ИҲМА: «Ўзбекистонда болалар бўйига нисбатан жуда озғин ёки бўйи ёшига нисбатан паст»
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг эълон қилган маълумотида Болаларнинг саломатлиги ва ривожланиши учун ота-оналарнинг масъулиятини янада кучайтириш муҳимлиги айтилган.
«Статистик маълумотларга қараганда, Ўзбекистонда 6-23 ой болаларнинг қарийб 11.1 фоизи озиқ-овқат танқислиги муаммосига дуч келмоқда.
Бунинг сабаби улар саккизта озиқ-овқат гуруҳидан фақат иккитасини истеъмол қилади. Натижада, болалар бўйига нисбатан жуда озғин ёки бўйи ёшига нисбатан паст бўлиб қолмоқда», дейилади хабарда.
Қайд этилишича, уч ёки тўрт гуруҳга мансуб маҳсулотларни истеъмол қилган болалар ўртача даражада таъминланган ҳисобланади.
Озиқ-овқат етишмовчилиги боланинг жисмоний ва ақлий ривожланишига жиддий салбий таъсир кўрсатади ва бу уларнинг келажакдаги саломатлиги ҳамда ҳаёт сифатига зарар етказиши мумкин.
Боланинг асосий эҳтиёжларини қондирмаслик ҳам психологик зўравонликнинг бир қисми сифатида қаралади, чунки бунда бола нафақат жисмоний жиҳатдан зарар кўради, балки ҳиссий ва руҳий ривожланишда ҳам ортда қолади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, хулоса берилишича, ҳомиладор аёллар, эмизикли оналар, янги туғилган чақалоқлар ва болалар каби маълум гуруҳлар учун қўшимча озиқланиш дастурларини жорий қилиш – бу узоқ муддатли иқтисодий сармоя ҳисобланади.
Бундай дастурларни амалга оширишни ижтимоий карталар орқали зарур озиқ-овқат маҳсулотларини сотиб олиш ёки маҳсулотларни тўғридан тўғри маълум гуруҳларга етказиб бериш йўли билан амалга ошириш мумкин.
Агентлик томонидан тайёрланган видеода ЮНИСЕФнинг тавсиялари эслатиб ўтилган бўлиб, соғлом ўсиш ва ривожланиш учун болалар 8 та гуруҳга кирувчи маҳсулотларнинг камида 5 тасини истеъмол қилиши лозим:
1. Кўкрак сути;
2. Дон маҳсулотлари, илдиз мевалилар, резаворлар, тропик мевалар;
3. Дуккаклилар, ёнғоқ ва уруғлар;
4. Сут маҳсулотлари;
5. Гўшт маҳсулотлари (жумладан, парранда ва балиқ);
6. Тухум;
7. А витаминига бой мева ва сабзавотлар;
8. Бошқа мева ва сабзавотлар.
Сиз болаларингизга бу рўйхатдагиларни нечтасини олиб берасиз?
🔔 Telegram | Instagram | Youtubе