Энди деҳқон ва фермерларнинг табиий офатлардан кўрган зарари қоплаб берилади
Бугун Қонунчилик палатаси фракцияларида “Қишлоқ хўжалиги таваккалчиликларини суғурта қилиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокама қилинган.
Қонун лойиҳаси билан қишлоқ хўжалиги маҳсулоти етиштирувчиларини турли хил табиий офатлар ва бошқа хатарлардан кўриладиган зарарлардан суғурталаш орқали ҳимоя қилиш, қишлоқ хўжалиги суғуртасининг давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг ҳуқуқий асосларини белгилаш, қишлоқ хўжалиги соҳасида таваккалчиликларини суғурталаш жараёнида иштирок этувчи субъектларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгиланмоқда.
Шунингдек, тадбиркорлик субъектлари ҳисобланган суғурта компанияларининг зарар кўришини олдини олиш ҳамда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларини кўриши мумкин бўлган зарарларни тўланишини таъминлаш мақсадида Қишлоқ хўжалигини суғурталаш жамғармасини ташкил этиш, қишлоқ хўжалигида суғурта тизимини тўлиқ рақамлаштириш, хатарларни қайта суғурталаш ҳамда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларини суғурталашга кенг жалб қилиш ва уларнинг молиявий қўллаб-қувватлаш тартиби назарда тутиляпти.
P.S: Бугунги кун депутатлар томонидан халқчил қонун лойиҳалари ишлаб чиқилаётган хабарларга бой бўлди. Депутатларнинг бу каби халқчил қонунчилик ташаббуслари бардавом бўлсин.
Каналга аъзо бўлинг:👇
👉 https://t.me/siyosiyqarashlar