“Машинамизга зарар етказган шахс қочиб кетган...”
📌 @sizdantelegram kanaliga obuna bo'ling!
📌 Obuna bo'lish uchun: https://t.me/joinchat/Tq5HSskWjIToAHV1
📌 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @sizdan
“2019 йил 26 март куни дадам Маҳмуд Рашидов “Ford Sierra” русумли автомашинаси радиаторини таъмирлатиш учун Антон Липатов исмли механикка топширган эди. 28 март куни А.Липатов машинани созлаб, ҳайдаш учун минган ва кўчада сариқ рангли таксига (“Матиз” ёки “Тико”) олиб бориб урган. Натижада машина зарар кўрган. Кейин эса А.Липатов ҳеч нима бўлмаганидай машинани ижарага олган жойига ташлаб, Зарафшонга қочиб кетган. Ремонт қиладиган жойнинг эгаси пулини ололмагани сабабли, унинг устидан милицияга шикоят ёзиб берган ва уни қидирувга беришди. Бир неча маротаба милиция бошлиқларига мурожаат қилганимизда улар бизга “Бу одам Россияда бедарак йўқолган” дея баҳона қилишмоқда. Ҳолбуки, биз ИИБ ходимларига ўша шахс билан 2022 йил 26-29 июлда “Одноклассники” ижтимоий тармоғидаги ёзишмаларни ҳам кўрсатганмиз. Қидирувдаги фуқаро А.Липатовга нисбатан тегишли чора кўрилишини сўрайман”.
📌 @sizdantelegram kanaliga obuna bo'ling!
📌 Obuna bo'lish uchun: https://t.me/joinchat/Tq5HSskWjIToAHV1
📌 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @sizdan