Барқарор солиқ сиёсати давом эттирилади: асосий солиқлар бўйича ставкалар ўзгармайди.
2025 йил 1 январдан:
Ер ёки давлат мулки ҚҚСсиз сотилади.
Мобиль алоқа учун акциз солиғи (10 %) бекор қилинади.
Шаҳар чегарасидаги қишлоқ ерларига 2 карра ер солиғини ҳисоблаш тўхтатилади.
Нашриёт корхоналари фойда солиғини тўлашдан 5 йилга озод этилади.
IT-park резидентларига барча солиқлар бўйича берилган имтиёзлар 2040 йилгача узайтирилади.
Хусусий мактаб ва боғчалар, хорижий ўқитувчи ва мутахассислар учун берилган барча солиқ имтиёзлари 2030 йилгача амал қилади.