Бу ишга йигирма беш йил бўлди.
Энг яқин қадрдоним Кореяга ишлагани кетадиган бўлиб қолди. Хайрлашиш вақтида "Сизни ҳамма хислатларингиз яхши, битта камчилигингиз бор" дедим. "Нима ака?" деди, мен "Шу... Мусулмон-ку, мўмин-ку, деб, таомини еб қўяверасиз, айниқса у ерда луқмага эҳтиёт бўлинг" дедим.
Орадан бир ярим йил ўтди. Аллоҳ омадини бериб қайтди. У ёқдан қўнғироқ қилиб, "мени Ўзингиз кутиб олсангиз" деди. Бордим. Кўришдик. Меҳмонлар кўпчилик эди. Мезбон ўрнидан турди ва "Мени бир гапим бор, кетаётганимда Салоҳиддин акам бир гап айтдилар, келгунимча қулоғим остида турди, то келгунимча мен унга амал қилдим" деб, кейин менга қаради. "Ака, мен бир ярим йил сабр қилдим, бир ярим йил фақат буғда пиширилган гуруч едим" деди. Кейин менга у ёқдан қимматбаҳо соат олиб келган экан, қўлимга тақиб, "Эшитинглар, бу киши бугундан менинг қиёматли акам бўлади" деб, қучоқлаб йиғлаб юборди...
Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)
@softabobat
https://t.me/SalimAYYUBIY