#Рамазон, 19-кун🌙
Рамазоннинг сўнгги ўн кунлиги арафасида!
Оиша онамиз ривоят қилади: “Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам (Рамазоннинг охирги) ўн кунлиги кирганида белбоғларини боғлар, тунларини бедор ўтказар ва оила(аъзо)ларини (тунги намозга) уйғотар эдилар”. (Бухорий ва Муслим ривояти)
Рамазоннинг охирги ўн кунлигининг кечалари йил давомидаги энг афзал тунлардир. Бу фурсат ичида Қадр кечаси бор. Бу кеча эса Аллоҳ Таъоло таъкидлаганидек минг ойдан яхшидир.
Ҳадисда Оиша розияллоҳу анҳо Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Рамазоннинг охирги ўн кунлигида нима қилишларини тасвирлаб берди: у киши бу муддатда ибодатларга жидду-жаҳд қилар, фақат ўзлари кифояланиб қолмай аҳли оилаларини ҳам шунга ундар эдилар.
“Белбоғларини боғлар эдилар” – яъни, Абдурраззоқ Суфён Саврийдан ривоят қилганидек, “аёллардан четланардилар”. Ваҳоланки, Рамазон кечаларида рўзадорлар аёллари билан яқинлашишига Аллоҳ рухсат берган. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам эса бу вақтни ғанимат билиб, кўпроқ ибодат қилиб олишга интилардилар.
“Тунларини бедор ўтказардилар” — ибодат билан машғул бўлардилар.
“Оила(аъзо)ларини уйғотардилар” — аёлларини уйқудан уйғотиб, уларни ҳам тунги таҳажжудни ўқишга тарғиб этар эдилар.
Рамазоннинг охирги ўн кунлиги 20-кундан 21-кунга ўтар тундан бошланади. Туннинг ўзи эса қуёш ботганидан кейин, шом вақтидан бошлаб ҳисобланади.
Демак, эртага шом намозидан эътиборан Рамазоннинг сўнгги ўн кунлиги киради. Бу кунларнинг кечаларини айниқса ғанимат билиш керак. Зеро, ҳар бир тугаган кун (тун) тарих – ортга қайтмайди, ундан фойдаланган ютади, фойдаланмай ғафлат уйқусида ўтказган эса бу кечалардаги савобларга эриша олмайди.
ватсап канал⤵️
https://whatsapp.com/channel/0029Vb8TRYkAjPXNYVlViC1U
телеграм канал ⤵️
https://t.me/soolihaayol
ватсап группа ⤵️
https://chat.whatsapp.com/CsOXwViqcQkHIVHRq8jKuA