Siyrat manbalar


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Religion


Батаҳқиқ, сизлар учун Росулуллоҳда гўзал ўрнак бор эди.
(Аҳзоб, 21)
©️Манба билан олинсин!
@Taalluqbot💌

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Religion
Statistics
Posts filter


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Alvido... Alvido... Ey, Ramazon oyi...
Ayriliq... Ayriliq... Ey, Taroveh, tasbeh va Qur'on xatmi oyi...

@siyratmanba


#siyrat #muxtasar

МУХТАСАР СИЙРАТ

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўн битта амакилари бор эди:

1. Ҳорис
2. Абу Толиб
3. Зубайр
4. Ҳамза розияллоҳу анҳу
5. Абу Лаҳаб 
6. Қусам
7. Ғайдоқ
8. Муқаввим
9. Зирор
10. Аббос розияллоҳу анҳу
11. Муғийра

Улардан фақат икки амакилари иймон келтирди: Ҳазрати Аббос розияллоҳу анҳу ва Ҳазрати Ҳамза розияллоҳу анҳу.

Абдулқаюм Комил таржимаси.

©mehrob_uz

@siyratmanba


#jamlangan

РЎЗАГА ОИД КЎП ТАКРОРЛАНАЁТГАН САВОЛ-ЖАВОБЛАР:

1-қисм
2-қисм
3-қисм

@siyratmanba


#Ramazon🌙

Рўзанинг етти ҳикмати⤵️

🫧 Рўза тутган кишининг тақводорлиги зиёдалашади. Аллоҳ таоло Қуръони каримда рўзани олдинги умматларга фарз қилганидек, ушбу уммати Муҳаммадийяга ҳам фарз қилганини  айтиб, оятнинг сўнгида албатта тақводор бўласизлар деб таъкидлади.


Рўза туфайли инсонда Роббисини кўриб турганлигини ҳис қилиш кучи, У зотдан қўрқиш ҳисси янада зиёдалашади. Рўза тутиш билан банда Роббисига бўйсуниб, буйруғига “лаббай”, деб итоат қилган бўлади.

🫧 Рўза кўзни номаҳрамларга назар солишдан сақловчи, ёмонликларга ундовчи шайтоний нафсини сусайтирадиган асосий омиллардандир. Чунки унинг ёрдамида инсон нафсининг ҳар қандай хоҳиш-истакларига ғолиб келади. Бу билан инсоннинг қийинчилик, машаққатларга бардош бериш, сабр қилиш тажрибаси ошади.

🫧  Рўзанинг яна бир ҳикмати ночор, мискин, фақирларни ҳолатини эслатишдир. Ким оч, чанқоқ бўлмас экан, фақирлар чекадиган қийинчиликларни қаердан билсин! Рўза тутган инсон очлик, чанқоқлик аламини тотиб кўриб, бечора ҳолдагиларни қандай кун кечираётганини яхши билади.

Ҳаёт турмушимизда тўкин-сочин, фаровон ҳаёт кечирар эканмиз, кўп ҳолатларда, қариндош-уруғ, қўни-қўшни, атроф-муҳитда инсонларнинг ҳолати қай даражада кечаётганини, лоақал бир маротаба эслаб қўйиш ёдимиздан кўтарилиб қолади.

Кўча-кўйда, автобусда, метрога тушганимизда бозорга борганимизда, умуман олганда кўплаб ўринларда ибрат олишимиз керак бўлган ҳолатларга дуч келамиз-у, лекин эътибор бермасдан ўтиб кетамиз.

Шунинг учун ҳам халқимизда “Қорни тўқнинг қорни оч билан нима иши бор” деган ибора ишлатилади. Ҳақиқатдан ҳам баъзида бечораҳол кишиларнинг олдидан ўтиб кетадиган бўлсак, улар ҳам биз каби инсон, улар ҳам биз каби фаровон ҳаёт кечиришни исташларини, уларнинг олдиларидаги жажжи фарзандлари, бизларнинг фарзандларимиз каби ота-онанинг меҳрига, атрофдагиларнинг эътиборига лойиқ эканларини унутиб қўямиз.

Ҳа азизлар, инсон унутувчан ва баъзан ношукур бўлади, чунки кеча яқинда ўзининг ҳолати ҳам шундай бўлганини, ўзи ҳам бошқаларнинг кўмагига муҳтож бўлганида мен ҳам қачон ўзгаларга ўхшаб кўнглим тусаган нарсани ейман, деб Аллоҳ таолога дуо қилиб ёлворганини унутиб қўяди.

Ёки бўлмаса, умри давомида тўқчиликда яшаб, тақдири илоҳий билан ўзининг бошига ҳам шундай кунлар тушиб қолиши мумкинлиги ҳақида ўйлаб ҳам кўрмайди. Шунинг учун ҳам юқорида таъкидлаб ўтганимиздек, рўза инсонни мурувватли қилади, ўзгараларга, хусусан бечора ҳолларга эътибор қаратишга ундайди. Ким ўзида раҳм-шавқат сифатини шакллантириш ва мустаҳкамлашни хоҳласа рўза тутсин!

🫧 Яна бир ҳикмати узоғ-у яқиндаги барча мусулмонларни Рамозон ойида рўза тутишга бирлаштиришдир. Бир вақтда рўзани ният қилиб, бир вақтда рўзаларини очадилар. Шу билан ҳам маънан, ҳам ҳиссан барча умматнинг якдиллиги рўёбга чиқади.

🫧 Рўзанинг навбатдаги ҳикмати бадан учун сиҳат-саломатлик гаровидир. Рўзадор рўза сабабли, ўз соғлигини тиклаб олади. Бугунги кунга келиб бутун дунёда рўза нафақат соғлиқни сақлаш учун, балки беморларни даволаш учун ҳам ўта зарур омил эканлиги ошкора айтилмоқда.

Яқинда Россия олимлари рўза тутиш йўли билан даволанган беморлар рўйхатини эълон қилишди. Натижа кишини ҳайратга соладиган даражада муваффақиятли эди. Ҳатто саратон касалига мубтало бўлганлар ҳам мана шу йўл билан шифо топишибди.

Рўза турли касалликларга даво бўлиши билан бирга бадандаги ёмон, кераксиз ёғларни, холерик-сафро, флагматик-балғам, сангвиник-қон, меланхолик-қора ўтларни кетказади. Қонни мусаффо қилади, ошқозонни яхшилайди. Натижада рўзадор анча енгиллашиб қолади, зеҳни ўткир, хотираси кучли, иродаси мустаҳкам бўлади. Кўплаб тиббиёт мутахассислари: “Рўза тутиш баданнинг соғлом ва қувватли бўлишига сабаб бўлади”, деб таъкидлайдилар.

🫧 Рўза тутган кишининг гуноҳлари тутган рўзаси сабабли мағфират қилинади.

🫧 Рўза тутган киши ўз рўзаси сабабли фаришталар сифати ила сифатланади. Маълумки, емаслик, ичмаслик ва жинсий яқинлик қилмай, доимо тоатда бўлиш фаришталарга хос сифатдир. Рўза тутган инсон ўзининг рўзадорлиги билан айнан ана шу сифатларга соҳиб бўлади.

Ғиёсиддин Ҳабибуллоҳ

©️MubashshirAhmad

@siyratmanba✈️


#Ramazon

Ramazonim, yana qol biroz...

Seni keladi, deb termulib ko'kka,
Yangi hilol chiqishin uzoq kutgandik,
Qalblarni bo'shatib yolg'iz Allohga,
Senla taqvoga eltajak yo'llar izladik.

Mana hisob to'ldirib, ketish ostonasida,
Turibsan, xuddiki tark etging kelmay,
Hamrohimiz bo'lding bir kami o'ttiz,
Munosib foydalanoldikmi sendan biz?

Seni to'xtatmoqqa qodir bo'lmasdan,
Amallarim ozligidan dog'da qolaman.
Ketma, Ramazonim, deya pichirlab,
Iliq tafting so'nggi bor quchib qolaman.

Ramazonim, kel, yana qol biroz,
Axir sening ortingdan ergash amallar,
Solih deb bilganim, umid qilganim,
Mendek oshiq senga, izingdan borar.

As-Sami', Al-'Aliym Zotdan istab qabulin,
So'raymiz ajrini Al-Kariym bitishin bisyor,
Nuqson-u kamchiligin berkitib As-Sittiyr,
Muborak Kechani tutganlik umidimiz bor.

Visol yana kelajakka qolganda endi,
Bilmam, senga yetajakmi dardli qalbimiz.
Chunki kelajakning bo'lsa-da nomi,
Uni chindan yashamoq emas izmimiz.

Ammo shuni bilki, kelgusi yil ham,
Seni siniq ko'nglimga kutib qolaman.
Axir har safar kelasan bo'lib bir malham,
Qaqragan qalb bog'imda mehmon qilaman.

Alloh yana umr bersa, aylab nasibdor,
Bag'ringga o'zim otgani shay turaman.
Takror iforing tuymoqqa bo'lib umidvor,
InshaAlloh, bu kez yaxshiroq mo'min bo'laman.

Ramazonim, ketsang, hech bo'lmaganda, 
Ruhimni ortingdan ergashtirib ket.
Shunchaki huvillab yurak qolganda,
Taqvodan bo'lgan bir libos kiyintirib ket.

Ramazon 29, 1444
20.04.2023
      #nazm

©weareululalbab

@siyratmanba


#Ramazon 📎

Рамазон ойларида юз берган муҳим воқеалар 5-қисм.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вафотларидан кейин

1️⃣Ҳижрий 53 йил, рамазон ойи (миль. 673 йил август-сентябрь)
– Ўрта Ер денгизидаги Рум империясига қарашли Родос ороли саркарда Жунода ибн Абу Умайя Аздий бошчилигида фатҳ қилинди.

2️⃣Ҳижрий 58 йил, 17 рамазон (миль. 678 йил 12 июль)
– Оиша онамиз розияллоҳу анҳо олтмиш олти ёшида Мадинаи мунавварада вафот этди ва Бақи' қабристонига дафн қилинди

3️⃣Ҳижрий 65 йил, рамазон ойи (миль. 685 йил апрель-май)
– Умавий халифаларнинг тўртинчиси Марвон ибн Ҳакам раҳматуллоҳи алайҳ Дамашқда вафот этди ва ўғли Абдулмалик ибн Марвон раҳматуллоҳи алайҳга байъат берилди.

4️⃣Ҳижрий 91 йил, рамазон ойи (миль. 710 йил июль)
– Саркарда Тариф ибн Молик раҳматуллоҳи алайҳ бошчилигида Андалус давлатини фатҳ қилиш ҳаракати бошланди

5️⃣Ҳижрий 92 йил, рамазон ойи (миль. 711 йил июнь-июль)
– Испаниянинг жануби-ғарбида жойлашган Шазуна шаҳри саркарда Ториқ ибн Зиёд раҳматуллоҳи алайҳ бошчилигида фатҳ қилинди. Натижада, мусулмонлар учун Андалус давлатининг эшиклари очилди.

6️⃣Ҳижрий 93 йил, рамазон ойи (миль. 712 йил июнь-июль)
– Саркарда Мусо ибн Насир раҳматуллоҳи алайҳ Ишбилия (Севиля) ва Тулайтила (Толедо) шаҳарларини фатҳ қилди. Натижада, Андалус давлати тўлиқ фатҳ этилди.

7️⃣Ҳижрий 95 йил, рамазон ойи (миль. 714 йил май-июнь)
– Ироқ волийси золим Ҳажжож ибн Юсуф Сақафий 54 ёшида ўлди.

8️⃣Ҳижрий 96 йил, рамазон ойи (миль. 715 йил май-июнь)
– Синд ўлкаси (Покистон) машҳур саркарда Муҳаммад ибн Қосим раҳматуллоҳи алайҳ бошчилигида фатҳ қилинди.

9️⃣Ҳижрий 181 йил, рамазон ойи (миль. 797 йил октябрь-ноябрь)
– Имом Абдуллоҳ ибн Муборак раҳматуллоҳи алайҳ вафот этди.

1️⃣0️⃣Ҳижрий 223 йил, рамазон ойи (миль. 838 йил июль-август)
– Аббосий халифаларнинг саккизинчиси Муҳаммад Мў'тасим биллоҳ ибн Ҳорун Рашид раҳматуллоҳи алайҳимо Туркиянинг Аммурия шаҳрини бир юз эллик мингдан иборат қўшини билан фатҳ қилди.

Фойдали деб билсангиз, яқинларингизга улашинг!

😀Mezanauz

@siyratmanba✉️


#Ramazon

⚡️РЎЗАГА ОИД КЎП ТАКРОРЛАНАЁТГАН САВОЛ-ЖАВОБЛАР (3-қисм)

❓Ифторлик вақтида қайнатилган сув билан ҳам оғиз очса бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда

❓Мен кўчага чиққанимда кўзойнак ўрнига кўзимга кўринишни тиниқ қиладиган линза қўяман. Линзани кўзни ичига қўйиб олиш рўзага путур етказмайдими?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда

❓Аллергия сабабли бурнимдан нафас олишимда муаммо бўлиб, томчи дори томизишга мажбур бўляпман. Барибир томоққа ачқимтир бўлиб озроқ ўтар экан. Рўза очилмайдими?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда

❓Aёлим етти ойлик ҳомиладор. Шунинг учун рўза тутмаяпти. Бунга рухсат берилганми?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда

❓Бир ярим ёшли эмизикли боласи бор аёл боласининг ҳаққини бериб икки ёшгача эмизиш керакми ёки рўза тутгани афзалми?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда

❓Рўза тутган киши овқатни тузини билиш мақсадида уни таъмини билиб, қайтиб туфлаб ташлаши мумкинми?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда

❓Рўза тутганлигим ёдимдан кўтарилиб “қорним очиб кетди” деб айтиб юбордим. Гуноҳ бўлмайдими? Рўзага таъсири йўқми?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда

❓Рўзадор ҳолатимда тишимга оғриқ қолдирадиган дори қўйсам бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда

❓Рўзадор одам чарчаб, соғлигида жиддий ўзгариш бўлиб, рўзасини очиб юборса каффоратини тутадими?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда

❓Оғизда қолган овқат қолдиғини ютиб юборса рўза очиладими?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда

❓Қўлимнинг бармоғи йиринглаб кетди. Бу рўзани бузмайдими? Рўзадор ҳолда қўлимдаги ярага дори суртсам бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда

❓Менинг милким тез-тез қонаб туради. Сўлагимни ютмасликка ҳаракат қиламан. Лекин баъзида ютиб юбораман. Рўзам бузиладими?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда

❓Киши рўза ҳолида таомни жуда кўп хоҳлаб ўйласа кароҳияти борми?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда

❓Агар рўзадор инсон ифторлик вақти оғиз очиш дуосини ўқимасдан туриб нарса еб юборса рўзаси ҳисобга ўтадими?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда

❓Рамазон ойида Рамазон қўшиғини айтиб уйга эҳсон сўраб келганларга бирор нарса беришимиз керакми ёки бермаган маъқулми?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда

❓Рамазон рўзасини сабабсиз тутмай кейин тутиб бериш тўғрими?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда

❓Бир саволга Рамазонда шайтон озор беришдан кишанланади, васваса қилишдан эмас деб жавоб берилибди. Шайтоннинг озор бериши қандай бўлади?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда

❓Менинг бурун-ҳалқум йўлидаги сурункали яллиғланиш касаллигим бор. Доим балғам ажралиб туради. Агар уни тупуриб ташлолмай ютиб юборсам рўзам очилиб кетмайдими? Ҳар доим ҳам тупуриб ташлашнинг имкони йўқ.
💬 ЖАВОБ: Бу ерда

❓Рўзадор ҳолатимда шамоллаган бўлсам бурнимга спрей дорисини сепсам ва томоғимга спирт суртсам бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда

❓Рўзадор одам иш фаолиятида тамагирлик, порахурлик қилса тутган рўзаси бузиладими?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда

©Fatvo.uz

@siyratmanba


#siyrat #muxtasar

МУХТАСАР СИЙРАТ

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг учта куёвлари бор эди:

1. Ҳазрати Абул Ос розияллоҳу анҳу. 

2. Ҳазрати Усмон розияллоҳу анҳу. 

3. Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу. 

Изоҳ:
Ҳазрати Руқийя розияллоҳу анҳонинг вафотларидан кейин Умму Кулсум розияллоҳу анҳонинг никоҳлари ҳам Ҳазрати Усмон розияллоҳу анҳу ила бўлди.

Абдулқаюм Комил таржимаси.

©mehrob_uz

@siyratmanba


#Ramazon 🌜

Рамазон ойларида юз берган муҳим воқеалар 4-қисм.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вафотларидан кейин

1️⃣Ҳижрий 11 йил, рамазон ойи (миль. 632 йил ноябрь-декабрь)
– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кичик қизлари Фотимаи заҳро розияллоҳу анҳо оламдан ўтди.

2️⃣Ҳижрий 13 йил, рамазон ойи (миль. 634 йил ноябрь)
– Ироқда Мусанно ибн Ҳориса розияллоҳу анҳу бошчилигидаги мусулмон қўшини билан Форс мажусийлари ўртасида Бувайб жанги бўлиб ўтди. Натижада, мажусийларнинг шавкати синиб, Ироқ ва Форс давлатлари фатҳ қилинди.

3️⃣Ҳижрий 15 йил, рамазон ойи[5] (миль. 636 йил октябрь-ноябрь)
– Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу халифалиги даврида Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳу қўмондонлигидаги мусулмон қўшини Ироқда форслар устидан Қодисия жангида ғалаба қозонди ва Форс саркардаси Рустам ўлди.

4️⃣Ҳижрий 20 йил, рамазон ойи (миль. 641 йил август-сентябрь)
– Мисрнинг қадимги пойтахти Фустот шаҳрида фотиҳ Амр ибн Ос розияллоҳу анҳу масжиди қуриб битказилди.

6️⃣Ҳижрий 37 йил, рамазон ойи (миль. 658 йил февраль-март)
– Сиффин жангидан сўнг ҳазрати Али розияллоҳу анҳу тарафидан ҳакамликка тайинланган Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳу билан Муъовия розияллоҳу анҳу тарафидан ҳакамликка тайинланган Амр ибн Ос розияллоҳу анҳу Давматул Жандал номли жойда учрашишди;
– Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу Муҳаммад ибн Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳумони Мисрга волий этиб тайинлади.

6️⃣Ҳижрий 40 йил, 17 рамазон (миль. 661 йил 23 январь)
– Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу вафот этди;
– Эртаси куни имом Ҳасан ибн Али розияллоҳу анҳумога байъат берилди.

7️⃣Ҳижрий 48 йил, рамазон ойи (миль. 668 йил октябрь-ноябрь)
– Шимолий Африка волийси Уқба ибн Нофе' раҳматуллоҳи алайҳ ҳозирги Тунис давлатидаги Қайравон шаҳрини Рум ва салбчиларнинг ҳужумларига қарши мустаҳкам қўрғон қилишга фармон берди.

8️⃣Ҳижрий 49 йил, рамазон ойи (миль. 669 йил октябрь)
– Имом Ҳасан розияллоҳу анҳу вафот этди.

9️⃣Ҳижрий 50 йил, рамазон ойи (миль. 670 йил сентябрь-октябрь)
– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг завжалари Сафия онамиз розияллоҳу анҳо Мадинаи мунавварада вафот этди.

🔟Ҳижрий 51 йил, рамазон ойи (миль. 671 йил сентябрь-октябрь)
– Шимолий Африка волийси Уқба ибн Нофе' раҳматуллоҳи алайҳ бошчилигида Қайравон масжиди қурилди.

Фойдали деб билсангиз, яқинларингизга улашинг!

©️Mezanauz

@siyratmanba✈️


#eslatma #Ramazon

Рамазоннинг ўн бешинчи тонгида.

Рамазоннинг ўн бешинчи тонгида:
«Аллоҳим! Сендан қалбларимизга назар солишингни сўраймиз. Агар унда ғам ёки сиқилишни топсанг, уларни суғуриб ташла. Аҳволимизни шодлик, саодат ва роҳатга ўзгартир»,

деб дуо қиламиз.

P.s: Эртага Рамазоннинг 15-куни!

@siyratmanba


#siyrat #Ramazon

МУХТАСАР СИЙРАТ

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг учта ўғиллари бор эди:

〽️Ҳазрати Қосим розияллоҳу анҳу.

〽️Ҳазрати Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу. (Уни Тоййиб ва Тоҳир ҳам дейилар эди)

〽️Ҳазрати Иброҳим розияллоҳу анҳу.

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тўрт қизлари бор эди:

〽️Ҳазрати Зайнаб розияллоҳу анҳо.

〽️Ҳазрати Руқийя розияллоҳу анҳо.

〽️Ҳазрати Умму Кулсум розияллоҳу анҳо.

〽️Ҳазрати Фотима розияллоҳу анҳо.

Абдулқайюм Комил таржимаси.

©️mehrob_uz

@siyratmanba


#Ramazon📌

Рамазон ойларида юз берган муҳим воқеалар 3-қисм

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам даврларида

✍️Ҳижрий 8 йил, 1 рамазон (мил. 629 йил 22 декабр)
– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Қатода ибн Рибъий розияллоҳу анҳу бошчилигидаги саккиз кишилик сарияни Мадинадан уч барид (66,528 км) узоқликдаги Батни Изом деган жойга юбордилар (бу Маккани фатҳ қилиш учун юриш йўналишини атрофдагилардан яшириш ва одамлар диққатини бошқа тарафга буриш мақсадида қилинди. Ушбу сария йўлга чиқиб, айтилган томонга етиб борганида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Маккага қараб йўлга чиққанларини билдилар ва йўлни ўзгартириб, у зотнинг ортларидан етиб олдилар).

2️⃣Ҳижрий 8 йил, 10 рамазон (мил. 629 йил 31 декабр)
– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўн минг саҳобадан ташкил топган қўшин билан Мадинаи мунавварадан Маккага қараб йўлга чиқдилар;
– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг амакилари Аббос ибн Абдулмутталиб розияллоҳу анҳу оила-аъзолари билан Маккадан Мадинага ҳижрат қилиб кетаётганларида, Макка билан Мадинанинг қоқ ўртасидаги Жуҳфа деган жойда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан учрашди.

3️⃣Ҳижрий 8 йил, 17 рамазон (мил. 630 йил 7 январь)
– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сешанбага ўтар кечаси Макка чегарасидан ўн икки мил (22,176 км) узоқликда жойлашган Марруз Заҳронда тунаб, лашкарга гулхан ёқишни буюрдилар ва ўн мингта гулхан ёқилди;
– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Маккага киришларидан олдин Абу Суфён ибн Ҳарб, Ҳаким ибн Ҳизом ва Будайл ибн Варқо розияллоҳу анҳумлар мусулмон бўлишди;
– Эртаси тонг пайтида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобалар билан Марруз Заҳрондан Маккага қараб йўл олдилар ва Маккага кириб, уни фатҳ қилдилар;
– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Каъба ичига кириб намоз ўқидилар, сўнг Қурайш олдига чиқиб, хутба қилдилар;
– намоз вақти бўлганида, ҳазрат Билол розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг буйруқлари билан Каъба устига чиқиб азон айтди;
– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Макка мушрикларининг барча қилмишларини кечирдилар ва улар ёппасига Исломни қабул эта бошлашди.

4️⃣Ҳижрий 8 йил, 25 рамазон (мил. 630 йил 15 январь)
– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Холид ибн Валид розияллоҳу анҳуни ўттиз отлиқ билан Қурайш ва барча Бану Киноналикларнинг Уззо номли энг катта бутини бузиш учун Нахлага юбордилар;
– шу ой охирларида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Амр ибн Ос розияллоҳу анҳуни Макканинг шимоли-шарқидаги 150 км узоқликда Риҳот деган ерда жойлашган Ҳузайл қабиласининг Сувў номли бутини бузиб келиш учун юбордилар;
– шу ойнинг охирида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Саъд ибн Зайд Ашҳалий розияллоҳу анҳуни йигирма отлиқ билан Авс, Хазраж, Ғассон ва бошқа қабилаларнинг Манот номли бутини бузиш учун Қудайднинг Мушаллал деган жойига юбордилар.

5️⃣Ҳижрий 9 йил, рамазон ойи (мил. 631 йил)
– Тоиф шаҳрининг аҳолиси Сақиф қавми Исломни қабул қилиш мақсадида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига элчиларини жўнатди.

6️⃣Ҳижрий 10 йил, рамазон ойи (мил. 631 йил декабр)
– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Қуръони каримни Жаброил алайҳиссаломдан ҳар йили рамазонда бир бор ўтказганлари ҳолда, ушбу охирги рамазон ойида икки марта ўтказдилар.

7️⃣Ҳижрий 10 йил, 11–30 рамазон (мил. 631 йил 10–29 декабр)
– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу охирги рамазон ойида йигирма кун эътикофда ўтирдилар (ҳолбуки, олдин ҳар йили рамазон ойида фақат ўн кун ўтирар эдилар).

8️⃣Ҳижрий 10 йил, 11–30 рамазон (мил. 631 йил 10–29 декабр)
– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу охирги рамазон ойида йигирма кун эътикофда ўтирдилар (ҳолбуки, олдин ҳар йили рамазон ойида фақат ўн кун ўтирар эдилар).

©️Mezanauz

@siyratmanba➡️


#Ramazon 🌙

💭 РЎЗАГА ОИД КЎП ТАКРОРЛАНАЁТГАН САВОЛ-ЖАВОБЛАР (2-қисм)

Рўзадор таҳоратда оғиз-бурнини чайиши мумкинми?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда 

Саҳарликда таҳоратсиз рўзани ният қилса бўладими?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда 

Рамазонда тухум ейиш мумкинми?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Рўза тутган одам кун бўйи дам олиб ёки вақтни ухлаб ўтказса бу одамнинг рўзаси қай даражада қабул бўлади?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда 

Рўзадорга ифтор қилиб берилса, рўзадор савобича ажрга эришиладими?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Саҳарликни кечиктириш мумкинми?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Рўзага саҳарликдан аввал ният қилинадими ёки кейин?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Мен билмасдан ўн минут аввал рўзамни очиб қўйибман, бунинг ҳукми қандай бўлади?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда 

Ғусл вожиб бўлган киши вақт оз бўлса биринчи ғусл қиладими ёки саҳарликми?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда 

Ифторлик вақти азон айтилгандан кейин бўладими ёки тақвимда белгиланган вақтдами?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда 

Рамазонда қандай зикрлар улуғ, кўпроқ айтиш керак?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда 

Камқонлик касаллиги билан касалланганман 10 йил аввал. Шифокорлар ўшанда рўза тутиш мумкин эмаслигини айтишган. Бу ҳолатда нима қилсам тўғри бўлади?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда 

Қуёшдан сақловчи воситаларни зийнат учун эмас, қуёшдан ҳимояланиш учун фойдаландим. Бу рўзани бузадими?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Рамазон ойида туғилган фарзандларга хослаб исм қўйиш шартми? Масалан, Рўзивой ёки Рамазон сингари исмларни.
💬
ЖАВОБ: Бу ерда 

Рўзадор одам чанқаган вақтида оғзига сув олиб ютмасдан ғарғара қилса бўладими?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Олов теккан нарса билан оғиз очиш мумкинмас дейишади шу тўғрими?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда 

Мен қурилиш бўёқлари билан иш қиламан. Уни ҳиди рўзани очмайдими?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда 

Саҳарлик вақтидан сўнг, муаззин азон айтади. Бомдод намозини дарҳол ўқиса бўладими ёки озроқ вақт ўтиши керакми?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда 

Рўзадор одам қон анализи топширса бўладими?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда 

©️Fatvouz


@siyratmanba ▫️


#siyrat #muxtasar

МУХТАСАР СИЙРАТ

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўн бир марта никоҳ қилдилар. У шарафли аёлларАзвожи-Мутоҳҳарот ёки Уммаҳотул Мўъминийн розияллоҳу анҳуннанинг номлари қуйдагилар. Уларни дейилади.

Ҳазрати Хадийжа бинти Хувайлид розияллоҳу анҳо.
• Турмуш ҳолати: Бева.
• Никоҳ вақтидаги ёши: Қирқ ёш.
• Ривоят қилган ҳадислари: Йўқ.

Ҳазрати Савда бинти Замъа розияллоҳу анҳо.
• Турмуш ҳолати: Бева.
• Никоҳ вақтидаги ёши: Эллик ёш.
• Ривоят қилган ҳадислари: 5 та.

Ҳазрати Оиша бинти Абу Бакр розияллоҳу анҳо.
• Турмуш ҳолати: Бокира.
• Никоҳ вақтидаги ёши: Олти/Тўққиз ёш.
• Ривоят қилган ҳадислари: 2210 та.

Ҳазрати Ҳафса бинти Умар розияллоҳу анҳо.
• Турмуш ҳолати: Бева.
• Никоҳ вақтидаги ёши: Йигирма икки ёш.
• Ривоят қилган ҳадислари: 60 та.

Ҳазрати Зайнаб бинти Хузайма розияллоҳу анҳо.
• Турмуш ҳолати: Бева.
• Никоҳ вақтидаги ёши: Ўттиз ёш.
• Ривоят қилган ҳадислари: Йўқ.

Ҳазрати Умму Салама (Ҳинд) бинти Абу Умайя.
• Турмуш ҳолати: Бева.
• Никоҳ вақтидаги ёши: Йигирма олти ёш.
• Ривоят қилган ҳадислари: 378 та.

Ҳазрати Зайнаб бинти Жаҳш розияллоҳу анҳо.
• Турмуш ҳолати: Талоқ қилинган.
• Никоҳ вақтидаги ёши: Ўттиз олти ёш.
• Ривоят қилган ҳадислари: Йўқ.

Ҳазрати Жувайрия бинти Ҳорис розияллоҳу анҳо.
• Турмуш ҳолати: Асирликдан озод қилинган.
• Никоҳ вақтидаги ёши: Йигирма ёш.
• Ривоят қилган ҳадислари: 8 та.

Ҳазрати Сафийя бинти Ҳуяй розияллоҳу анҳо.
• Турмуш ҳолати: Асирликдан озод қилинган.
• Никоҳ вақтидаги ёши: Ўн етти ёш.
• Ривоят қилган ҳадислари: 10 та.

▫▫Ҳазрати Умму Ҳабиба (Рамла) бинти Абу Суфён розияллоҳу анҳо.
• Турмуш ҳолати: Бева.
• Никоҳ вақтидаги ёши: Ўттиз олти ёш.
• Ривоят қилган ҳадислари: 65 та.

▫▫Ҳазрати Маймуна бинти Ҳорис розияллоҳу анҳо.
• Турмуш ҳолати: Талоқ қилинган.
• Никоҳ вақтидаги ёши: Ўттиз олти ёш.
• Ривоят қилган ҳадислари: 76 та.

❕ Муҳим ойдинлик: Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бу барча никоҳлари мусулмонлар учун аёлларнинг адади тўрттагача таъйин қилинган ояти каримадан олдин бўлган эди. Шунингдек, тўрттадан зиёда аёлларга бир вақтда никоҳда бўлишлик Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзларига хос хусусиятдир.

Абдулқайюм Комил таржимаси.


©️mehrob_uz

@siyratmanba ✈️


#eslatma #bayram

Халқаро аёллар куни (яъни, уларни обрўси, иззати шаънини ҳурматлаш, уларга ғамхўрлик қилиш, эъзозлашга бўлган чақириқ) асли бундан 1400 йил олдин бошланган. У вақтда турли алоқа воситалари, ижтимоий тармоқлар ва турли хештеглар бўлмаган. Балки, бир улуғ зот ҳажжатул вадоъда, минбарда туриб бир сўз айтган: “Бас, аёллар ҳақида Аллоҳдан қўрқинглар!
Соллаллоҳу алайҳи васаллам!

Кимга юборишни биласизлар-а?)

©arabicuz

@siyratmanba➡️


#Ramazon📎

Рамазон ойларида юз берган муҳим воқеалар 2-қисм

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам даврларида

📎 Ҳижрий 2 йил, рамазон ойи (миль. 624 йил 25 февраль)
– Мусулмонлар илк бор Рамазон рўзасини тутдилар.

📎 Ҳижрий 2 йил, 17 рамазон (миль. 624 йил 12 март)
– Катта Бадр ғазоти бўлди (бу ғазотга яна “Иккинчи Бадр” ҳам дейилади);
– Бадр жангидан кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг иккинчи қизлари Руқайя розияллоҳу анҳо вафот этди.

📎 Ҳижрий 2 йил, рамазон ойи охири (миль. 624 йил)
– Рамазон ҳайити намозини ўқиш ва уни байрам қилиб, нишонлаш буюрилди.

📎 Ҳижрий 3 йил, рамазон ойи (миль. 625 йил февраль охири ёки март боши)
– Бир ривоятга кўра, Имом Ҳасан ибн Али розияллоҳу анҳумо туғилган.

📎 Ҳижрий 5 йил, рамазон ойи (миль. 627 йил февраль)
– Аҳзоб жангига тайёргарлик қилиш мақсадида, хандақ қазиш ишлари бошлаб юборилди.

📎 Ҳижрий 6 йил, рамазон ойи (миль. 628 йил январь-февраль)
– Қурғоқчилик йили Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ таолодан истисқо яъни, ёмғир сўраб, дуо қилганларида, ёмғир ёғди;
– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Бакр Сиддиқ (ёки Зайд ибн Ҳориса) розияллоҳу анҳумо бошчилигидаги сарияни Қуро водийсига юбордилар.

📎 Ҳижрий 7 йил, рамазон ойи (миль. 629 йил январь)
– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ғолиб ибн Абдуллоҳ Лайсий розияллоҳу анҳу бошчилигидаги 130 кишилик сарияни Майфаъадаги Бану Увол ва Бану Абд ибн Саълаба қабилаларига (ёки Жуҳайнадаги Ҳурақотга) юбордилар.

Фойдали деб билсангиз, яқинларингизга улашинг!📎

©️Mezanauz

@siyratmanba▫️


#siyrat #muxtasar

МУХТАСАР СИЙРАТ

Ҳабибимиз Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қисқача сийратлари
⤵️

1️⃣ Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг исмлари Муҳаммад ва Аҳмаддир.

2️⃣ Энг биринчи Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг туғилишларини Ҳазрати Иброҳим алайҳиссалом дуо қилдилар.

3️⃣ Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг туғилишлари саккиз ёки ўн ёки ўн иккинчи Робиъул аввал, 22-апрел, 571-милодий сана душанба куни субҳи содиқ вақтида бўлди.

4️⃣ Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қавмлари Бани Ҳошим, қабилалари Қурайш, насллари Арабдир.

5️⃣ Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам оталарининг исми Абдуллоҳ ва оналарининг исми Оминадир.

6️⃣ Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам боболарининг исми Абдулмуттолиб, бувиларининг исми Фотима бинти Амрдир.

7️⃣ Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг она томонидан боболарининг исми Ваҳб ва она томонидан бувиларининг исми Барродир.

8️⃣ Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам оталарининг вафоти йигирма беш ёшларида бўлди. У кишининг қабрлари Мадинаи Мунавварададир. Муҳтарам оталарининг вафотлари чоғида Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам оналарининг қорнида эдилар.

9️⃣ Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни туғилганларидан кейин тўрт кунгача оналари эмиздилар. Кейин бир неча кун Абу Лаҳабнинг чўриси Сувайба, кейин Ҳазрати Ҳалима розияллоҳу анҳо эмиздилар. Ҳазрати Ҳалима розияллоҳу анҳонинг ҳузурида жами тўрт йил турдилар. Кейин оналарига қайта топширилдилар.

1️⃣0️⃣ Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам олти ёш бўлганларида оналари ўттиз ёшларида вафот этдилар. Оналарининг қабри Мадинаи Мунавварадан Маккаи Мукаррамага қараб юрганда саксон мил узоқликда Абво деган жойдадир.

1️⃣1️⃣ Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам саккиз ёш бўлганларида боболари Абдулмуттолиб тўқсон саккиз ва бир сўзга кўра бир юз ўн ёшда вафот этди.

Абдулқайюм Комил таржимаси.

©️mehrob_uz

@siyratmanba ▶️


#Ramazon🌙

⚡️РЎЗАГА ОИД КЎП ТАКРОРЛАНАЁТГАН САВОЛ-ЖАВОБЛАР (1-қисм)

Рамазонда саҳарликка ухлаб қолган киши қандай йўл тутиши керак?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Рўзадор киши сўлагини ютиши мумкинми?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Рўзадор кундузи ювиниши мумкинми?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Қандай амаллар рўзани бузади?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Рўзадор одам тиш пастасидан фойдаланиши мумкинми?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Рўзадорнинг милки қонаб, қон ичига кетса рўзаси бузиладими?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Рамазон рўзасини тутиб, фарз намозларини ўқимаса, динимизда бунга қандай қаралади?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Рамазон рўзасини қасддан бузган киши қандай каффорат тўлайди? 
💬 ЖАВОБ: Бу ерда

Рамазон ойи кечаларида эр-хотинлик муносабатлари мумкинми?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

❓Рўзадор уйқусида эҳтилом бўлса, рўзаси очиладими?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Ҳомиладор ёки эмизикли аёллар рўза тутиши мумкинми?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Рамазон ойида ҳайз кўрган аёллар қандай йўл тутади?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Аввал ифтор қилинадими ёки шом намози ўқиладими?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Рўзанинг фидясини кимлар беради?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Рўзадорнинг қайт қилиши рўзани бузадими?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Рўзадор зонт ютса, рўзаси очиладими?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Рўзадорнинг оғзига ёмғир ёки қор парчаси кирса, рўза бузиладими?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Рамазон рўзасини тутмасам ҳам бўладими?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Қазоси бор киши нафл рўза тутиши мумкинми?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

©️Fatvouz

@siyratmanba📎


#Ramazon📎

Рамазон ойларида юз берган муҳим воқеалар 1-қисм.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам даврларида

1⃣ Ҳижратдан аввалги 15 йил, рамазон ойи (миль. 608 йил август-сентябрь):
– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қамарий 38 ярим ёшларида халқдан узилиб, Ҳиро ғорида “таҳаннус” ва “муроқаба” ибодатларини адо эта бошладилар.

2⃣ Ҳиж. ав. 14 йил, рамазон ойи (миль. 608 йил август-сентябрь):
– Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қамарий 39 ярим ёшларида Ҳиро ғоридаги ибодатларини давом эттирдилар.

3⃣ Ҳиж. ав. 13 йил, рамазон, душанба кечаси (миль. 610 йил август):
– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қамарий 40 ярим ёш (шамсий 39 ёш-у уч ойлик) бўлганларида пайғамбар бўлдилар ва Қуръони карим нозил бўла бошлади.

4⃣ Ҳиж. ав. 9 йил, рамазон ойи (нубувватнинг 5 йили / миль. 614 йил июнь-июль):
– Машҳур “Ғарониқ” воқеаси бўлиб ўтди.

5⃣ Ҳиж. ав. 4 йил, рамазон ойи (нубувватнинг 10 йили / миль. 619 йил апрель-май):
– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг амакилари Абу Толиб ибн Абдулмутталиб оламдан ўтди;
– Хадича онамиз розияллоҳу анҳо олтмиш беш ёшларида вафот этди.

6⃣ Ҳижрий 1 йил, рамазон ойи (миль. 623 йил март):
– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳамза ибн Абдулмутталиб розияллоҳу анҳу бошчилигида ўттиз кишилик муҳожирлар жамоасини Қурайшнинг Шомдан келаётган Абу Жаҳл бошлиқ уч юз кишилик карвонини қарши олиш учун юбордилар (бу ҳарбий юриш Ислом тарихида “Сийфул баҳр” сарияси деб номланган);
– Бир ривоятга кўра, азон ҳам мана шу ойда жорий қилинган

Фойдали деб билсангиз, яқинларингизга улашинг!📌

©️Mezanauz

@siyratmanba🌟


Муҳаммад Айюб қори | Росулуллоҳ сизни жуда соғиндик

20 last posts shown.