Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Сирдарёга келишда «вилоят учун нима қиламан» деган саволни ўзингизга бердингизми? –депутат яқинда иш бошлаган вилоят ҳокими ўринбосарини сўроққа тутди,
Депутат – халқ вакили. У амалдорларни тийиб туриши оддий ҳолга айланиши керак!
Бугунги кунда давлат бошқарувидаги энг катта муаммолардан бири – халқ вакилларининг ўз ваколатларидан етарлича фойдаланмаслиги. Одатда, депутатлар қарор қабул қилиш жараёнларида фаол иштирок этмасликлари, амалдорларнинг бир томонлама қарорлар қабул қилишига йўл қўйишлари кузатилади.
Ҳолбуки, депутат – халқнинг ҳақиқий вакили! У фақат йиғилишларда иштирок этувчи шахс эмас, балки халқ манфаатини ҳимоя қилувчи куч бўлиши лозим. Амалдорларнинг хато ёки бир томонлама қарорларини тўхтатиш, улардан ҳисобот талаб қилиш, халқ олдида жавобгарликни ошириш – депутатнинг асосий вазифаларидан биридир.
Агар халқ вакиллари ўз ролини тўлиқ англаса ва амалдорларнинг фаолиятини қатъий назорат қилса, жамоатчилик манфаатлари биринчи ўринга чиқади.
Шунинг учун ҳам депутатларнинг фаолияти фақат қоғозда эмас, реал ҳаётда ҳам сезиларли бўлиши шарт. Улар ҳукуматдан эмас, халқдан қўрқиши, халқ олдида ҳисоб бериши керак.
Амалдорларнинг чекланмаган ваколатларга эга бўлишига чек қўйиш вақти келди!
Халқ вакиллари халққа хизмат қилсин!
📱Канал👉Sirdaryolik_insider