АЛЛОҲ, МЕНИ ҲАЖГА ЧАҚИР
Мен бир ожиз бандаман,
Битта мискин, битта фақир.
Ва ле орзум- осмондаман ,
Аллоҳ, мени Ҳажга чақир...
Меҳнатдадир кунда бошим,
Гоҳи малол ютар ошим,
Ёлвораман, кўзда ёшим,
Аллоҳ, мени Ҳажга чақир ...
Орзуимни гулга ўрай,
Байтуллоҳинг бир бор кўрай,
Сендан бошқа кимдан сўрай,
Аллоҳ, мени Ҳажга чақир...
Бажармоқ-чун фарзларимни ,
Узмоқ учун қарзларимни ,
Айтмоқ учун арзларимни,
Аллоҳ, мени Ҳажга чақир ...
Ҳаж-ибодат ! Қани қилсам,
Ўзимни чин муслим билсам,
Минг розиман анда ўлсам,
Аллоҳ, мени Ҳажга чақир...
Аллоҳ! Мени мукофотла!
Ҳожилар исмида ёдла ,
Қанча кутай қаноат-ла ,
Аллоҳ, мени Ҳажга чақир...
Бахтнинг таъмини тотгани,
Зам-замни кафтда тутгани,
Ва шайтонга тош отгани,
Аллоҳ, мени Ҳажга чақир...
Айтай десам сўзим бисъёр,
Орзуим ҳам якка такрор,
Ҳолим бўлмасидан абгор,
Аллоҳ, мени Хажга чақир ...
Мен бир ожиз бандаман,
Битта мискин, битта фақир.
Ва ле орзум - осмондаман,
Аллоҳ, мени Ҳажга чақир ...
┄┅┅•🌸•═•⊰🌼⊱•═•🌸•┅┅┄
http://t.me/superbekajon1
АЛЛОҲ, МЕНИ ҲАЖГА ЧАҚИР
Мен бир ожиз бандаман,
Битта мискин, битта фақир.
Ва ле орзум- осмондаман ,
Аллоҳ, мени Ҳажга чақир...
Меҳнатдадир кунда бошим,
Гоҳи малол ютар ошим,
Ёлвораман, кўзда ёшим,
Аллоҳ, мени Ҳажга чақир ...
Орзуимни гулга ўрай,
Байтуллоҳинг бир бор кўрай,
Сендан бошқа кимдан сўрай,
Аллоҳ, мени Ҳажга чақир...
Бажармоқ-чун фарзларимни ,
Узмоқ учун қарзларимни ,
Айтмоқ учун арзларимни,
Аллоҳ, мени Ҳажга чақир ...
Ҳаж-ибодат ! Қани қилсам,
Ўзимни чин муслим билсам,
Минг розиман анда ўлсам,
Аллоҳ, мени Ҳажга чақир...
Аллоҳ! Мени мукофотла!
Ҳожилар исмида ёдла ,
Қанча кутай қаноат-ла ,
Аллоҳ, мени Ҳажга чақир...
Бахтнинг таъмини тотгани,
Зам-замни кафтда тутгани,
Ва шайтонга тош отгани,
Аллоҳ, мени Ҳажга чақир...
Айтай десам сўзим бисъёр,
Орзуим ҳам якка такрор,
Ҳолим бўлмасидан абгор,
Аллоҳ, мени Хажга чақир ...
Мен бир ожиз бандаман,
Битта мискин, битта фақир.
Ва ле орзум - осмондаман,
Аллоҳ, мени Ҳажга чақир ...
┄┅┅•🌸•═•⊰🌼⊱•═•🌸•┅┅┄
http://t.me/superbekajon1