Қ А Н Д А Й.
Умрим шамолдек ўтиб борор оҳ,
Азроил келсалар бир кун кетаман.
Яшадим бир сени танимай Аллоҳ,
Сирот купригидан қандай ўтаман.
Ёшликда ўйнадим чопдиму кулдим,
Калима ўрнига шеьр қўшиқ билдим,
Улғайиб бордиму кучларга тўлдим,
Сирот купригидан қандай ўтаман.
Йигитлик чоғимда сочимни тараб,
Номаҳрам қизларга берилдим қараб,
Зино ҳам қилдимку кечиргин ё Раб,
Сирот купригидан қандай ўтаман.
Ўйландим рўмолсиз дунёвий қизга,
Энг буюк севги ҳам лол қолар бизга,
Ҳайвоний нафсимиз берилган ҳисга,
Сирот купригидан қандай ўтаман.
Дўстга дўст бўлмадим номардлик қилиб,
Сирини сотдиму устидан кулиб,
Ўзимни зўр дея масҳора қилиб,
Сирот купригидан қандай ўтаман.
Биравнинг ҳақини едим қўрқмадим,
Қарзини сўраса уни дўқладим,
Янгича фирибни яна йўқ ладим,
Сирот купригидан қандай ўтаман.
Кезардим шаҳарни энг гавжум демак,
Ёнимда дўндиқча тунги капалак,
Ўлимдан бир куни келсалар дарк,
Сирот купригидан қандай ўтаман.
Улфатлар даврасида ҳандон қотардим,
Тўнғизнинг гўштин еб юзта отардим,
Бомдодга уйғонмай сасиб ётардим,
Сирот купригидан қандай ўтаман.
Улуғбек кўзинг оч ҳаққа бир қара,
Умрингни ярими ҳам утдику жўра,
Саждага бош уриб ёлвориб сура,
Сирот купригидан қандай утаман.
Амалим йўқ мени гардимда гуноҳ,
Азроил келмасдан турайин э воҳ,
Тавбалар қиламан кечиргин Аллоҳ,
Сирот купригидан қандай утаман.
💐💐💐💐💐💐💐😅