Шу кунларда марҳум ижодкор дўстимиз Акмал Тош қаламига мансуб, унинг ўзи кўришга улгурмаган китоблари тақдимотига чорловларни ўқиб-эшитиб, “Ishonch” ва “Ишонч-Доверие” газеталари таҳририятида бирга ишлаган давримиз билан боғлиқ воқеалар хаёлимдан бирма-бир ўтаяпти.
Бош муҳарриримиз, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Абдухолиқ Абдураззоқов ижодкор ёшлардан иборат жамоани шакллантиргани ҳали ҳамманинг ёдида. Ана шундай истеъдод эгаларидан бири Акмал Тош эди.
Акмал Тошнинг самимий кулишлари, ҳар бир жумлани ишлатишдан олдин бировга қандай таъсир қилиши ҳақида ўйлаши, ҳар доим кўмакка шайлиги боис уни ҳаммамиз ҳурмат қилардик. Яна бир жиҳати, тадбирларга борганда ишнинг катта қисми унинг чекига тушарди. Шунда кўпинча, яхши ёзишнинг шунақа зарарли томонлари ҳам бор дея ҳазиллашардик. Ҳамкасбларимиз яхши билишади, газета саҳифаларидаги республика миқёсидаги катта тадбирларни ёритишда унга тенг келиш қийин эди. Соҳанинг ипидан игнасигача пухта ўзлаштиргани бунда қўл келарди.
Ёзган ижодий ишлари ва шеърларида унинг қалби акс этарди...
У ҳақда янада кўпроқ билиш учун эртага бўладиган тақдимотга келинг. Вақтингизни мазмунли ўтказишингиз учун бу ҳам бир имконият.
t.me/sherzod_abdusamadov