Ҳабиб томоғи қақраб уйғонди. Кеча туғилган куни эди. Сира ичмасди. Тоғасини ўғли Бурхон қўярга қўймади... Кейин атрофга қаради. Қаерда ўзи? Бу уни уйи эмас. Ўрнидан турди. Уст-боши йўқлигини кўриб, юраги шиғ этиб кетди. Қўлига илашган кийимини кийиб ювиниш хонасига кирди. У ердаги манзарадан эса тамоман карахт бўлиб қолди... Билак томири кесилган қиз қонига ботиб ётарди...