#раддия 🕌
Солиҳ салафларлар кимлар, сохта салафийлар-чи?
Шайх Рамазон Бутий раҳимаҳуллоҳ ўзининг “ас-Салафийя” китобида “Салафи солиҳлар”га таъриф бериб, улар Пайғамбаримиз замонларида ҳамда кейинги икки асрда яшаган улуғ диндошларимиз эканини айтган. Уламоларимиз саҳобий, тобеин ва табаа тобеин, яъни илк мусулмонларни “солиҳ аждодлар” деб ҳисоблашда якдилдирлар. Зеро, бунга ҳадиси шарифда ҳам ишора бор: “Инсонларнинг яхшиси менинг асримдагилар, сўнгра кейин келадиганлари ва кейин келадиганларидир...” (Имом Бухорий ривояти), деб саҳобалар, тобеин ва табаа тобеинларни айтганлар.
Шундан келиб чиқиб, бугун ўзларини “салафийлар” деб атаётган сохта салафийларнинг даъволари мутлақо асоссиз экани аён бўлади. Сохта салафийликнинг кучайиб, кенг ёйилиши суриялик Ибн Таймия (1263–1328) фаолияти билан боғлиқ. У умри давомида ўзининг агрессив қарашлари сабабли тўрт марта (1307, 1309, 1322 ва 1326-йилларда) озодликдан маҳрум қилинган ва 1328 йили қамоқхонада вафот этган. Мазкур шахс ҳаракатнинг назарий асосларини белгилаб берганини барча мутахассислар эътироф этади.
💻: https://t.me/shoshhanafiy