Президент фармони билан Миллий статистика қўмитаси ташкил этилди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Статистика ишларини ташкил этиш ва юритиш тизимини янги босқичга олиб чиқиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-27-сон Фармони билан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги Миллий статистика қўмитаси сифатида қайта ташкил этилди.
🔰Фармон билан Республика статистика кенгаши ташкил этилди. Мазкур кенгаш расмий статистикани юритиш тизимини ривожланттириш, мувофиқлантириш ва фаолият кўрсатишига оид масалалар бўйича коллегиал маслаҳат органи ҳисобланади.
✅ 2025 йил якунига қадар “Ҳудудлар статистикаси” ахборот тизими ишга туширилади.
✅ Интеграция жараёнларини кенгайтириш орқали статистик ҳисоботларни қисқартириш ва бизнесга ҳисобот топшириш юкини камайтириб бориш амалиёти йўлга қўйилади.
Шунингдек, фармон билан:
✅ “Маҳалладан – республикагача” тамойили бўйича статистик кўрсаткичларни шакллантириш тизимини яратиш орқали маълумотларнинг ишончлилигини таъминлаш;
✅ фойдаланувчиларга статистик маълумотларни тез излаб топишга кўмаклашиувчи "Таҳлилчи" сунъий интеллектга асосланган консультатив хизмати;
✅ аҳоли ва кенг жамоатчиликни долзарб ва ишончли статистик маълумотлар ва таҳлиллар билан таъминлаб бориш мақсадида Миллий статистика қўмитасида медиа марказ ташкил этилади.