Саодат эди унинг исми.
Саодат эрини қадрларди. Лайлидек бўлмасада, аммо кўз очиб кўрганига меҳри бўлакча эди. Унга итоат қиларди. Ҳар бир сўзига таслим бўларди аёл. Шавҳарим, деб қабул қилганди.
Эр эса... Унинг кўнгли бошқасига боғланганди. Онасига кўнгил қўйгани ҳақида билдиролмади. Қолаверса, ўжар севгилиси ундан воз кечиб кетди. Ҳижрон аламларида юрган вақтда Саодатни кўрсатишди. Оппоқина, ройишгина қиз унга маъқул бўлди. Шу тариқа улар никоҳ риштаси орқали боғланишди. Бир оила дунёга келди.
Орадан вақт ўта бошлади. Эр Саодатни ёқтирмай борарди. Хаёлан уни собиқ севгилиси билан таққосларди. Гарчи кулиб турсада, ширин сўзласада эркакнинг юраги бошқа олов тафтида ёнарди.
Тўйларидан уч ой ўтиб, Саодат тасодифан эрининг телефонига келган хабарни ўқиб қолди. “Беш йиллик севгимизга хиёнат қилдингизми?”