🔴 🟦🟦
❗️CCВ: Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази ISO сертификатларига эга бўлди
➡️ Шунга бағишлаб ўтказилган тадбирда Соғлиқни сақлаш вазири Асилбек Худаяров томонидан қайд этилганидек, юртимизда тиббиётнинг барча соҳалари қатори дерматовенерология ва косметология йўналишида ҳам салмоқли ютуқлар қўлга киритилмоқда.
📊 Аввало, бундай хасталиклардан даволаниш учун юртдошларимизнинг ривожланган хорижий клиникаларга боришига ҳожат қолмади.
🔎 Иккинчидан, бу ерда олиб борилаётган илмий тадқиқотлар қамрови оширилди.
🖥 Учинчидан, 2019 йилдан буён муассасада тўлиқ рақамлаштириш йўлга қўйилиши натижасида тизимда коррупциявий ҳолатларга бутунлай чек қўйилишига эришилди. Бундан ташқари, рақамлаштириш жараёни 2022 йилдан барча ҳудудий филиалларда ва 2024 йилдан туман даражасида татбиқ этилмоқда.
➡️ Тўртинчидан, жорий йил муассаса ходимлари 221 та ҳудудга бориб, 6 мингдан ортиқ беморларга жойларда тиббий ёрдам кўрсатди. Бундан ташқари, телетиббиёт ёрдамида тиббий маслаҳатлар берилиши йўлга қўйилди.
🤝 Марказ ва унинг ҳудудий филиаллари томонидан халқаро ҳамкорлик доирасида 17 та хорижий тиббиёт муассасаси билан меморандумлар имзоланган ҳамда АҚШнинг етакчи клиникаси билан илмий тадқиқот лойиҳаси олиб борилмоқда.
⏩ Тадбирда халқаро аудитор ҳамда “GCERTI Co. Ltd.” сертификатлаш органининг Ўзбекистон ва МДҲдаги ваколатхонаси директори Дилшодбек Муйдинов ҳам сўзга чиқди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram

✅ Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт марказига ISO 9001:2015 ҳамда ISO 7101:2023 халқаро сифат стандартларини жорий этганлиги муносабати билан махсус сертификатлар топширилди.
➡️ Шунга бағишлаб ўтказилган тадбирда Соғлиқни сақлаш вазири Асилбек Худаяров томонидан қайд этилганидек, юртимизда тиббиётнинг барча соҳалари қатори дерматовенерология ва косметология йўналишида ҳам салмоқли ютуқлар қўлга киритилмоқда.
📊 Аввало, бундай хасталиклардан даволаниш учун юртдошларимизнинг ривожланган хорижий клиникаларга боришига ҳожат қолмади.
🔬 Тери ва таносил касалликларининг 38 та янги даволаш ҳамда 34 та ташхисот усули жорий этилди. Марказ 40 дан зиёд юқори технологик ускуналар билан жиҳозланди. Сунъий интеллектга асосланган тиббий ускуналар харид қилинишига эришилди.
🔎 Иккинчидан, бу ерда олиб борилаётган илмий тадқиқотлар қамрови оширилди.
🖥 Учинчидан, 2019 йилдан буён муассасада тўлиқ рақамлаштириш йўлга қўйилиши натижасида тизимда коррупциявий ҳолатларга бутунлай чек қўйилишига эришилди. Бундан ташқари, рақамлаштириш жараёни 2022 йилдан барча ҳудудий филиалларда ва 2024 йилдан туман даражасида татбиқ этилмоқда.
➡️ Тўртинчидан, жорий йил муассаса ходимлари 221 та ҳудудга бориб, 6 мингдан ортиқ беморларга жойларда тиббий ёрдам кўрсатди. Бундан ташқари, телетиббиёт ёрдамида тиббий маслаҳатлар берилиши йўлга қўйилди.
📌 Яна бир янгилик: эндиликда марказга имтиёзли беморлар мурожаатларида навбатлар мавжуд эмас. Бу, ҳудудий филиаллар, қолаверса, шаҳар ва туман тиббиёт бирлашмаларида янги даволаш ҳамда диагностика усуллари амалиётга кенг татбиқ қилинаётгани самарасидир.
🤝 Марказ ва унинг ҳудудий филиаллари томонидан халқаро ҳамкорлик доирасида 17 та хорижий тиббиёт муассасаси билан меморандумлар имзоланган ҳамда АҚШнинг етакчи клиникаси билан илмий тадқиқот лойиҳаси олиб борилмоқда.
‼️ Қарийб бир йил давом этган ўрганишлар натижасида кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифати, хавфсизлиги, тизимдаги рақамлаштириш ишлари, замонавий менежмент усуллари йўлга қўйилгани, кадрлар малакаси ва салоҳияти, халқаро ҳамкорлик алоқалари каби кўплаб мезонлар бўйича марказ фаолиятига баҳо берилди.