Судьялар олий кенгаши l Расмий канал


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek


Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг расмий канали

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


Ҳ А М Д А Р Д Л И К

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши Қашқадарё вилояти жиноят ишлари бўйича Косон туман суди тергов судьяси Мансур Абраевнинг бевақт вафоти муносабати билан марҳумнинг яқинларига чуқур ҳамдардлик изҳор қилади.


Р а с м и й а х б о р о т

Ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлган фуқаро И. Қобиловга нисбатан юритилган маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишнинг судларда кўриб чиқилиши билан боғлиқ ҳолат юзасидан хизмат текшируви ўтказилмоқда.

Натижаси юзасидан лозим чоралар кўрилиши таъминланади.

Судьялар олий кенгаши
матбуот хизмати


Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi


Наманган вилоятининг Учқўрғон туманидаги 15-сонли умумтаълим мактабида ушбу даргоҳнинг собиқ ўқувчиси, суд фахрийси Абдурасул Эрановнинг ҳаёти ва фаолиятига бағишланган тадбир бўлиб ўтди

БАТАФСИЛ👈👈

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Судьялар олий кенгаши раиси вилоят суди мутасаддилари иштирокида Бухорода сайёр қабул ўтказди

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi


Фахрий билан файзли учрашув

Қўқон шаҳридаги 1-ихтисослашган мактабда суд фахрийси Зоҳидахон Ҳайдарова билан учрашув бўлиб ўтди.

...1977 йили Қўқон шаҳар суди судьяси лавозимига тайинланиши З. Ҳайдарованинг ҳаёти ва фаолиятида бутунлай янги саҳифа очди. Ушбу лавозимда роппа-роса 10 йиллик фаолиятидан сўнг Бувайда туман судининг раиси лавозимига муносиб кўрилди ва нақ ўн саккиз йил ишлади.

Икки жумлада ифода этилган З. Ҳайдарованинг судьялик лавозимидаги фаолияти айтишга сон, ёзишга осон. Бунинг замирида узлуксиз йигирма саккиз йиллик машаққатли ва масъулиятли фаолият ётибди. Бу вақт мобайнида тузумлар эврилди, замонлар ўзгарди. Бироқ адолат, қонун устуворлигига бўлган талаб ўзгаргани йўқ.

БАТАФСИЛ👈👈

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi


Судьялар олий кенгаши ташаббуси билан Зангиотадаги 21-сонли жазони ижро этиш (аёллар) муассасасида маърифий тадбир ўтказилгани хабари берилганди.

Унда бир қанча оммавий ахборот воситалари ходимлари, хусусан, “Huquq” газетасининг етакчи мухбири Юлдуз Ҳожиева ҳам иштирок этиб, "Пушаймонлик гирдоби” сарлавҳали таъсирли мақола эълон қилди.

Ушбу мақола (муаллифнинг розилиги билан) эътиборингизга ҳавола этилмоқда.


МАҚОЛАНИ ЎҚИШ👈👈

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi


Бухорода Судьялар олий кенгаши, Олий суд, Оила ва хотин қизлар қўмитаси ва вилоят суди ҳамкорлигида оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш, фарзанд тарбияси ва ёш авлод олдидаги масъулият мавзуида маърфий-ахлоқий тадбир бўлиб ўтди

БАТАФСИЛ👈👈

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi


Р а с м и й а х б о р о т

Бугун бўлиб ўтган Олий Мажлис Сенатининг олтинчи ялпи мажлиси қарорига асосан Шамсиддин Мамарежабович Тожиев бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси лавозимидан озод этилди.

Ўз навбатида Судьялар олий кенгаши қарори билан Ш. Тожиев судьялик ваколат муддати даврига Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судининг раиси лавозимига тайинлангани маълум қилинади.

Кенгаш қарори 2025 йил 1 майдан кучга киради.

Судьялар олий кенгаши
матбуот хизмати


Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi


Қ ў ш и м ч а а х б о р о т

Хабар берилганидек, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Миробод туман суди судьяси Р. Р.нинг (хизмат вақтидан ташқари вақтдаги) хатти-ҳаракатлари бўйича хизмат текшируви ўтказилди.

Хизмат текшируви хулосаси Тошкент шаҳар судлари судьялари малака ҳайъатида муҳокама қилиниб, қабул қилинган қарорга кўра, у ёзма аризаси ва Судьялар одоби кодекси талаблари бузгани асослари билан лавозимидан озод қилинди ҳамда судьялик ваколати муддатидан илгари тугатилди.

Айни жараёнда бошқа судьяларининг хатти-ҳаракатлари ҳам ўрганилиб, хизмат текширувининг уларга оид қисми кўриб чиқиш учун тегишли суд судьялари малака ҳайъатига тақдим этилган.

Ҳали якунига етмаган мазкур ҳолат бўйича ижтимоий тармоқларда сиздирилаётган турли мазмундаги хабарларга жавобан эслатиладики, “Судлар тўғрисида”ги ва “Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши тўғрисида”ги қонунларга кўра, Кенгаш судьяларга нисбатан тўғридан тўғри интизомий чора қўллаш ваколатига эга эмас.

Бундай масала тегишли малака ҳайъатлари ваколатига доир бўлиб, Судьялар олий кенгаши томонидан уларнинг (малака ҳайъатларининг) қарорларига нисбатан берилган шикоятлар кўриб чиқилади.

Судьялар олий кенгаши
матбуот хизмати


Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ўзбекистон судьялари ҳамжамияти вакиллари Туркиянинг Анкара шаҳрида бўлиб ўтаётган “Вояга етмаган шахслар ишлари бўйича одил судловни амалга ошириш” мавзуидаги халқаро ўқув курсида иштирок этишмоқда.

Болалар ҳуқуқи муҳофазаси бўйича ўзаро тажриба алмашиш, суд-ҳуқуқ соҳасидаги ҳамкорликни кучайтириш мақсадида Туркия Адлия академияси ва Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентиги (TIKA) ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур тадбирда қардош Қирғизистон суд тизими вакиллари ҳам таклиф этилган.

Ўқув курслари 1 май куни якунланади.


Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Жиноят, пушаймонлик ва эртанги кун ишончлари - Судьялар олий кенгаши ташаббуси билан аёллар жазони ижро этиш муассасасида бўлиб ўтган маърифий тадбирдан лавҳа

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi


Онлайн ўқув-курслари бўлиб ўтмоқда

Судьялар олий кенгаши, Олий суд, Кенгаш ҳузуридаги Судьялар олий мактаби ва Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамкорлигида фуқаролик ишлари бўйича судлар судьялар учун ташкил этилган қисқа муддатли ўқув курслари давом этмоқда.

БАТАФСИЛ👈

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi


Ҳ А М Д А Р Д Л И К

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши Қорақалпоғистон Республикаси Чимбой туманлараро иқтисодий суди раиси Байрамбек Бекмуратов ва жиноят ишлари бўйича Кегейли туман суди раиси Райса Бекмуратовага падари бузруквори Тенелбай Бекмуратовнинг вафоти муносабати билан чуқур ҳамдардлик изҳор қилади.



14 last posts shown.