ХОЖА ОРИФ РЕВГАРИЙ
(қуддиса сирруҳу) #Давоми
بِسْــــــــــــــــــــــمِ ﷲِالرَّحْمَنِ الرَّحِيم
Ориф Ревгарийнинг бизгача маълум бўлган ягона асари «Орифнома»дир. Асарнинг «Орифнома» деб аталиши ҳам бежиз эмас. Чунки орифларимиз ўз мақомига мувофиқ амалларни адо этиш учун айнан мана шундай улуғларнинг рисолаларидан фой- даланишган. 1993 йилда Баҳоуддин Нақшбанд таваллудининг 675 йиллигига бағишлаб, республикамизда ўтказилган йирик халка- ро анжуман муносабати билан покистонлик нақшбандшунослар Ревгарий ҳазратларининг қаламига мансуб «Орифнома» асари қўлёзмасини бухоролик олимларга совға қилишади. Бу асар Хожа Наим деган кишининг илтимоси билан Ориф Ревгарий томонидан ҳижрий 622 (милодий 1225) йилда форс тилида Нур шаҳарчасида ёзилган экан.
Мазкур асарда илк сўфийларнинг фикр-қарашлари билан бир- га, устози Абдухолиқ Ғиждувоний билан боғлик ривоятлар ҳам ўрин олган. Ориф Ревгарий ҳазратлари бу китоби орқали солик- ларга ва китобхонларга насиҳат қилади. Муҳаммад Толибнинг «Матлаб ут-толибин» асарида Хожа Орифнинг «Тадбирга боғлик, тақдирга мункир киши дўзахий, илоҳий тақдирга таслим бўлган киши эса жаннатийдир», деган сўзлари қайд этилган.
Адабиётшунос олим Иброҳим Ҳаққул «Хожа Ориф Мохито- бон» эссесида Моҳитобон ҳазратларининг ўз пири бузрукворидан эшитган бир ҳикоясини келтиради: «Ҳорун ар-Рашид замонаси- да нуфузли бир амалдор бор экан. У ҳар куни Хизр (алайҳиссалом) билан кўришиб, суҳбатлашар экан. Бир куни шу киши ўз ишига истеъфо берибди. Ва зоҳид бўлиб, инсонлардан бир четда тоат-ибодатга шўнғибди. Лекин унинг Хизр билан учрашиши ҳам тўхтабди, яъни Хизр алайҳиссалом унинг ҳузурига келмай қў- йибди. Шу тарзда кунлар кетидан кунлар, йиллар кетидан йиллар ўтаверибди. Зоҳид эса тундан тонгга қадар Аллоҳга ёлвориб, кўз ёшларини тўкиб, тавба-тазарру этишдан тўхтамабди. Ниҳоят бир кеча тушига Хизр алайҳиссалом киргач, у ёлвориб дебди: «Эй вафоли дўст! Мен сен билан доимий тарзда суҳбат қурмоқ мак- садида дунё ишларига этак силкитдим. Узлатга чекиниб, танҳо- ликда ибодатга киришдим. Сен эса дийдорингни дариғ тутдинг. Нечун бундай бўлди?» Хизр (алайҳиссалом) дебди: «Эй рафик! Менинг сен ила кўришиб, суҳбатлашувимнинг боиси, қилаётган ибодатлар, хайр-ҳасанот учун эмасдир. Балки ўша масъул вазифада мусулмонларнинг ишларини ҳақ ва адолат билан бажо кел- тирганинг учун эди. Сен ўзингнинг шахсий камолотинг учун бир гўшага чекиндинг. Ўз маънавий манфаатингни кўпчилик манфаа- тидан устун қўйдинг. Энди сенинг ўрнингни эгаллаган адолатсиз кимса мўмин-мусулмонларга зулм ва ношаърий ишлар билан алам ва азоб етказмоқда. Шу кунларда улар ранж ва кадар исканжасидадирлар. Буларнинг барига сен сабаб бўлдинг! Шуни билгинки, сенинг шахсий манфаатинг мусулмон кардошларингнинг умумий манфаатлари олдида юксак бир қимматга эга эмасдир. Чунки уз- латга кириб, рўза тутиб, намоз ўқиб, зикр айлашни ҳамма ҳам адо этмоғи мумкин. Бироқ халққа холис, юксак маърифат ва диёнат мақомида хизмат кўрсатишни ҳамма ҳам уддалай олмас!».
Мазкур рисолада машҳур авлиё аёл Робияи Адавия (713-891) ҳаётидан ҳам ажойиб бир ҳикоя келтирилган: «Робияи Адавия Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳнинг асрдоши эди. У Ҳасан Бас- рийга уч нимарсани юборди: булар мум (шам), игна ва соч толаси эди. Аҳли ҳикмат бу воқеани шундоқ шарҳ қилурлар: мум каби мулойим бўл ва ўзинг ёниб, оламни мунаввар айла! Ва игна каби яланғоч қолсанг-да, ўзгаларни кийинтир ва бир-бировларига пайванд эт! Ва Аллоҳ таолога олиб борувчи йўл худди соч толасидек нозик ва ингичкадурким, тойиб йиқилишдан ҳушёр бўл!»
Давоми Бор....
📚ЕТТИ ПИР КИТОБИДАН!
(Дунё муршидлари)
✍Устоз Сайфиддин Сайфуллоҳ.
꧁✿🌺🌸꧂🌸🌺
https://t.me/tasavvuf02 🕊