#Миллий_либослар_челленжи_ўтказилди
✅Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ташаббуси билан ҳафтанинг ҳар жума куни миллий либослар челленжи ўтказилиши йўлга қўйилган.
Шу муносабат билан 7 феврал куни Қашқадарё вилоят мусиқали драма театрида ҳам “Миллий либослар” челленжи ўтказилди. Тадбирда театрнинг ижодий ходимлари, устоз санъаткорлар миллий либосларда ўзларининг миллийликка бўлган эҳтиромини намоён этдилар.
Шунингдек, шу куни намойиш этилган “Муҳаббат” спектакли иштирокчилари ҳам бошларида дўппилари билан турли ролларни ижро этишди.
Миллий либослар авлодлар ўртасидаги маданий меросни сақлаш ва келажакка етказишда ўзига хос ўрин тутади. Ушбу саъй-ҳаракатлар миллийликни асраб-авайлаш йўлидаги яна бир қадамдир.
Қашқадарё вилоят мусиқали драма театри Матбуот хизмати