Hasan Al-Muqriy
4 ч. ·
ҚАДР ТОПИШ УЧУН ЎЛИШ КЕРАКМИ?
Кўпчилик жамиятлар қатори бизда ҳам улуғ инсонни ўлганидан кейингина иззат-ҳурматлаш, кўтар-кўтар қилиб, табарруклаш одат бўлиб қолганга ўхшайди. Жуда кўп олимларимиз, яхши инсонларимизнинг жанозаларида иштирок этар эканман, у ердаги ва ҳаётнинг бошқа ўринларидаги ҳолатларни кузатганимда айнан шу фикр хаёлда айланаверади. Аслида биз яхшиларимизни аввало тириклигида қадрлашимиз керак. Нега биз фақат ўлганларни ҳурмат қиладиган, тирикларга эса бепарво бўлиб қолганмиз, тушунмайман. Бу ҳолатни қадим тарихимизга нисбатан ҳам, яқин ўтмиш ва бугунимизда ҳам кўришимиз мумкин.
Бир неча йил олдин қандайдир гумондорликда қўлга олинган бир йигитнинг телефонида менинг ҳам рақамим бор экан, телефон қилиб, чақиришди. Ўзини терроризмга қарши кураш бўлими бошлиғи деб таништирган зобит менинг диний ходим эканимни билгач, ўзини қизиқтирган саволларни бера бошлади. Жумладан «Нақшбандийлар кимлар?» деб сўраб қолди. Мен ҳазрат Баҳоуддин Нақшбанд ҳақларида ва у кишининг тариқатларини тутган одамлар хусусида бир қатор маълумотларни у кишига уқтирган бўлдим. Масъул ходим юртимиздан ўтган алломаларга ҳурмати баланд эканини изҳор қилди. Кейин билсам, улар ана шундай сўфи юртдошларимизни узун кўйлак кийгани, соқол қўйгани учун қандайдир гумонлар билан қўлга олиб, сўроққа тутишган экан. Бехос хотирдан «Бир ёқда ҳазрат Нақшбанд раҳматуллоҳи алайҳнинг қабрларини зиёратгоҳга айлантириб, назру ниёз қилсак-да, буёқда у кишига ихлос қўйиб, йўлларини тутмоқчи бўлганларни қувиб солсак, бу қанақаси бўлди энди?» деган хаёл ўтди. Қизиқ-да, Фалончи бобомиз – фахримиз деб, кўксимизга муштлаб туриб, унинг йўлини истаганларнинг бошига мушт туширсак, танимасак... Бу ҳолатларни ислоҳ қилиш лозим.
Ҳар гал бир улуғ олим ёки қори вафот этса, тобутини майдалагудек бўлиб талашиб кетамиз, дафн этишда жонбозлик кўрсатамиз. Тўғри, Исломда вафот этган мўминга ҳурмат кўрсатиш, унинг жаноза ва дафнида қатнашиш буюрилган, бу – улуғ савобли амал, мусулмонлик ҳаққи. Бунга ҳам эътибор бериш керак. Бироқ биз фақатгина ўлик кўмишни қойиллатиб, тирикларни ташлаб қўядиган одам бўлмаслигимиз керак. Зотан, тирик мўминнинг ҳаққи ва ҳурмати вафот этган кишиникидан кам эмас.
Тўғри-да, биз инсонни кўпроқ тириклигида қадрлашимиз керак эмасмиди? Олимларнинг тобутларини кўтаришга ошиқишдан олдин уларни ҳаётлик чоғларида эъзозлаб, суҳбатларидан, илмларидан баҳра олиб, хизматларини қилишга интилишимиз керак эмасми? Инсоф билан ўзимизга савол берайлик, ўша ўтган марҳум олим ёки қоримизни тириклигида қанчалар эъзозлаганмиз, қачон ҳолидан хабар олганмиз? Бугун жонсиз жасадини кўзларга тўтиё қилмоқдамиз, аммо шу жасад руҳи билан баркамол эканида биз уни шунчалар ҳурмат қилганмидик, эҳтиётлаганмидик? Бугун улуғлардан айрилганимиздан беҳад маҳзун бўлиб, дод солиб йиғлар эканмиз, кеча улар тириклигида улар билан қанчалар мамнун бўлган эдик ёки уларни қачон хурсанд қилган эдик, буни ҳам бир ўйлаб кўриш керак. Касал бўлганларида ҳол сўрадикми, қийналганларида имкон топиб кўмаклашдикми? Олимнинг ҳурмати у қолдирган илмни қадрлаш, ўрганиш билан бўлади. Бугун уларнинг тобутини талашаётганда китобларига қанчалар иштиёқманд эканимизга ҳам назар ташлаб қўяйлик. Улар билан ҳамсуҳбат бўлганимиздан фахрланиб, мақтаниб, ўрни келса, уларни оғиз тўлдириб мадҳ этмоқдамиз, бироқ тирикликларида уларга душманлик қилиб, уларни ёмонлаб юрган ҳам ўзимиз эмасми?
Очиғини айтганда, кўпинча яқинлар, жигар-бағир, дўсту ёр, ҳатто ота-оналаримизни ҳам вафот этганидан кейин қадрлашга тушамиз. Айримлар бор, ота-онаси тириклигида олдига тўртта нон кўтариб келмаган, турли баҳоналарни қилиб, хизматидан қочиб юрган, аммо улар ўлиши билан бел боғлаб «вафодорлик» кўрсатади, «Дийдорига тўймай қолдим» деб афғон қилади, дод-вой солиб йиғлашни дўндиради, ортидан элга ош беришни қойиллатади... Ота-оналар ҳаётлигида икки оғиз ширин сўзингизга ҳам кўнгиллари осмон қадар кўтарилиб, чексиз хурсанд бўлишар эди. Лекин тириклигида даволатишга ҳам пулни қизғаниб, ўтганларидан кейин миллионларни сарфлаб эҳсон қилиш нимаси?