Бу менинг шахсий фикрим
Хамма канали(блог) бор инсонлар тақволи яхши инсон дегани эмас.
Оддий жим юрадиган инсонлар бор бировга, хатто пашшага хам озор бермайди ундай инсонлар учун блогни умуман қизиғи йўқ
Зохирга қараб бахо берманг
Аччиқ сув хам ширин сув хам бир хил рангда бўлади.
Сиз кузатмоқчи бўлган сахифани олдин қадриятини ўрганинг. Нимани тўғри нимани нотўғри ўйлайди шуни аниқлаб олинг.
Блог кузатишдан аниқ мақсадингиз бўлсин фойда олсангиз кузатинг.
Кетаётган вақт сизни бир қисмингиз нима учун сарфлаётганингизга этиборлик бўлинг.
Хеч қачон админ(қиз боладир, ёки еркак) учун канал кузатманг!
Мен бу сахифани юритишдан мақсадим ўзимга фойдали деб билган(шахсий фикрларим, устозлардан иқтибослар, уламолар ҳикматларидан) улашиб тураман.
Фойдали деб билсангиз қолинг. Фойда олмасангиз вақтингизни кетказманг!