Фаолиятини Сирдарёда бошлаган Ислоҳотчи Хоким деб танилган Турдимов Эркинжон Оқбўтаевич хақида
Турдимов Эркинжон Оқбўтаевич 1969 йил 10 июль, Самарқанд вилояти Қўшработ туманида туғилган — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Ташқи сиёсат масалалари қўмитаси аъзоси(2008 йилдан) ҳамда Навоий вилояти ҳокими. 2016 йилда Сурхондарё вилояти ҳокимлигига тайинланган. 2018 йилдан то 2024 йилгача Самарқанд вилояти ҳокими сифатида фаолият юритган. Самарқанд вилояти ҳокими Эркин Турдимов Афғонистон вазирлиги медальи билан тақдирланган. Медальни Афғонистон Ислом Республикаси Иршод, ҳаж ва вақф ишлари вазири Муҳаммад Қосим Ҳалимий топширган.
1991—1995 йилларда „Ўзсаноатқурилишбанк“нинг Сирдарё филиалида бўлим мутахасиси, „Ўзсаноатқурилишбанк“нинг Зарафшон бўлими пул муомаласи бўлимида бош мутахасис, бўлим бошлиғи ўринбосари, Зарафшон бўлими бошқарувчиси, 1995—1996 йилларда Зарафшон шаҳар ҳокимининг ўринбосари, 1996—2000 йилларда Ўзбекистон Миллий банки Навоий бўлими бошқарувчиси, 2000—2008 йилларда Навоий вилояти Хатирчи тумани ҳокими, 2008 йилда — Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари, 2008 йилдан — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Ташқи сиёсат масалалари қўмитаси аъзоси[4]. Эркинжон Турдимов 2008—2016 йилларда Навоий вилояти ҳокими[5], 2009—2016 йилларда халқ депутатлари Навоий вилояти Кенгаши депутати, 2016—2018 йилларда Сурхондарё вилояти ҳокими, 2018 йилдан Самарқанд вилояти ҳокими вазифасида ишлаб келаётган эди.
Ва яқинда соғлиги билан боғлиқ муаммолар сабабли ўз аризасига кўра лавозимидан озод қилинган эди.
Эркинжон Оқбўтаевич қайси вилоятда ишламасин, ўзини халлолиги ва халқга яқинлиги билан танилган. Шунинигдек, жамоани шакллантириш ва раҳбарлик қобилияти, оммавий ахборот воситалари ва блогерар билан очиқ мулоқот қилиши, туфайли бир неча маротаба фаоллар томонидан эътироф этилган.
Шахсан менда, Сирдарё вилоятини кўрсаткичларини бу Хоким рахбарлигида ўсишида хеч қандай шубха йўқ.
Рахбар ким бўлиши хақидаги , тахминларимиз ўзини оқламагани бундай инсон олдида арзийди.
Хеч ким кутмаган ва жуда тўғри юриш, раҳмат Президент.
➡️Канал- Sirdaryolik_insider