АНДИЖОН вид. – Тадбиркор: “700 млн сўм сарфлаган жойимизни олиб қўйишди”
ИЗБОСКАН.
📌 @sizdantelegram kanaliga obuna bo'ling!
📌 Obuna bo'lish uchun: https://t.me/joinchat/Tq5HSskWjIToAHV1
📌 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @sizdan
ИЗБОСКАН.
“Мен – Гулноза Абдукаримова, Андижон вилояти Избоскан туманидан ёзмоқдаман. 2017 йилда муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг тадбиркорларни қўллаб-қувватлашга доир фармонига кўра, ҳокимият олдидаги 540 квадрат метр қуруқ ерни олиб, салқин ичимликлар, музқаймоқ ва ҳар хил ширинликлар сотиладиган жой қурдим. Камида 10 инсонга иш ўрни яратдим. Шу кунгача ишлатиб келаётган эдик. Ҳозирги туман ҳокими Э.Каримов бизни сиртдан судга бериб, бу ерни олиб қўйди. Бу ерга 700 млн сўмдан ортиқ пулимиз сарфланган. Шунча харажатни ким қоплаб беради? Давлатдан олган кредитларимизни қандай тўлаймиз? Илтимос, адолатли қарор чиқаришсин!”
📌 @sizdantelegram kanaliga obuna bo'ling!
📌 Obuna bo'lish uchun: https://t.me/joinchat/Tq5HSskWjIToAHV1
📌 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @sizdan