Posts filter


Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши раиси, Озарбайжон Республикаси президенти Илҳом Алиев ташаббуси билан 10 апрель куни кенгашнинг фавқулодда саммити ўтказилади. Онлайн. Маcала — коронавирусга қарши курашиш.

Ш.Мирзиёев канали 👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAFaG_JphmOYjnQ05EQ


❗️Зарур ҳолларда, корхоналарга иш ҳақи тўлаш учун ҳам кредитлар ажратилишини йўлга қўйиш лозим — Шавкат Мирзиёев.

Ш.Мирзиёев канали 👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAFaG_JphmOYjnQ05EQ


Президент Шавкат Мирзиёев банк тизимининг барқарор ишлашини таъминлаш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.
Жаҳон иқтисодиётида бошланаётган инқироз ҳолатларини ҳисобга олиб, банкларнинг лойиҳалар портфелини танқидий кўриб чиқиш вазифаси қўйилди.
Маблағларни янги иш ўрни яратиш ҳамда уй шароитида ўзини ўзи банд қилиш лойиҳаларига йўналтириш кераклиги кўрсатиб ўтилди.
Масофавий хизмат кўрсатиш турлари ва қамровини кенгайтириш бўйича ҳам топшириқлар берилди.

Ш.Мирзиёев канали 👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAFaG_JphmOYjnQ05EQ


Ўзбекистон ва Тожикистон Президентлари телефон орқали мулоқот қилдилар.
Давлат раҳбарлари мамлакатларимиз ва Марказий Осиё минтақасидаги коронавирус тарқалиши билан боғлиқ жорий эпидемиологик вазият юзасидан фикр алмашдилар.
Пандемиянинг икки томонлама яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларининг ривожланиш суръатига салбий таъсирини камайтириш учун олдиндан чора кўриш лозимлиги алоҳида таъкидланди.

Ш.Мирзиёев канали 👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAFaG_JphmOYjnQ05EQ


#Хушхабар
Бугун улардан яна 8 нафари касалликдан фориғ бўлди. Тузалганлар Вирусология илмий-текшириш институти клиникасидан Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадманов ва бошқа масъуллар иштирокида Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт марказига кузатилди.

Ш.Мирзиёев канали
👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAFaG_JphmOYjnQ05EQ


Ўзбекистон Тожикистонга ун ва антисептиклардан иборат 18 вагон гуманитар ёрдам юборди

9 апрель куни Душанбега Ўзбекистон Президенти томонидан юборилган 18 вагон гуманитар ёрдам етиб борди, деб хабар беради Asia-Plus.
Таъкидланишича, вагонлар ичидан минг тонна ун, антисептик ва дезинфекцияловчи воситалар, тиббиёт халатлари, қўлқоп ва ниқоблар, бахилалар, респиратор ва тиббий кўзойнаклар ўрин олган. Гуманитар ёрдамни кутиб олишга Тожикистон бош вазир ўринбосари Азим Иброҳим ва соғлиқни сақлаш вазири Насим Олимзода чиққан.

Ш.Мирзиёев канали 👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAFaG_JphmOYjnQ05EQ


2020 йил 9 апрель соат 15:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 582 нафарни ташкил қилмоқда.

----------------------------------

По состоянию на 9 апреля 2020 года 15:30 часов в Узбекистане число случаев заражения коронавирусной инфекцией составляет 582.

----------------------------------

Ш.Мирзиёев канали 👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAFaG_JphmOYjnQ05EQ


Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

❗️Президентимизнинг қайд этишича, қисқа муддатда фуқароларимиз, давлат ва нодавлат ташкилотлар томонидан "Ўзбекистон Меҳр-шафқат ва саломатлик" жамғармасига 50 миллиард сўмдан ортиқ маблағ ўтказилгани — элимизнинг мазкур хавф-хатарга қарши елкама-елка курашишга тайёр эканлигининг ёрқин исботи.

— Мана шундай оғир синов дамларида кўпмиллатли халқимиз саросима ва ваҳимага тушмасдан, аксинча, четдан келган бу балонинг тезроқ ўтиб кетишига, ҳадемай яхши кунлар келишига ишониб, ўзининг мустаҳкам иродаси, меҳр-оқибати ва ҳамжиҳатлигини яна бир бор намоён этмоқда, — деди Шавкат Мирзиёев.

Ш.Мирзиёев канали 👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAFaG_JphmOYjnQ05EQ


Касаллик аломатини сездингизми, дарҳол шифокорларга мурожаат қилинг — Президент

Батафсил- https://xabar.uz/zek

Ш.Мирзиёев канали 👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAFaG_JphmOYjnQ05EQ


#Расмий_хабар
Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 555 нафарга етди.

ССВ: Айни вақтгача Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси аниқланган шахслар сони 9 тага ошиб, 555 нафарни ташкил этмоқда.

Ш.Мирзиёев канали 👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAFaG_JphmOYjnQ05EQ


Самарқандда катта корхона бошқарувчиси коронавирус юқтирган. Президент камчиликларга йўл қўйган ҳудудий раҳбарларни жиддий огоҳлантирди

Ш.Мирзиёев канали
👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAFaG_JphmOYjnQ05EQ


⚡️ МАХСУС КОМИССИЯ ХАБАРИ

Ҳурматли фуқаролар!

Коронавирус инфекциясини кенг тарқалишини олдини олиш ва эълон қилинган карантин талабларига қатъий риоя этилишини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясининг 2020 йил 8 апрелдаги қарорига асосан, 2020 йил 9 апрелдан бошлаб автотранспорт воситалари ҳаракатланишига давлат хизматлари марказлари томонидан махсус рухсатнома бериш тўхтатилди.

Бунда автотранспорт воситаларига мазкур санага қадар тақдим этилган рухсатномалар асосида ҳаракатланиш ҳуқуқи сақлаб қолинди.

Автотранспорт воситалари ҳаракатланишига махсус рухсатномалар талаб этилмайдиган ҳолатларнинг рўйхати қисқартирилиб, алоҳида эълон қилинади.

❗️Кўриб чиқиш жараёнида бўлган аризалар қаноатлантирилмасдан қолдирилади.

Ш.Мирзиёев канали 👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAFaG_JphmOYjnQ05EQ


#Расмий_хабар
Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 546 нафарга етди.

ССВ: Айни вақтгача Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси аниқланган шахслар сони 1 тага ошиб, 546 нафарни ташкил этмоқда.

Ш.Мирзиёев канали 👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAFaG_JphmOYjnQ05EQ


Президент ички бозорда нарх-наво барқарорлигини сақлаш йўлларини маълум қилди

Батафсил: https://sof.uz/sj4

Ш.Мирзиёев канали 👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAFaG_JphmOYjnQ05EQ


"Худо хоҳласа, тартиб-интизомга риоя қилсак, бир-биримизга меҳримиз янада зиёда бўлса, бу синовдан ёруғ юз билан ўтиб оламиз"

Ш.Мирзиёев канали 👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAFaG_JphmOYjnQ05EQ


#ТезкорХабар
Қирғизистоннинг Жалолобод шаҳридаги вилоят юқумли касалликлар шифохонасинининг барча тиббиёт ходимлари коронавирус инфекциясини юқтириб олди. Шифохона ёпилди.

Ш.Мирзиёев канали 👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAFaG_JphmOYjnQ05EQ


Президент коронавирусдан вафот этган марҳумнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирди ва барчани огоҳликка чақирди

Марҳумнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирар экан, давлатимиз раҳбари яна бир бор барчани огоҳликка чақирди:

“Касаллик аломатини сездингизми, дарҳол шифокорларга мурожаат қилинг. Такрор айтаман, касалликни оиламизга кириб келмаслиги, ўзимиз ва яқинларимизни ушбу иллатдан сақлаб қолиш, энг аввало, ўзимизга боғлиқ!”, - деди Шавкат Мирзиёев.

Ш.Мирзиёев канали 👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAFaG_JphmOYjnQ05EQ


Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, томорқачиликни ривожлантиришга бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.
Президент Шавкат Мирзиёев мураккаб вазиятни ҳисобга олиб, томорқаларда йилда 2-3 марта экин экиш ва қўшимча ҳосил олиш биринчи даражали вазифа бўлиши кераклигини таъкидлади.
Хонадонларда ихчам иссиқхоналар ташкил этиш, сув таъминоти яхши бўлмаган жойларда артезиан қудуқлар қазиш каби вазифалар қўйилди.

Ш.Мирзиёев канали 👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAFaG_JphmOYjnQ05EQ


Ташқи ишлар вазири ўринбосари Илҳом Неъматовнинг айтишича, яқин кунларда Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашига аъзо турк дунёси мамлакатлари раҳбарларининг Пандемия масалаларига бағишланган онлайн суҳбати бўлиши кутилмоқда.

Ш.Мирзиёев канали 👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAFaG_JphmOYjnQ05EQ


#Расмий_хабар
Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 545 нафарга етди.

ССВ: Айни вақтгача Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси аниқланган шахслар сони 11 тага ошиб, 545 нафарни ташкил этмоқда.

Ш.Мирзиёев канали 👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAFaG_JphmOYjnQ05EQ

20 last posts shown.

2 154

subscribers
Channel statistics