Сенатор сўровидан сўнг Сурхондарёдаги “Ватанпарвар” ташкилот автомактабларига лицензиялар берилди
Сенатнинг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупсияга қарши курашиш қўмитаси раиси А.Эшмуратов томонидан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига сенатор сўрови юборилган эди.
Унда тизимда амалга оширилаётган ижобий ишлар билан бирга нима сабабдан Сурхондарё вилоятидаги бирорта автомактаб фаолияти лицензияланмагани ҳамда яна бир қатор камчиликлар юзасидан тушунтириш бериш сўралган.
Ўз навбатида, Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати томонидан ушбу сенатор сўровига жавоб юборилди.
Унга кўра, 2025-йил 7-январ куни Сурхондарё вилоятидаги “Ватанпарвар” ташкилотига қарашли 14 та автомактабнинг лицензия олиш учун берилган мурожаати ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати томонидан электрон тизим орқали қабул қилинган.
Мурожаат тегишли тартибда кўриб чиқилиб, автомактабларга лицензия бериш масаласи ижобий ҳал қилинди.
Жумладан, 2025-йил 16-январ куни “Ватанпарвар” ташкилоти Музработ туман ўқув спорт техника клубига, 17-январ куни “Ватанпарвар” ташкилоти Денов автомактабига ҳамда Узун ўқув спорт техника клубларига лицензиялар берилди. Худди шундай қолган автомактабларга ҳам лицензиялар берилмоқда.
Бундан ташқари, маълум бўлишича, Сурхондарё вилоятида ажратилган ер майдонида тадбиркор томонидан имтиҳон маркази ҳамда автодромнинг қурилиш ишлари олиб борилаётганлиги, қурилиш ишлари якунланиб, фойдаланишга топширилганда, ҳайдовчиликка номзодлардан имтиҳонлар олиш ишлари қонунчилик талаблари асосида амалга оширилади.
👉 @Surkhanlive