🕌 Узум донаси (қисса)
Усмонлилар даврида Хайриддин Кечежи афанди (Keçeci- юпқа аъло нав мато савдоси билан шуғулланувчи) исмли бир турк бой киши икки кило узум сотиб олибди ва хизматкорига: “Уйимга элтиб, аёлим бергин” дебди ва ишига кетибди. Ишдан кечки пайт қайтибди, бироз ҳордиқ чиқариб, егиси келиб узум сўрабди.
Аёли бўлса унга: “Биз уни еб бўлдик, узум қолмади”, дебди.
Шунда эри ўрнидан туриб кўчага йўл олибди. Аёли ортидан чақирса ҳам, жавоб бермай кетиб қолибди. У шу боришида тўғри ер олиб-сотувчи даллоллардан бирининг олдига борибди.
“Ўзингдаги энг яхши ер-жойни кўрсат, сотиб оламан” дебди. Кўрсатилган ерни сотиб олибди ва қурувчиларни чақириб, “мана шу ерда масжид қурилишини бошланглар, ҳозироқ олдимда иш бошланглар” деб буюрибди. Қурувчилар асбоб-анжомларини келтириб иш бошлашибди.
Уйига қайтганида аёли қаерда эканини сўрабди.
Хайриддин афанди: “Мана энди хотиржам ўлсам, ҳаётдан кетсам бўлади. Сизларни орангизда ҳали тирик бўлатуриб, бир дона узум билан эсда тутмадинглар-ку, қандай қилиб мен вафот этиб кетганимдан сўнг ортимдан садоқат ила эҳсон, садақалар қилиб мени эслайсизлар?”, деб жавоб берибди.
Ўша масжид бино қилинганига 400 йил бўлибди... У хайрия( вақф) сифатида бино қилинган.
🔹Ушбу қиссадан ибрат шулки, ўлимингдан олдин охиратингга фойдаси тегадиган амални тақдим эт, ўзинг учун амал қил. Эртага кимдир сенинг номингдан нимадир қилишга суяниб, ишониб қолма. Билгинки, эртага унутиласан...
Таржимон изоҳи: Sanki Yedim Camii - Санки Едим (Егандай бўлдим) масжиди, Истанбулнинг Фотиҳ туманида жойлашган Усмонлилар давридан қолган тарихий масжиддир. Масжид 17-асрда қурилган ва Зейрек маҳалласидаги Кирбажи кўчасида жойлашган. Бу масжидни қурдирган киши Аданалик Кечежи Хайриддин ёки Шокир афанди исмли киши экани, у бирор нарса хоҳлаганда ҳам овқат емагани, пулларини “егандейман” дея тежаб, жамғариб бир неча йил деганда бир масжид қурган деган ривоятлар ҳам бор экан.
Масжид биринчи Жаҳон уруши олдидан ёнғин чиқиб вайрон бўлган, кейинчалик 1959- 60-йилларда халқ ҳашари йўли билан асл нусхасидан бошқачароқ кўринишда қайта қурилиб, бугунги кунда ҳам фаолият кўрсатяпти экан.
@kun_mavzular