❗️ССВ: Республика ихтисослаштирилган эндокринология маркази халқаро сифат сертификатини олиш арафасида
➡️ Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази айни шу йўналишда фаолият кўрсатади. Муассаса 302 ўринли болалар ва катталар учун мўлжалланган ихтисослаштирилган бўлимларни ўз ичига олади. Шунингдек, ҳар бир ҳудудда филиаллари мавжуд. Маслаҳат поликлиникасига кунлик қатновлар сони 500-600 нафарни ташкил этади.
☎️ Марказда ишга туширилган махсус колл-марказга ҳар куни 100 дан ортиқ беморлар турли масалалар юзасидан маълумот олиш учун мурожаат қилади. Қайта алоқа тизими ишга туширилиши натижасида муассасага келувчи фуқаролар оқими камайиб, тирбандлик юкламаси 30-40 фоизга қисқарган.
🛬 Бунда эндокринологларнинг чет элдаги илғор клиникаларга узоқ муддатли амалиёт ўташ учун юборилаётгани муҳим аҳамият касб этяпти. Хусусан, жорий йилнинг ўзида марказ ва ҳудудий филиалларидан 30 нафар ходим хорижда билим ва тажриба ошириб қайтди.
✅ Ҳудудларга марказ мутахассисларини сафарбар қилиш орқали жойларда реконструктив ва пластик ҳамда барриатрик жарроҳлик амалиётлари кенг жорий этилмоқда.
🖥 Эндокринология марказида “Қандли диабет регистри” ахборот тизими жорий этилган. Бу орқали мазкур хасталик ташхиси қўйилган барча беморлар рўйхати шакллантирилган.
‼️ Албатта, бундай ютуқлар нафақат мамлакатимиз, балки халқаро миқёсда ҳам эътироф этилаётгани диққатга сазовор. Жумладан, қарийб 7 ой давом этган ўрганишлардан сўнг Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт марказига яқин кунларда халқаро сифат сертификати тақдим этилиши режалаштирилмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
🩺 Аксарият эндокрин касалликлар узоқ вақт сезиларли аломатларсиз кечиши мумкин. Бироқ улар кейинчалик доимий даволанишни талаб қиладиган ўзгаришларга олиб келиши маълум. Шу боис бундай патологияларни эрта босқичда аниқлаш ва олдини олиш ҳамда асоратлари хавфини камайтириш жуда муҳим.
➡️ Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази айни шу йўналишда фаолият кўрсатади. Муассаса 302 ўринли болалар ва катталар учун мўлжалланган ихтисослаштирилган бўлимларни ўз ичига олади. Шунингдек, ҳар бир ҳудудда филиаллари мавжуд. Маслаҳат поликлиникасига кунлик қатновлар сони 500-600 нафарни ташкил этади.
🔬 — Бу ердаги замонавий тиббий асбоб-ускуналар қалқонсимон без касалликлари, қандли диабет ва унинг асоратлари, қолаверса орфан хасталикларни эрта аниқлаш ва ўз вақтида даволаш имконини беради, — дейди муассаса директори ўринбосари Севара Фахрутдинова. — Замонавий автоматлаштирилган анализаторлар билан таъминланган марказий лаборатория бўлимида 600 га яқин таҳлиллар амалга оширилади.
☎️ Марказда ишга туширилган махсус колл-марказга ҳар куни 100 дан ортиқ беморлар турли масалалар юзасидан маълумот олиш учун мурожаат қилади. Қайта алоқа тизими ишга туширилиши натижасида муассасага келувчи фуқаролар оқими камайиб, тирбандлик юкламаси 30-40 фоизга қисқарган.
📊 Сўнгги йилларда марказ амалиётига 59 турдаги, вилоят даражасида 274 турдаги, туман даражасида эса 10 турдаги янги ташхис ва жарроҳлик усуллари татбиқ қилиниб, умумий амалиётлар сони 2021 йилга нисбатан 56 тадан 284 тага етказилди.
🛬 Бунда эндокринологларнинг чет элдаги илғор клиникаларга узоқ муддатли амалиёт ўташ учун юборилаётгани муҳим аҳамият касб этяпти. Хусусан, жорий йилнинг ўзида марказ ва ҳудудий филиалларидан 30 нафар ходим хорижда билим ва тажриба ошириб қайтди.
✅ Ҳудудларга марказ мутахассисларини сафарбар қилиш орқали жойларда реконструктив ва пластик ҳамда барриатрик жарроҳлик амалиётлари кенг жорий этилмоқда.
🖥 Эндокринология марказида “Қандли диабет регистри” ахборот тизими жорий этилган. Бу орқали мазкур хасталик ташхиси қўйилган барча беморлар рўйхати шакллантирилган.
🔎 Маслаҳат поликлиникаси ва барча ҳудудий филиалларда қандли диабет ва саломатлик мактаблари ҳам фаолият юритмоқда. Уларда бу касаллик билан оғриган беморлар махсус дастур асосида ўз-ўзини бошқариш, асоратларнинг олдини олиш бўйича зарур кўникмаларга эга бўлади ҳамда терапевтик машғулотларда қатнашади.