нукус шаҳрида ва вилоят марказларида - 1,5 млн сўм;
• бошқа шаҳарларда ва қишлоқ жойларда - 1 млн сўм.
Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси ва халқ депутатлари вилоятлар Кенгашларига энг кам қийматга туманларнинг иқтисодий ривожланишига қараб 0,5 гача бўлган камайтирувчи коэффициент киритишга рухсат берилди.
Агар объектнинг 1 кв. метри қиймати белгиланган минимал қийматдан паст бўлса, солиқ тўловчи кўчмас мулк объектлари қийматини мустақил баҳолашни амалга оширишга ҳақли. Мустақил баҳолаш натижалари солиқ базаси сифатида эътироф этилади
Агар мустақил баҳолаш натижалари қиймати 1 кв.метр учун белгиланган минимал қийматдан кўп бўлиб чиқса, ушбу ҳолда солиқ тўловчилар солиқни ҳисоблаб чиқиш мақсадида, 1 кв.метр учун белгиланган минимал қийматни қўллаш ҳуқуқига эга
——-
Бу ҳолат тадбиркорларни қийин аҳволга солиб қўяди ва улар ишлаб чиқараётган маҳсулот ва хизмат нархларида ўз аксини топади. Нархлар яна қимматлашиши мумкин. Бу эса кўплаб бизнесларни сояга қочишишига туртки бўлади.
@tentakminds1