Video is unavailable for watching
Show in Telegram
УЙИНГДАГИ АЁЛИНГ
Сира сира учмасин,
Бошқасига хаёлинг,
Ҳаммасидан гўзалдир,
Уйингдаги аёлинг.
Вафо қилмас ўзга ёр,
Бир кун келиб қилар хор,
Садоқатли, вафодор,
Уйингдаги аёлинг.
Жонингга жон риштадир,
Хоҳ уйда, хоҳ ишдадир,
Ердаги фариштадир,
Уйингдаги аёлинг.
Чидар турмуш корига,
Ёмғир,довул,қорига,
Шукур қилар борига,
Уйингдаги аёлинг.
Қалбида бор диёнат,
Қилмайди ҳеч хиёнат,
Аллоҳ берган омонат,
Уйингдаги аёлинг.
Кимлар гулингни севар,
Тилло, пулингни севар,
Танҳо ўзингни севар,
Уйингдаги аёлинг.
✍Хуршид Карим
Сира сира учмасин,
Бошқасига хаёлинг,
Ҳаммасидан гўзалдир,
Уйингдаги аёлинг.
Вафо қилмас ўзга ёр,
Бир кун келиб қилар хор,
Садоқатли, вафодор,
Уйингдаги аёлинг.
Жонингга жон риштадир,
Хоҳ уйда, хоҳ ишдадир,
Ердаги фариштадир,
Уйингдаги аёлинг.
Чидар турмуш корига,
Ёмғир,довул,қорига,
Шукур қилар борига,
Уйингдаги аёлинг.
Қалбида бор диёнат,
Қилмайди ҳеч хиёнат,
Аллоҳ берган омонат,
Уйингдаги аёлинг.
Кимлар гулингни севар,
Тилло, пулингни севар,
Танҳо ўзингни севар,
Уйингдаги аёлинг.
✍Хуршид Карим