2022-2024 йилда 13 мингдан ортиқ объектда давлат рўйхатидан ўтказмасдан қурилиш ишлари бошлаб юборилган
2022 йилда шаҳарсозлик тўғрисидаги қонунчиликни бузиш билан боғлиқ 6 мингдан зиёд ҳуқуқбузарлик аниқланган бўлса, 2023 йилда бу рақам қарийб 8 мингтани ташкил қилган. 2024 йил 11 ойида эса бу кўрсаткич қарийб 9 мингтани ташкил этган.
Аниқланган сифатсиз қурилиш-монтаж ишлари бўйича 4 мингдан зиёд объектда қурилиш ишлари тўхтатилиб, уч йил мобайнида 1,5 мингга яқин буздириш ишлари амалга оширилган. 2022-2024 йилнинг ўтган даврида 13 мингдан ортиқ объектда давлат рўйхатидан ўтказмасдан қурилиш ишлари бошлаб юборилган.
Амалдаги қонунчиликда лойиҳачи томонидан бериладиган кўрсатмаларни бажармаганлик учун жавобгарлик белгиланмаган. Бу эса Қурилиш инспекцияси ва лойиҳачиларнинг кўрсатмалари буюртмачи томонидан бажарилмаслигига сабаб бўлмоқда — Қутбиддин Бурхонов, Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси.
Каналга аъзо бўлинг:👇
👉 https://t.me/siyosiyqarashlar