TashkentPost


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek


Tarjumon.uz - holis, ishonchli axborot-tahliliy portal.


Aloqa: @amirzodabot

Related channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter






Forward from: MagnusClass Official
📌 Online dasturlash kurslariga qabul boshlandi!

💟 Hozirgi kunda Dasturlash sohasi eng ommalashayotgan va eng serdaromad kasblardan biri hisoblanadi. Dunyodagi eng boy insonlar va eng qimmat kampaniyalar aynan dasturlashga aloqadordir.

😊 Endilikda manashu kasbni biz bilan online o'rganishingiz mumkin.

Online o'quv markazimizda:

✅ Frontend
▪️ HTML
▪️ CSS

Bootstap
▪️ Sass/less
▪️ Javascript
▪️ Jquery
▪️ Reacjs
▪️ Vuejs

Python
▪️ Chuqurlashtirilgan Python;
▪️ SQL & Ma'lumotlari bazasi;
▪️ Web asoslari & Django frameworki;
▪️ TDD, Docker va boshqa dasturchi uchun zarur bo'lgan instrumentlar
o'rgatiladi.

Agarda sizda qiziqish uyg'ongan bo'lsa hoziroq biz bilan bog'laning!

💟
Birinchi bepul darsimizga ro'yxatdan o'tish uchun administratorga murojaat qiling!

👩‍💻 Administratorga yozish

📱Tel: (99) 795 63 68

Telegram | Instagram | Facebook


Раҳмонистон

Тожикистон президенти Эмомали Раҳмоннинг ўғли Рустам Эмомали Тожикистон парламентининг юқори палатаси - Мажлиси Миллига раис бўлди. Бу Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатларидаги сингари президент ўз ваколатларини бажара олмай қолганда унинг ўрнини эгаллаши керак бўлган лавозим.

Бу вазиятда президентнинг ўғли мамлакатдаги иккинчи шахсга айланиши катта эътиборга сабаб бўлиб, яна бир муҳим жиҳат четда қолмоқда: Рустам Эмомали бу лавозимда Мажлиси Милли ташкил этилган 2000 йилдан бери 20 йил давомида раис бўлиб келган Маҳмадсаид Убайдуллоевни алмаштирди.

Бунгача 2017 йилда Рустам Эмомали Душанбе шаҳри мэри этиб тайинланганда ҳам, у 1996 йилдан буён 21 йил давомида пойтахтни бошқарган айнан Маҳмадсаид Убайдуллоевни алмаштирган эди. Собиқ раис янги сайланган парламентга сайлангани хам, (ҳозирча) тайинлангани ҳам йўқ.

Шундай қилиб узоқ йиллар давомида Тожикистонда президент оиласидан кейин ҳақиқий сиёсий кучга эга бўлган, мамлакат олий ҳокимиятида совет давридан буён фаолият юритаётган ва Эмомали Раҳмон жамоасида илк кунлардан бўлиб келган Убайдуллоев Тожикистоннинг иккинчи шахси статусини ҳам топширди.

2020 йил сентябр ойида Тожикистонда навбатдаги президентлик сайловлари ҳам бўлиб ўтади. Сайловга 5 ой қолган бир пайтда мамлакат президенти - Эмомали Раҳмон, президент аппарати бошлиғи - Озода Раҳмон, парламент юқори палатаси раҳбари - Рустам Эмомали. Ҳақиқий интрига.


1938 йил 4 октябрь куни кўплаб ўзбек зиёлилари, маърифатпарвар жадидлар отиб ташланган кун. Биз ушбу қатағонларни кўп эслаймиз бироқ Сталин репрессияларида қатнашганлар, НКВД махсус "тройка"си аъзолари ҳеч тилга олинмайди. Худдики кўринмас куч уларни қатағон қилгану кейин ғойиб бўлган.

Демак танишамиз: Илк ўзбек миллатига мансуб Ўзбекистон ЦК компартияси биринчи котиблари - Акмал Икромов ва Усмон Юсупов. Иккиси ҳам НКВД махсус тройкаси аъзоси сифатида репрессияларда фаол қатнашган. НКВД тройкасига ёпиқ судлар ўтказиб, ўлим ҳукмлари чиқариш ваколати берилган.

Акмал Икромов Туркистондаги озодлик учун кечган "босмачилик" ҳаракатларини қаттиққўллик билан бостиргани билан ҳам машҳур. Унинг ўзи ҳам 1937 йил кузида ҳибсга олиниб, 1938 йил мартда учинчи Москва процессидан сўнг отиб ташланган. Унинг ўрнига келган Усмон Юсупов қатағонларни фаол давом эттиради. Юсупов 13 йил Ўзбекистонни бошқарганидан сўнг СССР пахта саноати вазири сифатида бир муддат фаолият юритади. 1966 йилда Янгийўл тумани Халқобод комбинати бошлиғи бўлган пайтида тинч ва осойишталикда вафот этади.

Кимдир бу шахслар ўша пайт шундай ишларга мажбур бўлишган, буйруқни бажаришган дейиши мумкин. Лекин менда уларни оқлаш ёки қоралаш мақсади йўқ. Шунчаки бу тарихимизнинг бир бўлаги. Ва уни билишимиз зарур.

https://telegra.ph/Akmal-Ikromov-va-Usmon-YUsupov-10-04


Chet elga chiqish uchun viza talab qiladigan davlatlar.

@TashkentPost

Obuna👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFFikufb45F-z8xq8g


Ajdodlarimiz boshqargan hududlar XVI-XVII asrlar. 500 yillik tafovut.

@TashkentPost

Obuna👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFFikufb45F-z8xq8g


Ўзининг таъсирли маналоглари билан қалбларни ром этган Абдулкарим Мирзаевнинг телеграмдаги расмий калига обуна бўлинг

👇👇👇👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAE7ZykKKRA2nB_dI-w


​​Кашмир ва Хитойнинг иштаҳаси

Анчадан буён бирор мавзу ҳақида батафсил ёзишга вақт бўлмаётганди - бугунга насиб қилган экан. Июнь ойининг энг йирик давлатлараро можароси бўлиб турган Хитой-Ҳиндистон тўқнашувининг эътибордан четда қолаётган баъзи муҳим жиҳатлари ҳақида гаплашамиз.

Кашмир можароси ҳақида эшитгансиз – кўпчилик уни Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги можаро деб билади. Бироқ можаронинг иштироки кўлами ва аҳамияти жиҳатидан улардан кам бўлмаган учинчи актори бор – бу Хитой.

Хитой ва Ҳиндистон чегара муаммоси Британия Ҳиндистони ва Тибет ўртасидаги белгиланган чегаранинг асорати ҳисобланади. Британия Ҳиндистони иккига бўлиниб, Ҳиндистон ва Покистон ташкил қилиниши эълон қилингач ҳам бу чегара Ҳиндистон-Хитой чегарасига айланмади.

Кашмир

Гап шундаки, Ҳиндистон колониясида Британия Ҳиндистонидан ташқари 500 дан ортиқ автоном князлик - рожалик мавжуд бўлиб, деколонизация вақтида уларга янги икки давлатдан бири – Ҳиндистон ёки Покистонга қўшилишни мустақил қарор қилиш ҳуқуқи берилган эди. Уларнинг кўпчилиги у ёки бу давлатга муаммосиз қўшилди.

Муаммо фақат йирик автономиялар билан бўлди – Покистонга қўшилишни истаган Жунадаг ва Жодпур, мустақил қолишни истаган Ҳайдаробод ва Кашмир. Дастлабки учтаси тез орада таҳдид ва куч билан Ҳиндистонга кўшиб олинган бўлса, фақатгина Кашмир муаммолигича қолди.

Ҳиндистон ва Покистон диний мансублик бўйича бўлингани туфайли князликлар ҳам асосан шу принцип асосида уларга қўшилган эди. Жамму ва Кашмир князлиги – Кашмир эса аҳолисининг кўпчилиги мусулмон, рожаси эса ҳинд эди. Шу туфайли рожа мусулмонларни ҳам, ҳиндларни ҳам норози қилмаслик учун мустақил қолишни танлаган эди.

Бироқ Ҳиндистон ҳам, Покистон ҳам Кашмирни қўшиб олишга ҳаракатни бошлаган эди. Бу борадаги кўплаб провокациялар натижасида 1947 йил августида иккала мамлакат мустақилликка эришганида икки ой ўтибоқ илк Ҳиндистон-Покистон уруши бошланди.

Кашмирнинг шимоли – ҳудуди катта, аммо аҳолиси кам бўлган Гилгит ва Балтистан бевосита Покистон бошқарувига ўтди, жануби эса Ҳиндистон назоратига ўтди. Ғарбидаги кичик ҳудудда эса Покистон қўллаб-қувватлаган Озод Кашмир “давлати” ташкил этилди. Шундан кейин бир неча марта урушлар бўлганига қарамай, бу чегаралар деярли ўзгармади.

Хитойнинг келиши

Бу орада Хитой 1950 йилларда Тибетни узил-кесил ўз таркибига қўшиб олиб, ушбу минтақага чегарадошга айланди. Хитой, жумладан Кашмир шарқи ва шимоли-шарқидаги ҳудудларга даъвогар эди. Хитойнинг келиши Ҳиндистон ва Покистон кучлари мувозанатига таъсир кўрсатди – Пекин Исломободни қўллаб-қувватлаши Деҳлининг мутлақ устунлигига барҳам берди.

1962 йилда Хитой ва Ҳиндистоннинг илк ҳарбий можароси бўлиб ўтди ва шу пайтгача минтақада деярли қаршиликку учрамаётган Ҳиндистоннинг “ақли киритиб” қўйилди. Хитой Кашмир шарқидаги Аксай Чин ҳудуди устидан доимий назорат ўрнатди. Кейинчалик Покистон Кашмирнинг ўз назоратидаги ҳудудидан бир қисмини иттифоқчисига бериб юборди.

Хитой ва Ҳиндистон 1960-1970 йилларда қатор қурбонларга олиб келган ҳарбий тўқнашувларда қатнашди, жумладан Кашмир, шунингдек Бутан ва Непал ўртасидаги Сикким штати ҳамда Бутан ва Мьянма ўртасидаги Аруначал Прадеш штатидаги 130 минг кв. кмлик баҳсли ҳудудлар устида урушлар бўлди.

Шундан кейин ҳам кичик тўқнашувлар бўлиб келганига қарамай, бошқа қурбон берилмаганди. Томонлар жумладан иқтисодий ҳамкорлик фойдасига ушбу низода пауза қилишга қарор қилганди. Бироқ 2020 йил майида бошланган ва июнида жиддийлашган навбатдаги можаро яна қурбонларга олиб келди – 15 нафар ҳиндистонлик аскар ҳалок бўлган, Хитой томонидаги талофатлар маълум эмас, бироқ улар мавжуд.

Можаронинг асосий сабаби – иккала томон ҳам аввал келишилган “жорий назорат чизиғидан” ўтиб, ўз объектларини жойлаштирганидир, бироқ ким биринчи бошлагани аниқ эмас. Чизиқни кўпроқ Ҳиндистон бузган бўлса-да, Хитой бунга ҳарбий жавоб қайтаришга қарор қилишида пандемия туфайли Деҳли дуч келган қийин вазиятдан фойдаланмоқчилигини кўриш мумкин. Бошқа тарафдан Хитойнинг охирги йилларда каррасига ўсиб кетган ҳарбий қудратини ишлатиб кўришга жой топилмаётган эди.


Forward from: Salom Yaponiya!!!
Assalamu Alaykum.

Kanalimiz obunachilarining aksariyati chet elda o'qishni xohlovchi yoshlar ekanligiga ishonchim komil. Internetda TEAM universiteti haqida video ko'rar ekanman, unda kelajak rejalarimni o'zgartirib yuboruvchi jumlaga duch keldim. Va uni Sizga ham ilindim. O'ylaymanki Siz ham bundan foydali xulosa olasiz.

👇👇👇👇👇
https://youtu.be/UtezC1Y1i3Q


​​Яқиндагина Алексей Навальныйни дебатга чақирган, кейин эса ғайриоддий усулларда баҳоналар қидириб, дебатдан очиқчасига қочган Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова яна бир маротаба трендга чиқишга қарор қилибди.

“Биз Ўзбекистонда давлат тилида иш юритишни таъминламаганлик учун мансабдор шахсларга жавобгарлик белгиловчи қонун лойиҳаси бўйича ОАВда давом этаётган мунозараларга эътибор қаратдик. Шундай таассурот уйғоняптики, ҳозирча ушбу қонун лойиҳаси тарафдорлари яққол озчиликни ташкил этади. Билдирилаётган фикрларнинг аксарияти рус тилининг расмий мулоқотда сақланиб қолиши муносабатларимизнинг тарихий руҳи ва замонавий сифатига, энг асосийси — кўпинча Россияда ўқиш ёки ишлаш учун танлов қилаётган кўп сонли Ўзбекистон фуқаролари манфаатларига тўла мос келишини кўрсатмоқда”, деган у.

Бундан ҳечам ҳайрон бўлмаслик лозим. Аслида геосиёсий жараёнларни кузатадиган ҳар қандай одам Россиянинг ўзга мамлакатларнинг ички ишларига аралашиб туришидан хабари бор. Русларнинг аралашуви, мамлакатлар ички сиёсатига аралашадиган бир қатор хорижий ташқилотлардан фарқли равишда, инсон қадр-қимматини ҳимоя қилиш каби вазифаларни ўз олдига қўймайди. Россияга стратегик ҳамкор мамлакатлар аҳолиси қандай шароитларда яшаётгани аҳамияти йўқ. Россияга яқин ҳамкор бўлган давлатларнинг деярли барчасида (Белорусь, Тожикистон, Туркманистон, Сурия, Куба ва ҳк) тоталитар ва диктатура сиёсатига мойиллик бор эканлиги барчага аён. Аммо, қачонки вазият тил масаласига бориб тақалса, руслар албатта ғимирлаб қолишади. Рус шовинизмининг энг юқори чўққисини ўзида тўлиқ ҳис қилган болтиқбўйи давлатлари, Грузия ва Украина ҳалигача Россия билан ўзаро алоқаларида масофа сақлаб туради.

Россиянинг ташқи сиёсати асосан шовинизм, империализм ва шантаж қилишга асосланган. Бир пайтлар Путин ҳам, Қозоғистон деган давлат ҳеч қачон бўлмаганини, бу давлатга руслар асос солганини таъкидлаб, қозоқ халқини провокация қилган эди. Хуллас, айтмоқчи бўлганим, русларнинг бу каби чиқишлари янгилик эмас, аммо Ўзбекистонга нисбатан янгилик. Чунки биз уларга яқин бўлганимиз сари, улар ўз таъсир доираларини кўпайтириб боришга ҳаракат қилаверишади. Бунга тайёр туришимиз лозим.

Ушбу баёнотга нисбатан бир қанча фаолларимиз муносиб жавоб қайтаришга улгурди. Хусусан, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати раиси Акмал Бурханов телеграмдаги саҳифасида ўзига хос жавоб қайтарган.

“Рус тили бўйича Россия билан ҳамкорликда дастурларнинг амалга оширилиши бу юртимизда бошқа миллат вакилларига бўлган ҳурматимиз даражасини билдиради. Лекин Ўзбекистонда давлат тили ўзбек тили ҳисобланади ва давлат органларида иш давлат тилида юритилиши қонуннинг талабидир”, — дейди Бурханов.

Олий Мажлис депутати Расул Кушербаев: “Ўзбекистон расмий давлат тилига эга суверен мамлакат. Қолганлар ҳам шу суверенликни ҳурмат қилиши шарт”, деб ёзади.

Мария Захарованинг ушбу баёнотидан сўнг “Миллий тикланиш” партияси раиси Алишер Қодиров ҳам “жонланиб қолди”:

“Олий Мажлис Қонунчилик палатасига “Давлат тили ҳақида”ги Қонуннинг янги таҳрири киритилди. Масьул қўмита томонидан қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқишга тайёрланмоқда. “Миллий тикланиш” демократик партияси сайловолди дастуридаги асосий масалалардан бири сифатида ушбу қонун лойиҳасини жиддий муҳокама қилишга тайёрланмоқда. Шу билан бирга, бугунги кунда қабул қилишга тайёргарлик кўрилаётган “Норматив ҳуқуқий хужжатлар тўғрисида”ги қонун лойиҳасининг 33-моддасида партия фракциясининг ташаббуси асосида Ўзбекистон Республикасида барча норматив ҳуқуқий хужжатларни ўзбек тилида қабул қилиниши белгиланмоқда”, — деб ёзади депутат.

Аммо ушбу масала юзасидан Ўзбекистон ТИВдан ҳамон сас чиққани йўқ. Умид қиламизки, мустақил давлат ТИВ яқин орада бу масала юзасидан ўз позициясини аниқ ва равшан тарзда билдиради.


Forward from: Salom Yaponiya!!!
https://youtu.be/Ls978JQcluc

Дўстлар! Бугун премьералар куни бўлди, шундай экан, кутиб олинг!

Юрий Дудьнинг бир неча кунлар олдин катта шов-шувларга сабаб бўлган ва ҳозирда 16 млн марта томоша қилинган “Кремний водийси — дунёнинг IT пойтахти“ деб номланган фильми энди ўзбек тилида!

Юрий Дудь билан ўзаро келишувимизга мувофиқ, фильмнинг Ютубдаги премьерасини бироз кечроқ муддатга суриб турадиган бўлдик.

Фильмни дубляжида ёрдам берган инсонлар, дўстим Фурқат Усманов ва Alimoff Team жамоасига миннатдорчилик билдираман!

Бу ишлар ҳеч қандай тижорий мақсадларни кўзламаган ҳолда холис қилинди.


Ташланиши керак бўлган иккинчи қадам...

Мана кечадан бери журналист Анора Содиқованинг президент спичрайтери ҳақида ёзган пости жамоатчилик диққат марказида турибди. Унда Хайриддин Султонов журналистга “қора қуюн” юборгани айтилиб, батафсил маълумот берилиши анонс қилинди. Жамоатчилик эса журналистни ҳар қанақасига қўллади. Биргамиз деди. Петициялар имзолаш бошланди. Мен ҳам қўлимдан келган барчасини қилдим. Улашдим, тарқатдим, фикрларини ҳурмат қилдим. Вазифамни бажардим, деб ўйлайман. Кўпчилик блогерлар, журналистлар ўз ишини қилди. Энди навбат Анорага. У тўлиқ материални эълон қилиши керак.

Шу йилнинг 30 январь куни ЎзАда Аноранинг “Бемор болаларга деб пул йиғаётган блогер ва “элпарварлар” маблағни қаерга сарфлашмоқда?” номли мақола анонси эълон қилинди. Интрига қилинди. Ҳамма қизиқди. Лекин анонсдан кейинги мақолани тополмадим. Сабаби бор экан. Сабабини ўзи ҳам айтиб қолар. Ўзи анонсга не ҳожат? Агар материал эълон қилинмаса, шов-шувдан мақсад нима? Шунингдек, анонс қилинган яхши материалнинг эълон қилиниши унинг цензурага учраш фоизини орттиради. Энг ёмони, бу усулдан кўпчилик “шантаж” сифатида фойдаланишга ўтиб кетиши мумкин.

Асосий материалнинг эълон қилишидан фақат ва фақат Анора ютади. Биз ҳам охиригача туриб беришга тайёрмиз. Аммо ваъда бажарилмаса, Анорага жамоатчиликнинг ишончи сўниши мумкин. Хаёлимда ҳалиги эртак: бир инсон икки марта “уйим ёнди” деб дод-вой солади, ҳамма унга ёрдамга беришга шошилади. Одамлар унинг уйи ёнмаганини кўргач, ҳафсаласи пир бўлади. Учинчисида ростан ҳам ёнади. У бечора роса бақиради. Лекин одамлар унга ишонишмайди. Ёрдамга боришмайди. Анора ҳам шу ҳолатга тушиб қолмаслигидан қўрқаман-да... Шу вақтгача Хайриддин Султонов ҳақида яхши гап эшитмаганман. Лекин журналист асослаб берса яхши бўларди. Жамоатчилик жим турмади. Галги қадам журналистдан. Қани кутайликчи, анонсда айтилган ваъда ҳурмати битта материал эълон қилиб қолар...


Шароит яратилса, рақамли иқтисодиёт ўзи келади

Microsoft компанияси Польша учун 1 миллиард долларлик рақамли трансформация дастурини эълон қилди. 7 йиллик дастур доирасида Microsoft Польшани глобал булут тармоғининг минтақавий хабларидан бирига айлантириб, маҳаллий бизнес ва ҳукуматнинг булутли хизматлардан фойдаланиш орқали рақамли трансформациясига кўмаклашади.

Йирик техкомпанияларнинг Польшага бундай интилиши янгилик эмас. Мамлакатда Google кампуси ва бир нечта офислари, шунингдек Amazon, IBM, Intel, Nokia, Oracle, Samsung, Siemens, Xerox, Fujitsu, HP каби техгигантларнинг офислари фаолият юритади. Бундан ташқари кўплаб бошқа соҳаларнинг йирик компаниялари ҳам Польшани минтақавий марказга айлантирган.

Сабаб - бизнес сўрамаса давлат унинг ишига аралашмайди. Хорижий инвестордан эса фақатгина инвестиция киритиш талаб қилинмасдан, керак бўлса молиявий ёрдам тақдим этилади. Ҳа, инвестор фақат ўз пули билан келиши шарт эмас, ғоя ҳам етарли бўлиши мумкин.


ИМТИҲОНЛАР қаршисидаги МИЛЛАТ


Табиий офатлар, техноген фожиалар ҳар бир давлатда ва жамиятда бўлиб туради. Масалан, ҳар йили Франциянинг бир қанча ҳудудларида сув тошқини кузатилади. Кўплаб давлатларда катта ёнғинлар, фожиали зилзилалар бўлиб туради. Бу планетамиз учун нормал ҳол.

Мана, ўтган куни Бухоро вилоятида тўфон кузатилди, юзлаб уйларнинг томлари бузилди. Бугун эса Сирдарёнинг Сардоба туманида сув омборининг бузилиши натижасида, жуда катта техноген фожиа юз берибди. Расмларини кўриб, ларзага тушдим. Жуда кўплаб юртдошларимизнинг уйлари сув остида қолибди, қишлоқ ва чорва хўжаликларига жуда катта талофат етган.

Мана шундай ҳолатларда миллат, давлат ва халқ бирлашиши, жипслашиши керак. Ҳозир айбдорни излаш – биринчи вазифа эмас. Асосий вазифа – муаммони тезроқ бартараф этиш, одамларга ёрдам бериш, фожиа оқибатларини бартараф этиш. Ҳамма ва ҳар бир одам жабр кўрганларга қўлидан келган ёрдамини бериши керак!

Ўзбекистон жиддий синовлар даврига кириб бормоқда. Ушбу синовларни қанчалик самарали енгиши, давлат ва жамият ўртасида нақадар ишончли муносабатлар шаклланишига, эркинлик, фаровонлик, мустақиллик каби қадриятларимизнинг мустаҳкам бўлишига, ёки қадрсизланишига сабабчи бўлади. Имтиҳонлар даври бошланмоқда. Бу нафақат давлат учун, балки жамият, халқ учун ҳам жиддий имтиҳондир – миллат учун имтиҳонлар давридир.


Камолиддин Раббимов


🇺🇿Oʻzbekistonda birinchi marta IMO, Zoom va Skype orqali jonli efirda til o’rganish tizimi ishga tushdi.☝️

🎖🎖🎖🎖🎖🎖🎖🎖🎖🎖🎖MagnusClass – yangi Start up!

Ingliz tilini masofadan turib malakali repititorlardan urganing. Dastlab BEPUL sinov darsi oling. Sóng hamyonbop narxlarda darslarga yoziling.

Rasmiy kanal: @Magnus_official
Registratsiya boti: @masnaviy_bot
Operator: @magnus_admin

Tel raqam: (+998 90) 940 24 20


​​Евроосиё иқтисодий иттифоқи қандай ташкилот?

Россия парламенти юқори палатаси раҳбари Валентина Матвиенконинг кечаги гапларидан кейин Евроосиё иқтисодий иттифоқи бўйича ботга кўплаб саволлар келди. ушбу ташкилотга қўшилиш оқибатлари ҳақида кўпчилик ёзяпти, шунинг учун яна бирор нарса қўшиш шарт эмас деб ўйлайман. Ҳозир ёзадиганларим ЕОИИнинг шу пайтгача кўрсатган кароматлари ҳақида.

Дастлаб айтиш лозим бўлган асосий фикрлардан бири - постсовет ҳудудида Россия иштирокида муваффақиятли интеграция ташкилотларини тузиш деярли имконсизлиги. Бунга сабаб - Россия деярли барча кўрсаткичларда (ҳудуд, аҳоли, иқтисодиёт, ҳарбий салоҳият, ресурслар) қолган барча собиқ совет мамлакатларининг умумий натижасидан ҳам устунроқ. Бундай улкан тенгсизлик интеграция йўлидаги асосий тўсиқ бўлиб, жумладан деярли барча қарорлар асосан Россия томонидан қабул қилинишига олиб келади.

ЕООИ эса номида "иқтисодий" сўзи борлигига қарамай бу ташкилотда сиёсий компонент асосий ролни ўйнашига эътибор қаратиш керак. Евроосиё Иқтисодий Иттифоқи тузиш таклифини 2011 йил октябрида "Известия" журналига ёзган мақоласига Россиянинг ўша пайтдаги бош вазири Владимир Путин 2012 йилги президентлик кампанияси учун дастлабки қадам сифтида берганининг ўзи бу ташаббуснинг қанчалик сиёсий бўлганидан дарак беради.

Путин мақоласида ўша пайтда мавжуд бўлган Божхона Иттифоқи ва 2012 йилдан ишга тушадиган Ягона иқтисодий ҳудуд базасида ЕООИни тузиш билан чекланмай, Назарбоев 1990 йиллар ўрталарида берган таклифига мурожаат қилиб Евроосиё Иттифоқигача боришни таклиф қилган ва мақоланинг катта қисмини айнан шунга бағишлаган эди. Кейинчалик Қозоғистон ва Беларусь етакчилари иттифоқ фақат иқтисодий бўлиши лозимлиги бўйича қатъий позициясини маълум қилди ва 2015 йил 1 январдан Евроосиё Иқтисодий Иттифоқи иш бошлади.

ЕООИ тузилишидан мақсад интеграциядан кўра унинг мавжудлиги фактини кўрсатиш эканлигини асосий урғу пастки эмас, юқори даражадаги ҳамкорликка қаратилгани ва интеграциянинг бир неча босқичи бир пайтда ўтказилиши режалаштирилганидан ҳам билиш мумкин.

ЕООИнинг тузилиши Россиянинг Украина билан можароси туфайли Ғарб давлатлари билан санкциялар уруши даврига тўғри келди. Шу ўринда эслатиб ўтиш лозимки, Киев билан можаронинг негизида ҳам украиналикларнинг Россия бошчилигидаги интеграция ташкилотларига қўшилиш учун ЕИ билан чқинлашишдан воз кечишга қарши намойишлари оқибатидаги воқеалар сабаб бўлганди.

Ғарб билан санкциялар уруши натижасида Москва Беларусь ва Қозоғистондан санкцияга тушган маҳсулотлар реэкспортини чеклашга уриниб, уларнинг ўз маҳсулотлари ҳам қўшимча текширувларга ва чекловларга учрашига сабаб бўлди. Шунингдек, Россия умумий стандартлар ўрнига ўз стандартларини ўтказишга мажбурлаши кузатилган. Россия иттифоқ аъзоларига ўз шартларини мажбурлаши фақатгина ўз манфаатларидан келиб чиқиб, Қрим ва Донбасс туфайли юзага келтирган қийинчиликлари товонини тўлатишга урингани жумладан кескин эътирозларга сабаб бўлган.

Иттифоқ аъзолари Россияга ёқмайдиган бирор ҳаракат қилса, масалан Ғарб билан яқинлашиб юборса ёки Москва қўйган антисанкцияларга амал қилмаса (ўзи уларга фақат Россия амал қилиши кераклиги равшан бўлса ҳам), уларга нисбатан дарҳол савдо чекловлари қўйиб, интеграция шартларини бузишдан тоймайди. Қозоғистон ва айниқса Беларусь билан доимий равишда кузатиладиган савдо урушлари бунга яққол мисол бўлиши мумкин. Россия учун ЕОИИ доирасидаги эркинликлар керак бўлганда уларни чеклаб, иттифоқдошларига босим ўтказиш учун керак.

Хуллас, ЕОИИ тенг ҳуқуқли давлатлар интеграцияси эмас, балки Россия ва унга лоял давлатлар иттифоқи оддий кўзга ҳам маълум бўлса-да, юқорида бундай ўйлашга нималар сабаб бўлиши ҳақида қисқача тўхталишга ҳаракат қилдик.

Европа Иттифоқи ҳозиргача бу даражада чиқурлашганига сабаб - уларнинг етакчилари аъзо-давлатлар халқлари ва бизнесларининг ўзаро алоқалар учун эҳтиёжларига ўз вақтида жавоб қайтариб, қулайлик яратиб кетавергани бўлган. ЕОИИ эса аксинча тепадагилар истагани учун тузилган ва пастдагилар уларнинг қарорларига мослашишга ҳаракат қилиб юради.


Ramazon oyi taqvimi. Toshkent vaqti bilan

@TashkentPost

Obuna👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFFikufb45F-z8xq8g


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Assalomu Alaykum Va Rohmatullohi Va Barokatuh...
Buyuk sahobiy Abdulloh ibn Masʼud roziyallohu anhudan “Sizlar Ramazonni qanday qarshi olardinglar?” deb soʻrashganda u kishi “Birortamiz Ramazon oyini musulmon birodariga nisbatan qalbida zarracha gina va adovat bilan kutib olishga jurʼat qilmas edi”, deb javob berganlar. Mohi sharif boʻsagʻasida bir-birimizni kechiraylik, aziz aka-uka, opa-singillarim. Ramazoni karim barchamizga muborak boʻlsin!!!
Qolaversa Ramazonning ilk Jumʼasi Muborak, bu ulugʻ oyning sharofatidan Alloh duolarimizni qabul etsin... 🤲

@TashkentPost

Obuna👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFFikufb45F-z8xq8g


#Tezkor

⚡️Grin-kartalar berish toʻxtatildi

AQSHda doimiy yashash huquqini beruvchi grin-kartalarni oʻynash toʻxtatildi. Bu haqda Prezident Donald Tramp maʼlum qilgan.

Ayni paytga kelib mamlakatda koronavirusga chalinganlar soni 800 ming, qurbonlar esa 45 mingdan oshib ketdi, achinarli tomoni, davlat ofatni nazoratga olishning chorasini topolmayapti.

@TashkentPost

Obuna👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFFikufb45F-z8xq8g

20 last posts shown.

1 446

subscribers
Channel statistics